Ўша аёл тилидан ёзилган хикоя!
"18 ёшимда, мактабни битирар битирмас узатиб юборишди, қўлимда на хунарим, на дипломим бор! Фақат уй ишлари, пишир куйдирни биламан холос!Тўйимиз 1990 йил кеч кузда бўлиб ўтди, турмуш ўртоғим ёлғиз фарзанд эди, ота-оналари 15 йил фарзанд кутиб, даволаниб, тилаб тилаб олган ўғиллари эди! Туйдан кейин турмуш ўртоғим 2-3 та ўртоқлари билан" бизнес қиламан" деб Москвага қатнай бошладилар, мен уйда, қайнона-қайнотам билан... Менга муносабатлиги яхши эди, хеч ким хафа қилмасди, кўнглимга қарашарди, тезроқ фарзанд кўришимни жудаям хохлашарди! Турмуш уртоғим хам: "Мен ёлғизман, шунинг учун сен камида 5 та бола туғишинг керак, уйимиз болага тўлиши керак, кўп болам бўлишини хохлайман дердилар" "Хўп" дедим, бирин кетин фарзандларимиз туғилди, турмушимга 7 йил бўлганда 4 та кетма кет туғилган 3 қиз бир уғилнинг онаси эдим....
1999 йил....5 фарзандимга хомиладор вақтим.... Адаси яна бизнес учун Москвага кетганлар....Кетсалар 1 ой қолиб кетардилар... Бу гал эса 15 кунда келдилар.... аниқроғи жасадларини олиб келишди...
Кечаси рулга ўтириб, ухлаб қолганлар, машина катта юк машинасининг тагига кириб кетган....
Ўша кунларни яхши эслолмайман, додлайверганимдан тинчлантирувчи укол қилиб ухлатиб кўйяверишган, вақтидан аввал туғиб қўйяди деб жанозадан кейин туғруқхонага ётқизиб қўйишди...
Хечам яшагим келмасди, "хаётим мазмуни йўқолди, энди менам ўлсам бўлади, боламам туғилмаса майли" деган шаккок фикрларгаям борардим...
Лекин кўнглимни бир четида 4 та қоракўзим хам отасиз, хам онасиз қоладими деган фикр тинчлик бермасди....
Йиғлайверганимдан кўзимда ёш қолмасди, мажбурлаб овқат едиришарди....
Хуллас 5 фарзандим ўғлим, адасидан ёдгорим туғилди.... Бир ўзим боламни бағримга босиб роддомдан чиқдим.Чол кампир чўкиб қолишган, икковлашиб пана панада йиғлашади...
Бағримда 5 та бола... каттаси 2 синф қолганлари хали кичкина... Қўлимда на дипломим на хунарим бор...
Ота Онам ёрдам бериб туришди, лекин улар хам кекса пенсияга қараган одамлар эди...
Қийинчиликлар бошланди, қайнона-қайнотамни нафақаси ўзларининг дори дармонидан ортмайди, бу ёқда 5 та бола "ейман ичаман" дейди....
Кечаси билан йиғлаб чиқаман: "бу болаларимни қандай боқаман, ўқитаман, уйли жойли қиламан" деб. Жанозадан 3 ой ўтиб, Эримнинг дўстларидан бири мехмонга келди: бир машина рўзғор қилиб...
Чол кампир, мен кутиб олдик, эсладик рахматли турмуш ўртоғимнинг хаққиларига дуолар қилдик...
Кетар махали эримнинг дўсти гап бошлади
"Келин, энди буёғига бардам бўлинг, 5 та фарзандиз учун хам кучли бўлишингиз керак.
Эрингиздан катта қарзим бор эди, бизнес қиламан деб олгандим, хамма пулни товарга тикиб қуйганман, юк машиналарини олганман, шунинг учун ойма ой узаман қарзимни майли десангиз" деди...
Йиғлаб юбордим, инсофи борлигига, ўлди-ку ким билиб ўтирибди қарзим борлигини демаганига хурсанд бўлиб йиғладим...
-Майли, ойма ой берсангиз хам, болаларим билан рўзғорга, кийим кечакка қийналмасдим дедим.
Хуллас "хар ой- беш юз доллардан бериб узаман деди, пулни хар ой аёлим олиб келади" деб чиқиб кетди. Хар ой аёллари келади, пул олиб келади, сомсами, пирогми пишириб келади, гаплашиб ўтирамиз, дардимни эшитади далда бўлади...
Энг яқин дугонамга айланди...
Ўша пулларга 5 та боламни бекаму кўст боқдим, катта ховлининг тўловлари, газ, свет, солиқлар, хеч қайсисидан қарз бўлмадим, тежаб ишлатардим,
"Қизларимнинг сепига" деб ул бул олиб ташлаб қўйишга хам имкон топардим. Қайнона Қайнонатам оламдан ўтишганда хам хамма маъракаларини чиройли ўтказдик, фарзандларимни хаммаси мактабда ўқиб, баравар ейман, ичаман, кияман деган пайтда хам ўша пуллар сабаб қийналмадим. Хар ой пул келганда ўша эримнинг дўстининг аёлидан сўрардим: "Эрингизга айтинг,қанча олган қарз, узилишиб қолгандир, нега айтмайдилар аниқ суммани" деб гапириб қўйярдим....
-Катта пул олганлар, хали бери узилмайдилар деб кулиб қўйярди.
Қизларим катта бўлишди, ўзим ўқимаганимга уларни "ўқитаман" деб ният қилиб, репетиторларга бердим, бирин кетин 2 та Қизим институтга ўз кучи билан кирди, 3 чиси тикувчиликка қизиқиб хунарни танлади.
Тежаган пулларимга сеп йиққандим, мебелларини эримни дўсти "қарзимиз хисобига" деб олиб берди, 3 та қизимни бекаму кўст узатдим. Эримнинг дўсти 2015 йилгача тўлади эримдан олган қарзларини халигача тўлаётган бўларди балким...
Лекин айнан 2015 йил бахорда тўсатдан юраги хуруж қилиб оламдан ўтди. Жанозасида қатнашдим, роса эзилиб йиғладим, айни ўғилларини уйлантириб рохат кўраман деган пайти эди...
Аёли мени кучоқлаб роса йиғлади: "рози бўлинг улардан, розиман" денг деб...
Мен "қарзни айтяпти" деб, "розиман, қанақа хаққим қолган бўлса хам мингдан минг розиман" деб айтдим... Кейин билсам, эҳ...кейин билсам- у кишининг эримдан ҳеч қандай қарзлари бўлмаган экан...Эй вох... Қанақа ахволга тушганимни билсангиз эди...
Аёлининг олдига бордим :"Ростми шу!" деб...
Аввалига гапиргиси келмади... кейин хаммасини рўйи рост айтди...Эримнинг дўсти, 4 та бола билан хомиладор ахволимда бева қолганимни кўриб, қандай ёрдам берсам экан деб роса ўйлаган, бешта ёш бола билан ишлай олмаслигимни тушунган, 5 та болам билан турмуш қура олмаслигимниям билган...
"Хар ой ёрдам бериб турсам, хаёлига ёмон фикр келмасин" деб шу қарз масаласини ўйлаб топган.
Эримнинг пули деб бемалол олаверишим учун!
Хотиржам бўлишим учун....
Эхей...агар шу пуллар бўлмаганда, бешта боламни боқиш учун бева бошимни қаерларга урардим,кимларни эшигида хору зор бўлардим...
Чет элга кетармидим, болларим она мехрисиз, тарбиясисиз катта бўлишармиди...
Қизларим ёмон йўлларга кириб кетармиди, ёнида хар қадамин текшириб турувчи онаси бўлмаганда...
Эримнинг дўсти шу амали билан 6 та одамнинг хаёти издан чиқиб кетмаслигини олдини олди, 5 та фарзанд ўқиб илм олиб, яхши инсонлар бўлиб етишишига сабабчи бўлди...
Ҳар куни хаққиларига дуо қиламан, ҳар куни...
Кўпчилик ишонмайди айтиб берсам "Йуғе, оширвордиз, бунақа одамлар йўқ, ўзини жигарига ёрдам бермайдику, етти ёт бегонага шунча йил пул бериб ёрдам берарканми?" деб ихтехзо қилишади...
Лекин бу хақиқат, бу одам шундай яхшиликни қилиб кетди, илоҳим оҳирати обод бўлсин, шунақа беминнат, беғараз етимларнинг бошини силайдиган, бева аёлга ёмон кўз билан қарамасдан, яхшилик қиладиган инсонлар кўпайсин...
Ўғилларим хам шундай сахий, яхши инсонлар бўлишсин деб дуо қиламан хар куни...
Одамлар билишсин, шунақа инсонлар борлигини, хаққига дуо қилиб қўйишсин, агар ёзсангиз шу хақида интернетга, эсиздан чиқмасин, дуо қилишса ўша акани жуда хурсанд бўламан...
дедилар...
Абдулатиф Атаханов саҳифаларидан
Қалблар эриб кўзлардан ёш келганда биз фақирни ҳам дуода эслаб қўйинглар азизлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
Йигламасдан илож йук
Шундай инсонлар борига шукр Аллох рози булсин
Утганларни жойи жаннат охирати обод бусин
( ака) ни Ота Онасига рахмат