Тақдир тақозоси билан Тошкентда ишлайман, турли юмушлар қилдим, нима иш тўғри келса ўз касбимга содиқ ҳолда ишладим. Соғлигим ёмонлиги сабаб уйга Наманганга қайтдим анча даволаниб сўнг ишхонамга борсам ўрнимга бошқа одам ишлаётган экан. Нима қилишни билмай юрган кезларим дугонам телефон қилди.
---Алоо дугона-а бормисиз -?
----Раҳмат каттакон боризга шукур.
---Иш изалаётган экансиз-?
---Ҳа шундай катта шаҳарда ишсиз юриш осонмас.
---Дугона вақтида менга ҳам роса яхшилик қилгансиз, мендан қайтмаса Оллоҳ дан қайтсин, ёнимда иш бор фақат Хитойский рестаран эртадан ишга чиқинг деди.
Эртасидан синов асосида ишга олиндим, ишим ёққан чоғи ошпазга ёрдамчи бўлиб ишга кирдим Хитой тилини умуман билмайман, рус тилини эса чала-чулпа биламан. Бу Хитойликлар шунақа ҳам исрофгарчиликни ёмон кўрар экан-ки лол бўлиб қолдим. Бугунги таом эртага қолса, асло тўкиб юбормайди жуда бўлмаса картошкасини, ва гўштини териб бошқатдан қозонга солиб ёғда қовуриб, яна ишчиларга тарқатар ҳар бир нарса эътибор берар экан.
Ногоҳон бир кун таом ёқмай, идишлар ювиладигон жойга таомимни қўйдим, идиш-товоқ ювувчи аёл емас экан деб аҳлат челакка тўкиб юборган экан.
Бир пайт бошлиғимиз кўриб бақира кетди русчани тушунмаганим учун индамай жим туравердим.
---Қўлларимга қара деди секин гапириб. Қўлларига қарасам икки кафтини дуога қўл очгандек қилиб кўкка кўтариб менга имлаб тушунтирарди. Шу пайт ёнимдаги аёл келиб тушунтира бошлади.
---Синглим бошлиғимиз нима деганини билмоқчимисиз деди.
--Очиғи тушунмадим дедим аёлга.
---Таомни нега ахлатга тўкдинг сенларнинг тепада Оллоҳинг борку у кўриб турибди-ку-? деди. Ўзимдан уялиб кетдим аслида уни мен тўкмаган бўлсам ҳам калтак мени бошимда синди, чунки уни тўкилишига исроф бўлишига мен сабабчи эдим. Шу ғайридинларчалик бўлолмаганимга афсусландим, сўнга хеч ҳам таомни увол қилмасликни ўргандим.
--Орадан анча вақт ўтиб ҳеч ҳам пичоғим ўтмай қийналдим. Улар берган пичоқда бизнинг қишлоғда дарахт шоҳларини буташар ёки чопишар эди. Биз эса унда пиёз, сабзи хуллас барча савзовотларни кесар эдик.Нозиккина қўлларим шунчалар ёмон оғрир ҳар куни бир жойимни кесиб олмасликнинг иложи йўқ эди. Шунда йиғлагудек бўлиб
-Эй Худо шу Хитойликни дилига сол пичоғимни ўткирлаб берсин деб илтижо қилардим.
Нолам Худога етиб бордими бошлиғимиз пичоғини кўтариб келиб қолди, уларнинг бир одати бор, ҳеч ҳам бизни пичоғимизни ўткирлаб бермас эди.Ёнимга келиб катта қум қайроқ тошга пичоғини ишқалай бошлади, мен вақтдан фойдаланиш учун унга пичоғимни бердим,---Мени пичоғимни ҳам ўткирлаб беринг,
--Нет эта ты нож деди менга ўқрайиб, эй Худо дедим ичимда йиғлагудек бўлиб. Шу пайт бошлиғимиз келиб кўлимдан болтага ўхшаган пичоғимни олиб ўткирлай бошлади, сўнг бизнинг қишлоғларда эгов дейиладигон темир ўткирлаш асбоби билан ўткирлади бўлмади. Бир томондан оғирлигидан елкам оғрир иккинчи томонда пичоқ ўтмас тақдирга тан бериб ишлай бошладим.
---Нарги- деди бошлиғимиз ёнимга келиб.
---Да дедим норози қиёфада.
---Бу пичоқ сенга дея, қўлимга, сопи таҳталик ўзи эса қалинроқ тунукага ўхшаган пичоқни қўлимга тутди. У шунақаям ўткир эди-ки ичимдан қувондим,ҳам енгил ҳам ўткир пичоқ эски бўлса ҳам бир олам шодлик бахш этганди менга.Кўзларимда ёш билан Оллоҳим ўзинга шукр, шу Хитойликни дилига солганинг учун нолаларимга қулоқ тутганинг учун дея шукрона айтдим.
Не бўлса Аллоҳдан сўранг-у олгувчи ва бергувчи ҳамдир. Аллоҳга ҳамд-у санолар бўлсин.
Наргиза Ҳайдарова.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев