- Неча минглаб оналик бахтга етиша олмаётган инсонлар бор. Худойим ҳам, келиб –келиб уларга эмас, сизга фарзанд берганини қаранг-а?
Гапи жувонга таъсир қилмаслигини сезгач, Салимахон бошини сарак-сарак қилганича палатадан чиқиб кетди.
Хонасига кетар экан, ҳамон миясида бир гап айланарди. Оналик бахтидан бенасиб аёллар.... бенасиб аёллар....
Бирдан миясига келган фикрдан чеҳраси ёришди. Ахир унга омад эшигининг ўзи очилаяпти-ку. Боласини ташлаб кетадиган аҳмоқлар бор бўлсин. Ўтган куни дугонаси келин ойиси 8 йилдан бери фарзанд кўрмаётганлигини, бунинг орқасидан турмуши бузилиб кетиши мумкинлигини айтган эди. Шундайларга бола берсачи? Албатта текинга эмас. Аммо қандай қилиб? Буни бир ўзи уддалай олмайди. Шифокорлар хонасига кириб, Салимахон врач-неонотолог Нодира Толиповани четга имлади: “Бу ёққа юринг, сизда гапим бор”. Унга фикрини тушунтиргач, ҳамкасбининг иккиланаётганини кўриб, юпатди.
Қўрқманг, ҳамшира ва доя билан ўзим гаплашаман. Қўчқоровага ўхшаган аҳмоқлар кўп. Ўзингиз кўраяпсиз, индамай боласидан воз кечиб кетишаяпти. Ҳам болага яхши ота-онали бўлади, ҳам бизга бир-икки сўмлик бўлиб оламиз. Бунинг устига болани олган ота-онанинг дуоси ҳам бизники. Ҳўш, қалай?
Нодирахон бир оз ўйланиб турдида, маъқул дегандек бош ирғади. Салимахон шу куниёқ ҳамширалар Н.Фозилова, навбатчи доя Ш.Юнонова, эмлаш ҳамшираси М.Холиқовани бола сотишга кўндирди. Илк “харидор” ўз ҳамкасбларидан топилди. Обсервация туғруқ бўлими кичик тиббий ходими М.Жасурова ташлаб кетилган қизалоқни бефарзанд бўлганлиги сабабли асраб олишга тайёр эканлигини айтиб, Салимахондан ёрдам сўради.
-Салима опажон, ўзингиз биласиз. Болам йўқлигидан эрим билан ажрашиш даражасида турибмиз. Қайнонам кўзимни очирмай қўйди. Гўдаклар уйидан асраб олишга улар кўнмаяптилар. Бунинг устига унинг қанақа ҳужжатбозлиги кўплигини ўзингиз биласиз. Албатта, сизни рози қиламан, жо-o-oн опажон, бир йўлини қилинг.
Иш қил суғургандек осон битди. 2012 йилнинг 1 ноябрь куни Муқаддам Жасурова аслида хомиладор бўлмаган бўлсада навбатчи ҳамшира Н.Фозилова «туғруқхонага тушган хомиладор, туғадиган ва туққан аёлларни ҳисобга олиш журнали»га М.Жасуровани қайд қилиб, унинг номига туғилиш тарихи расмийлаштирди. Салимахон эса унга М.Жасурованинг қиз бола туққанлиги ҳақида сохта ёзувлар кирит беш кун давоми юритди. Энди навбат туҳруқхона дояси Ш.Юноновага келди. У М.Жасуровани «Стационарда туғруқни қайд қилиш журнали»га қайд қилиб, унинг номига 1818 рақамли янги туғилган чақалоқнинг ривожланиш тарихи расмийлаштирди. Врач неонотолог Нодирахон эса унга чақалоқнинг соғлиғи ҳақида сохта ёзувлар киритди. Ўз навбатижа эмлаш ҳамшираси М.Холиқова М.Жасурованинг номига қалбаки «Туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома» ёзиб, унинг асосида ФХДЁ бўлимидан Зоирова Эътиқод Одил қизи номи билан расмийлаштирилган туғилганлик ҳақида гувоҳнома олди.
Осонгина амалга оширилган жиноят жиноятчиларни руҳлантириб юборди. Салимахондан Гулнисо Абдураззоқовалар сотиб олиш учун чақолоқ топиб беришни сўраганларида, енг шимариб, ишга киришишди. Бир неча кундан сўнг бефарзанд она 1.200.000 сўм эвазига ўғил фарзандлик бўлди.
Жамиятимизда турли сабабларни рўкач қилиб, ўз жигарбандидан воз кечган аёллар учраши натижасида Салимахон сингари нафси хакалак отган шифокорларнинг ошиғи олчи бўлаверади. Аммо кўза кунда эмас кунида синади. Орадан маълум вақт ўтгач, Гулнисо сотиб олган болада тузатиб бўлмас “доун” касаллиги борлигини билгач, туғруқхонага қўнғироқ қилиб, пулини қайтариб беришни талаб қила бошлади. Телефон гўшагини кўтарган
бўлим бошлиғи Д.Пўлатова “жабрдийданинг давосини” эшитиб, ҳайрон қолди.
Суд ҳайъати, судланувчи C.Юлдашевага нисбатан жазо тайинлашда унинг шахсини, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий моддий аҳволини, турмушидан ажрашганлигини, оилада ягона боқувчи ўзи эканлигини инобатга олиб, уни соғлиқни сақлаш тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди ва озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Фарзанд оиламиз гултожи, ҳаёт мазмунидир. Ўзбек халқининг болажонлиги, улар учун барча нарсадан воз кечиши ҳеч кимга сир эмас. Афсуски, ушбу бахт ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Фарзанд илинжида юрганларга “савоб” қилиш пардаси остида ўз қора ниятларини амалга оширган Салима Юлдашева ва унинг шериклари аёл номига доғ туширишди. Жамият олдидаги ўз бурчларини унутиб, республикамизда хотин-қизларга берилаётган эътибордан фойдаланган ҳолда жиноятга қўл уришди. Бундай аёллар сиз ва бизнинг қўшнимиз, махалладошимиздир. Уларнинг хатти-ҳаракатларига бефарқлик, жойлардаги махалла, хотин- қизлар қумиталаридан уларнинг хатти-ҳаракати эътибордан четда қолаётганлиги учун ҳам бундай жиноятлар содир бўлмаётганмикин? Сиз нима дейсиз?
(Мақоладаги қаҳрамонларнинг исм-шарифлари ўзгартирилган)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев