Ассалому алайкум бу воқеаларни сизларга қанчалик тўгри тушунтироламан еки йўқми билмадим. Лекин сизлар билан бўлишгим келди.
Абдуқодир ака топиш-тутиши бошқаларникидан фарқли ишни кўзини биладигон одам. Ўз фойдаси йўлида анчайин кўнгилларни огритиб кетаверарди. Пул топган одам яшашни хам билиши керак деб, кўп бегона аеллар билан кўнгилхушлик қилар, бу ишини оиласидан, хотинидан яшириб ўтирмасди. Унинг назарида оиласини хеч нарсадан кам қилмай таьминлаб қўйгани учун оиласидагилар унга қуллуқ қилиши керак эди. Хотини огиз очса калтак, сўкишлар остида қоларди.
Болалари учун сабр қилар,: Эрим бир кун инсофга келиб қолар деб ўзини овутарди.
Абдуқодир ака борган сари қилиқлари кўпайиб, қишлоқдошларини менсимай, ичкилик ичиб,фақат ўзига ўхшаган ўртоқлари билан маишати ортиб борарди. Хотини бу ахволда қанчагача сабр қилишини билмай боши қотиб борарди. Ботир мактабдан синфдошлари билан бу йилги битирув оқшомини қандай қилиб ўтказишни маслахатлашиб келишаркан, синфдоши Азизани енига бориб секин сўради!. Ази, сен қайси ўқишга топширмоқчисан?. Азиза чиройли кўзларини сузиб жавоб берди. Албатта доктор бўлиш ниятим борку, нима санам доктор бўлмоқчимисан?.
Ботирнинг жавоби Азизани юрагини ширин энтиктирди.
Ази, сендан узоқлашсам, нафас хам ололмаслигимни биласанку, сен қайси ўқишга топширсанг, мен хам ўшанга топшираманда!. Бу иккисини бир-бирини бегуборларча севишини бутун синф биларди. Уларни биргаликда қилган орзуларини хам... Лекин хаетда хар доим хам истаклар амалга ошавермайди... Ҳаетнинг ўз қонунлари бор... Абдуқодир хамкори билан маишат қилиб ўтираркан, шеригига сўз қотди. Дўстим, биласан қишлоқни олдиман, қўлимни қаеққа узатсам етади. Насиб қилса ўглим мана мактабни битириб, ўзимга ўхшаган, бизнесимни қўлимдан олиб, ишларимни давом эттирса, сен билан қуда-анда тутинамиз.
Шериги хам унинг гапларини маъқуллаб бош силкиди: Тўгри бу иккимизга обрўйимизга қуда бўлишга лойиқ инсонлар фақат иккимиз эканмиз халос, кел қуда бўлишимиз учун ичамиз,. Маишат охирида танага кирган ичкилик ўз кучини кўрсата бошлади. Абдуқодир ака дўстига. Таниш аелларингдан чақир бир гаплашиб... ўтирайлик деб илтимос қилди. Бунақа вақта аеллар хам тез топила қоларкан... Ботир охирги имтихонини топшириб келса, ойиси яна кўзларини таги кўкариб, йиглаб ўтирарди.
Ботир ойисини олдига бориб секин сўради:
Ойи яна дадамми?:
Ойиси бош силкили ва тез гапирди, Фақат даданга индама,жахлини чиқарма ўглим.
- Лекин ойи қачонгача бу азобларга чидайсиз? Нега индай олмайсиз? Нега биз фақат дадамни истаклари билан яшашимиз керак?.
- Сабр қил ўглим,даданга хам инсоф кириб қолар деб ойиси секин сўз қотди... Бунақа жанжаллардан оиладаглар безиб боришарди. Калтак жонидан ўтса,хотини ота уйга кетар, эри жахлдан тушса, Ботир бориб олиб келар, еки ўзи қайтиб келарди. Машинасида уйига қайтиб келган Абдуқодир ака кайфи баланд, қўшиқ хиргойи қилганча ховлидан ўтиб айвонга чиқди. Хотинини чақирди. Хотини қўлида банкада совуқ чой олиб келиб енига ўтирди.
- Ўглинг мактабни битириши билан уйлантирамиз. Дўстим Наримон билан қуда бўламан. Ўглим бизнесимни қўлимдан олади деди.
- Вой, дадаси, ахир ўглимиз хали еш кейин унингиз ўқишга кираман деб тайерланиб юрибди. Доктор бўлмоқчи хотини аста жавоб берди.
- Нима қанақа ўқиш?! Ўқиб шахар оберадими? Унинг ойлигини мен бир кунда топаман. Ўгил бола ўқиши шарт эмас... Уддабурон, ишни кўзини билса бўлди, ошиги олчи.
- Ўқишни майли тушнтирарсиз ўзиз, лекин ўглингизни кўнгил қўйгани бор чамамда ўзи айтмаса хам онаман орқаравотдан ундан бундан эшитаман, ўглингизни кўнгли нариги махалладаги Йўлдош акани қизида. Ахир иккиси бирга ўқийдику. Жуда яхши қиз деб эшитаман келин бўлса арзийди, хотини орзуларга чўмиб жилмайди.
Абдуқодир акани жахли чиқиб бақириб кетди:
Нима? Мен келиб-келиб ўша таги паст, камбагал билан қуда бўламанм? Эсинг жойидами? Мени обрўйимга тўгри келадигани қуда бу қишлоқда йўқ. Эсингда бўлсин мен фақат дўстим билан қуда бўламан...
Хотини лабини тишлаб бошини эгганча жим қолди. Орадан кунлар ўтиб, битирув оқшоми хам яқинлашиб қолди. Ботир кўчадан келса, уйда дадаси билан кичик амакиси ичиб ўтиришарди. Ботир уларга салом бериб,ойисини сўради.
- Йўқ ойинг, уйига кетди. Боравериб, келавериб хеч зерикмайдм ойинг дадаси тўнгиллаб жавоб берди.
- Яна урдизми дада ойимни? Ахир нега ураверасиз? Нима айби бор уларни?.
- Айби жахлим чиққанида кўзимга кўриниб қолиши.
- Дада бўлди энди ичманг. Мен бориб ойимни олиб келаман. Сиз ухлаб дамингизни олиб туринг деди Ботир.
Дадаси жахл билан ўглига гапирди:
- Ўша зоти паст ойингни олиб келиб овора бўлма. Мен бошқа хотинга уйланаман. Сен хам икки қулогинг билан эшитиб ол дўстимни қизи билан оила қурасан. Бошқа таги паст қизлани хаелинга хам келтира кўрма. Тушундинга нима демоқчилигимни?.
- Дада, бу нима деганиз ойимни ўрнига бошқа... бу гапни бошқа гапирманг етар ойимни шунча хўрлаганиз. Улар хам фақат сизни деб шу куйга чидаб яшаяпти. Бу хаетда хаммани ўз кўнгли, ўз хохишлари бор хамма фақат сизга қараб яшамайдику. Мен халибери уйланмайман. Ўқиб доктор бўлмоқчиман. Кейин икки дунеда хам ўша дўстизни олифта қизига уйланмайман.
- Ботир хам жахли чиқиб дадасига қаттиқроқ гапириб юборди. Дадасининг жахли чиқиб қизариб кетди.
- Сен муштдай бўлиб хали менга гап қайтаряпсанми? Ўз отангга-я? Сени ақлингни киргизиб қўйишни биламан хозир дадасини қўлига дастурхондаги бодринг кесиш учун қўйилган пичоқ тушиб қолди. Жахлдан ақлини йўқотган ота ўзини бошқаролмай қолди...
Эртаси куни мактабда сўнгги қўнгироқ эди. Синфдошлар мактаб ховлисида тўпланишиб туришарди. Қизлар гўзаллик салонидан маликалардек чиройли бўлиб келган, йигитлар оппоқ кўйлаклари дазмолланган...
- Қизларимиз бугун таниб бўлмас очилиб кетишибдими?
- Ха нимасини айтасан. Ўзим хам зўрга танидим. Айниқса Азизани... Ботир бугун Азини таний олмаса керак... айтганча Ботир нега кечикяпти?...
Шу пайт синф рахбари ўқувчилари енига гамгин яқинлашди...
- Болалар узр байрам қиламиз деб ўйлагандим... насиб этмаган экан... Ботир... Ботирни дадаси кайф устида пичоқлаб қўйибди... хозир хаммамиз уларникига борамиз... фақат бунақа ясанган ахволда эмас. Йигитлар майли қизлар кийимларингни оддийрогига алиштириб олинглар...
- Нега устоз? Ботир ўзи яхшимикин?.
- Синф рахбари кўзида еш билан овози бўгилди.
- Ботир... ўлибди... Хамма нафаси ичига тушиб кетиб гапиролмай қолди... Азиза эса телбалардек югуриб Ботирларни кўчасига етиб бориб, узоқдан Ботирларни дарвозаси олдидаги тўн кийиб, бел боглаган одамларни кўрдию, қишлоқ четидаги тепаликка қараб кетди...
Абдуқодир акани ўрнига ўша пайтда енида бўлган укаси барча айбни ўз бўйнига олди. Ука қамалиб кетди. Абдуқодир ака виждон азобида жинни бўлиб, ховлида елгиз ўзи қолиб кетди. Хотини эрини кечирмади. Қайтиб келмади. Хамма қариндошлар ойогини узди бу ховлидан. Ичкилик, жахл ортидан бир оила вайрон бўлди...
Тамом.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1