☘️Нима учун қулоқнинг суви аччиқ, кўзнинг суви тузли, оғизнинг суви чучук?!
Аллоҳ Таолонинг улуғлиги ҳамда бандаларига бўлган чексиз меҳрибонлигига бир қаранг-а! Қулоқ сувининг аччиқ бўлишлиги, кўз сувининг тузли, оғиз сувининг эса чучук бўлишлиги ҳикмати нимада экан?
Қулоқ сувининг аччиқ бўлишлиги ҳикмати:
Аллоҳ Таоло қулоқ сувини аччиқ қилиб яратди. У қўнғизу-ҳашоратлардан сақлашга кўмаклашар экан... Масалан, агар аччиқ бўлмаганида ширин уйқуда ётган маҳалимизда чумолию, қурт-қумурсқаларнинг қулоғимизга кириб кетиши мумкин эди.
Кўз сувининг тузли бўлишлиги ҳикмати:
Тиниқ-шаффоф кўзларимизга қанчадан-қанча чанг ва ўзга зарарли нарсалар кириши мумкин. “Тузли сув” шу нарсалардан асрайдиган жуда фойдали ва муҳим суюқлик экан. Кўзга бирор нима кирса ёки тушса, шу захоти кўзимизнинг ёшланиши аниқ... Демакки, бу – бежиз эмас.
Оғиз сувининг чучук бўлишлиги ҳикмати:
Оғиз суви чучук бўлгани боис ҳар қандай таъмни ажрата олиш қобилиятига эга. Агар оғизнинг суви аччиқ ёки тузли бўлганида – масалан ширин нарсаларнинг таъмини билолмас эди...
Аллоҳ Таоло – барча ғойибни билувчи, бандаларига меҳрибон, ҳар нарсага қудратли ва ҳикматли Зотдир...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев