- Ажрашаман!
- Ажрашасан?
- Ҳа ажрашаман, сиз билан бир кун ҳам яшай олмайман!
- Бўпти, майли, ажрашсанг ажрашаверамиз, нима ажрашаман десам, менга ялинади деб ўйлаганмидинг, ҳеч қачон!
- Юринг, бўлмаса бугуноқ ариза берамиз!
- Юр, мен ҳам сен билан яшашга кўзим учиб тургани йўқ, ажрашсанг ажрашаверамиз.
Эр-хотин жанжаллашиб, ғазаб устида бир-бири билан ажрашишга бел боғлаб, никохини бекор қилиш учун, жадаллаб суд идорасига ошиқаётса, уларни бир қўлида қўғирчоқнинг боши ва иккинчисида қўллари узиб олинган ҳолатда эшик олдида кутиб турган ўғлини учратиб қолдилар.
- Ҳа ўғлим бу ерда нима қилиб турибсан? - сўради онаси.
- Ойижон, мана бу бошни сиз олинг! Дадажон мана бу қўлларни эса сиз.
- Нега бунақа деяпсан ўғлим? - хайрон бўлиб сўради ота.
- Сизлар ажрашсанглар, мени ҳам бошимни, қўлларимни, оёқларимни худди шу қўғирчоқ каби узиб олиб, ўзларинг тенг ўртада бўлиб олинглар.
Бу гапдан ота-онани ичи узилди, ҳар иккиси ҳам бир-бирларига қараб олиб, барваракайига сўради:
- Нима учун бундай қилдинг ўғлим?, - ҳар иккиси ҳам қўлидаги қўғирчоқнинг аьзоларига қараркан.
- Мен иккалаларингни ҳам яҳши кўраман, сизлар алоҳида алоҳида яшамоқчи бўляпсизлар, мен эса биттаман, мени бўлиб олсаларинг, ҳар иккилаларинг билан ҳам яшай оламан.
Ота-она ўғлининг гапларини эшитар экан, бўғзи тиқилди, кўзларидан ёш қалқди.
Бараварига фарзандини бағрига босиб, ундан кечирим сўрадилар.
- Бизни кечир ўғлим, ўзимизни ўйлабмизку, сени бир дақиқа ўйламабмиз ҳам, борингга шукр, сени ҳеч қачон ажратмаймиз, ҳаммамиз бирга яшаймиз, бирга яшаймиз а онаси?
- Ҳудди шундай дадаси, - деб ота-она ўғлининг икки елкаси бошини қўйиб, кўз ёшларини артдилар.
- Яҳшиямки сен борсан ўғлим, сен онанг иккимизни доимий равишда боғлаб тургувчи олтин занжиримизсан, борингга шукр! Тўғри йўл кўрсатган Аллохимга шукр!
Биз бирор қарорга келаётганимизда фақат ўзимизни ўйлашимиз адолатда эмас, ёнимиздагиларни, яқинларимизни кўнглини оғритмасликка интилишимиз ҳақиқий мусулмонликка хос одатлардандир, азизларим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев