Қўни - қўшнилари ичида каттаси шу бўлган аёлнинг улар ая деб аташар эди . Ая ҳам кимнинг кўрпаси борми , қийиғи борми , эски -тускиси борми қилиб берар , шунга яраша қўл учи ҳақ олар , хўжайинга кўмак деб кулиб қўяр эди Қиш чилласи тугаб , совуқ тафти бироз босилган палла . Дарахтларга жон кириб , куртак туга бошлашди . Ҳатто баъзи бодомлар гуллаш арафасида туришипти . Бошқа уйлардан фарқ қиладиган бир ҳовлида тўрт нафар ёш болалар овози эшитилади .
Эшик очилиб , ичкари уйдан бошига жун рўмол ўраган , ёши элликлар атрофидаги ая чиқади . У ҳовлидаги қий - чув кўтариб ўйнаётган болалари ҳаракатини кузатдими , бироз авзойи ўзгарди . Кейин эса : - Ҳой Каримберди томга кул сепдингми чакка томар жойларга ? Ҳой Салима уканг билан тенг бўлмай , ўчоққа таппи ёқиб , қозон осиб сув иситсанг , кир ювсанг қўлинг йўқми ? Акбарали ҳозир даданг келса уришади , дарсингни қилсанг-чи , агроном бўлиш учун ҳам ўқиш керак ! -дея аёл ҳамма боласини ишга солди жавраб юриб
Фақат у кенжасига индамади . Кенжаси бундан фойдаландими ёки ғайрати жўш урдими , ака - опадан қолган калтак - ёғочларни йиғиштириб тахлаб қўйди
- Ўзимми ақллигим мени , ҳаммангдан бу бошқача . Биров айтса - айтмаса билиб ишини қилади . Мана сенлар ташлаб кетишдинг , бу йиғиштирди . Қўйларга қарайди , ўшалар олдидан келмайди ! -кулди она бошқа болаларига қараб
- Ўзи сизга қарайдиган , сизни боқадиган шуда ойи . Бизлар чиқиб - чиқиб кетамиз , бу уйда шу қолади ! -деди Салима онасига қараб
- Осон қутилиш йўлини излайсанлареей . Куёвга берсам сени ўйлаб борарман , аммо укаларингни уйига ўйнаб бораман . Агар келинлар нон берадиган чиқсалар , ўзлари ҳам нон емас бўлсалар унда пешонамдан кўраман ! -деди она
- Ойи улар чиқиб кетурсин , ҳозир чиқиб кетишсин , мен сиззи боқаман . Дадам ҳали тирикларку !
- Ҳой тирмизак бор кўчага чиқ , ўйнаб кел , жимитқидек бўлиб гапирма , йўқол , орқангга ураман ҳозир ! - кенжани қувлади опаси ёлғондан
Кенжа қочиб кўчага чиқиб кетди . - Яқинда далада иш ҳам бошланади . Дадамга кетмон айтсам бўлар экан . Мтсдан қилдириб келарди . Темирчи усталар борку ! -деди онасига қараб Салима
- Ҳа битта - битта кетмон айтишимиз керак ўзи , укаларингга ҳам керак !
Бахор келиб далада иш қизийди . Мактабдан қайтган Салима кийимларини алмаштириб , қўлига кетмонини олиб далага кетади . Ая уй ичида катта бир матони қийиб яна қаричлаб ўлчаб яна қияди . Мағизлик дея ном олган қора матони қийишни ҳам унутмайди .
- Қолганидан битта камзул чиқаркан . Саодатхон унаса камзул тикиб берар эдим ўзига ! - дея ая дилидаги ташида айтди
Салима далада .....- Салима томинглар қачон шифер кўради ? Бунақада кейинги қишда қор босиб қоладику уйларингни ! -деди ҳамроҳи Зуҳра унга қараб
- Янгамулло бой бўлганимизда қилармиз . Битта дадам ишлагани қай бирига етсин . Насиб этар , лекин томга чиқсак бутун дала кўринади . Шифер устига чиқиб бўлмаса ...! - кулди у
Салимага узоқдан бир йигит кўз ташлайди . Уни қадди - қомати , узун сочлари , нозик ниҳоллигига ошиқ йигитлар кўп . Аммо бу йигит унга шунчаки эмас бир ҳавас билан қарайди
- Усмон кўзини ололмай қолди сендан , нима бало жигаридан урганмисан ?! - хандон отди ёнидаги Шарифа унга қараб
- Қарайверсин , кўзи бор уни , мени эса ойим бор истаганига беради . Бировни ёқтирмайман мен !
- Ҳа бизнинг дардимиз билан кимни иши бор қизлар . У деймиз бу деймиз ота - энамиз истаганига узатишади . Дала учун яралганмиз биз қизлар . Эрга тексак ҳам борган жойимизда кетмон абадий ҳамроҳ . Тунда телевизорда шаҳарни , Тошкандни кўрамиз ,шунга ҳам шукр ! -деди Зухра кулиб
- Гапирма ўртоқ , Хадича опа Олим акага турмушга чиқди , мана барибир ёнимизда . Ортиқ бобо ишла деганмиш !
- Салима опа ойингиз менга камзул тикиб берармикан , нимчамни рангги унуқди шу кунларда ! - деди ўзидан кичикроқ бир қиз
- Феруза ойимга келин бўламан десанг , ҳақ олмай тикиб беради , келин бўласанми ?! -деди ерга кетмон уриб у
- Мен шаҳарлик болага тегаман , баланд уйларда яшайман ! -деди Феруза бўш келмай
Шийпон тарафдан ошпаз ая Мақсуданинг овози эшитилади . - Кетдик қизлар овқат пишибди . Қорин ҳам очди . Кун бироз исиди !
- Қизлар кетмониларни бир четга қўйинглар ҳозир Иброхим барана қип келиб , босиб кетади бўлмаса ! -кулди Холида исмли қиз
- Синфдошинг билан уришиб қўймайсанми , босиб кетмас эди Холида !
- Уришиб қолганман шундоғам , икки йилдирки гаплашмаймиз у билан ! -деди Холида
- Афсус , шундоқ йигитга увол экан унда . Севишарсан балки ...йўқ , йўқ ,,, сенга уйламан дегану сен уришиб бергансан , йўқ демасанг бўлар эди , ҳунар ўрганяпти мана туппа - тузук тракторчи бўлади ! -деди Зухра кулиб
Қизлар ўзаро чақчақлашиб шийпонга кириб Кунлардан кунлар ўтиб , ая чолидан ҳам айрилиб қолди . Ҳаёт экан , тақдир экан у киши Кенжасидан ташқари ҳаммасини бир ўзи уйли -жойли қилди . Бошқалардек бўлмасада ўшалардан кам қилмай тўй берди элга ,дастурхон ёзди . Нега она дейилади ? Бошқа сўз йўқми луғатда ? Тополмайсан бошқа сўз , пайғамбарни ҳам , авлиёни ҳам , олим - фузалони ҳам , бахтлини -бахтсизни ҳам , бой йигит қизларнинг ҳам , савлат тўкиб , қўр тўкиб юрадиганларни ҳам битта аёл - она деган зот дунёга келтирган . Бошқача баҳо берилмаган бу зотга . Уни чиройини безайсанми , ранггини ўзгартирасанми , турли - туман гап қиласанми у ўша ном она номила қолади Дунёда бирор жонни , болани кўрмайсанки она деб , онам деб йиғламаса . Бошқалар кўзига бошқача кўриниши , бошқача таърифланиши мумкин ҳамма аёл аммо ўз боласи учун у зотдан покиза , шаффоф , биллур зотнинг тополмайсан . Чунки боласини папалаб -эркалаб , суйиб - қучиб ўстирган ўша зот она .
-- Ая мана буни ўлчаб -бичиб беринг , мана бундан мунча ортириб беринг , қанча пахта солса бўлади бу кўрпага , мана бу кўрпачага чи ?! -деб келувчилар кўпайди
Ая эринмай ўз ишига киришади . - Ҳовлимиздаги беҳиларга сув кириб қопти , яқинда кенжами уйлайман беҳи сотиб . Яхши ҳам чолим экиб кетгани , ҳар йили сув кирди дегунча , қозонга солиб пишириб , бозорга олиб бораман . Келинга бирор нарса олиб келаман . Битта - битта қилиб оламан шунақа қилиб ! -деди ая уйига келган Рахима исмли аёлга гапириб
- Кенжангиз ўқияпти экан , ўқишини битирмай уйлайсизми ? Аввал битирсин ! - Ҳооо Ферузанинг бошқалар илиб кетсинми ? Кўз тикканим шу қиз , уни бировлар илиб кетмасин !
- Ая бу ўқиганлар ҳозирги пайтда ўзлари топишяпти , ўзлари севиб - суйиб уйланишяпти , ўғлингиз кўнармикан шу қиз десангиз ?!
- Кўнар , инсофини берсин ҳар болани ишқилиб . Мана ишим битди . Оч тугун -бўғчангни синглим , тугиб ,бошингга қўйиб жўнайвер . Тожимат кутиб қолади ! -дея кулди ая .
Рахима аяга қараб йиғлаб юборди .
- Яна жанжаллашдингларми ? Шарофат суйганига тегдию сен балога қолдингми ? Битта -ю - битта синглиси , мана бир гапириб , ўн кулиб яшаб юриптику . Эй билмадим ! -дея аяга ўйга толди
Рахима ая индамаганидан тугунини кўтариб ташқарига чиқиб кетди
Кун пешин вақти қизи Салима келди .
- Ойи куёвингиз **** қўйди мени , пулини қистаб . Олган одам беришни ҳам билиши керак , укангни инсофи борми деди . Олиб келсам қутиламанми деб келяпман . Пулинглар борми ?!
- Олллааа , ҳа эшикдан кирмасингдан обидийда қиласан мунча ? Ит қувладими ўтир , нафасингни ростла , йиққанларим бор қизим !
- Эшитдим ўғлингиз хотинчаси билан тўйга борибди қайнотасиникига , ҳойнаҳой роса сарфлагандир -а ? Хотин ширин бўлади дейдику унингиз ?!
- Тўйни қайнотаси қилибди , аммо мен билганим ҳам йўқ . Бойвачча ўғлим онам билан борсам одамлар кулади дегандирда . Ҳа бола ёшлигида бола бўларкану , битта бегона келса ётдан мундороқ бўларкан . Умидим шу кенжамдан қизим . - Ая сандиқ очиб , ниманидир қидирди , топди шекилли сандиқни ёпиб , қизига яқинлашди
- Дуони ҳам унутибсан бетаҳорат , ваҳиманг қурсин сени . Мана олгин , санаб ол !
- Чўғи ўлгур кам !
- Сана дедим сенга , кейин айтасан !
Салима пулни санаб олдида , - тўғри экан - деди
- Энди жўна , Махфират кўрмасин , бошимга ғалва керакмас . Эрини топганини чанггалаб ушлайди бу қиз . Катта келиндан бу ҳушёр чиқди !
Шу пайт келин кириб келади
- Эй ойи топадиган болангиз бўлса , оч қолмасам , нимага ғалва қиламан .Опа яхши ўтирипсизми ? Овқатим пишди ойи сузайми ?!
- Бу келин оч ҳам қўймайди , гап - сўзсиз ,жим юриб бир нималар пишириб қўяди , чаққон қизим ўзими , сузинг , мана бу бегона ҳам тотиб кетсин ! -кулади ая
- Бегонаманми ойи ?! - Опа бизлар ўз уйимизга бегоналармиз , ишонуринг ! -хандон отди Махфират
- Кўрдинг , шуни учун муни хайдасам ҳам кетмайди , уйим шу ер деб . Ичидан пишган , пишмай қотгур !
- Бу дегани энди ўйлаб кел деганида а ойи ? Ҳозир кўрсатиб қўяман унга !
- Ҳеей , ўтир жойингда , бизникида ора кунда шунақа . Кўнасан , шу қиз сенга сингиллик қилади мана кўрасан ,хафа қилма уни !
Ая адашмаган экан . Махфират Салиманикига тез -тез борар , ҳўлу - қуруғидан хабар оладиган бўлди .Ҳар ишини Салима билан маслаҳатлашар эди
- Ойи ишим чатоғи чиқди - рангги синиб кириб келди Каримберди .- Текширув бошланди , туҳматга қолгандекман ойи !
- Бошизга иш тушса ойиман , оғзизга ош тегар пайт бегона -а ? Қайнотанг тўй қипти , бир оғиз юр десанг салланг юмалаб кетармиди ? Хотинчанг қўйинг деганда а ?!
- Ойи қудангизни биласиз обрўйи -мартабаси ....!
- Ўша обрўйи мен борсам тўкилиб қолармиди ? Бўпти кетавер , ўйлаб кўриб бир гап айтарман . Қайнотангга ялинма ,обрўйинг қолмайди хотинингни олдида !
- У мени деса жонини беради ойи !
- Ажаб бўпти , бор жўна энди !
Ўғли кетгач , ая ўрнидан туриб қўшниси Халиманикига йўл олди
- Ўртоқ , прокурор боламга сим қоқсангиз , Каримимнинг иши чатоққа ўхшайди бир суриштирсинчи !
- Ўтган сафар шунақа дедингиз ,ҳеч гап чиқмади -ку . Яхшиси прокурорни бир гапини айтаман сизга . Аямга айтинг у ер ўғлига тўғри келмайди , ишламасин , боши балога қолиб кетмасин деган . Ўйлаб кўринг !
Дугонаси гапидан ая лабини тишлаб ўрнидан турди . Кўчага чиқиб ўғлиникига йўл олди
Йўлда рўбарўй келган эркаклар аяга қўли кўксида саломлашса , аёллар , қизлар тортинмай бағрига синггишар эди
У ўғли уйига келди
- Балки ишингдан бўшарсан ? Шуниси маъқул шекилли ! - ая гапига келини аралашди - Ойи нималар деяпсиз , унақа жой ҳар кимгамас , ундан кейин дадам қанча елган -югурган !
- Худо йигит кишини ўз дастига берсин аввало аммо ақли етмагандан кейин эплолмадим деса осмон узилиб ерга тушмайди қизим . Бошқа ақллироқ одам ишлагани яхши ўша жойда !
- Ўғлингиз эплайдилар !
- Сиздан сўраётганим йўқ келинпошша , Каримберди агар онам рози бўлсин мендан десанг , Каъбатуллоҳга олиб бор демайман , шу шингни ташла , бошқа иш қил . Мен кетдим !
У бошқа ишга ўтди -ю , уйидан жанжал аримай қолди .
- Келин ора кунда жанжалмиш уйингизда , жон болам уришманглар , бир кун жанжал чиққан уйдан - қирқ кун барака кетади !
- Ҳаммасига сиз айбдорсиз ойи . Ўғлингизни деб дадамдан ошналари юз ўгиришипти . Аввалгидек муомила қилишмай қўйшипти !
- Қизим қудам уларга керакмас экан аслида . Қудамнинг қули уларга керак экан . Қул кетгач эса қулдордан ҳаммаси юз ўгириптими демак мақсадлари ўмариш , фойда кўриш бўлган . Мен боламми уйладим десам , қул қилиб қўйипман шекилли ! -ая йиғлади
- Воой - вой қулмиш , ким қулдор ойи , мени дадам ҳали қулдор бўлдими , вой дооод додими кимга айтаман энди ???! -уввос солди келин
Ўша куни катта келин кетиб қолди . Аммо дадаси қайтариб олиб келди . Аядан узр сўраб кетди қудаси
Ая шунга ҳам шукрона айтди
Аммо бир дард илашди . Иссиғи тушмайдиган бўлиб қолди . Шу дард у кишини тўшакка михлаб қўйди .
-Махфират қиз топинг , кенжами уйлаб , бахтини кўриб қолай !
- Ойи мен ёш бўлсам , яхши қизлар кўп аммо бунизи етаклаб кетадигани керак . Бири бурнидан ип ўтказиб олса нима қиламиз , бир яхши қиз топиб гаплаштириб , бир - икки ой синашиб олишса тузук эди !
- Умрим тугаб боряпти қизим . Армонда кетмай . Муллаакангларни чақир !
Ўғилларга амр қилган ая , зумда тўй тараддуди бошланганидан севинди
Янги келин у кишига салом қилди , қўлида чой узатди . Ая сўлиш тортган лаблари билан пичирлади -ю , кўзларини беҳол юмди
Аянинг дафн маросимида йиғламаган қолмади . Кимдир опам деса , кимдир онам деб йиғлар , ёшу қари дилидан ўз хизмати ила жой олган ая тобути қўлма - қўл бўлди .
Умринг давомида шундай ишлар қилгинки , ёшу - қари эсласин , тобутинг эса қўлма - қўл бўлсин !!!
тамом.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев