(ҳаёт теоремаси)
Бисмиллаҳир Роҳманнир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломатмисизлар....
Бобомнинг оддий ҳаётий воқеаси...
Ҳаёт ўзи бир қизиқ нарса...яшайсан, қурасан йиғасан....қайсидир муаммоларни ҳал қиласан, яна бошқа муаммолар чиқади.... югурасан, еласан... болам чақам дейсан... бошқа ишларга ҳам улгурай деб уларни ҳам ҳал қиламан дегунингча....бахх, мана сенга кексалик эшик қоқиб туради. Сен қачонлардир ўйлаган кексалик бу.... сочингни оқариши, сочни тушиб кетиб бошингни каллиги, ёки қўл оғингни қалтираши эмас экан. Худди шу пайт тушуниб ета бошлайсанки..... дераза токчасидаги сен ичадиган дорингни туриши.... ёки чўнтакларингда дориларни бўлиши эканлигини.
Кексалик -- бемалол ўтириб, ўзингни қилган ишларингни ёки қилолмаган ишларингни таҳлил қиладиган вақт экан. Барибирам энди ҳеч нарсани ўзгартиролмайсану.... аммо шу ўтмишингга бир оз вақтга қайтишни ҳоҳлайсан. Хаёлан дўстларинг билан учрашасан, узоқ саёҳатга чиққанларингни эслайсан.... Яқин қариндошларинг билан гаплашасан, аммо улар ҳаётдан ўтиб кетишган....лекин кимни севган бўлсанг ҳали ҳам хотирангда сақлаб юрасан.
Энг асосийси -- сен ҳозир ёзаётганингда кимдир бу дунёга қайтмас бўлиб кетган бўлса ҳам, ҳаёлан сени кўз олдингда гавдаланади. Сен эса унга улгуролмай қолган гапларингни айтишинг мумкин бўлади шунда.
Ҳамма нарса қачондир биринчи марта бўлади : биринчи қадамлар, биринчи сўзлар... биринчи синф, биринчи учрашув, биринчи упич...
Ҳали ҳам ёдимда....арзимаган майда бир сабаб билан бувинг билан аразлашиб қолгандик. Буни ёдимда қолгани биринчи марта бўлган бу ҳам. Бувинг айнан онангга ҳомиладорлигини еттинчи ойлиги эди адашмасам ўшанда. Мен ёш йигитман, жиннига ўхшаб аёлларни бунақа нарсаларини қаердан биламан. Эрталабдан телевизор кўриб ётгандим. Бемалолман, чунки ишдан ҳам бугун якшанба бўлганлиги учун озодманн, дам олиш куни ҳам эди. Эшик қўнғироғи жиринглаб қолди. Туриб эшикни очдим, рўпарамда ҳам қўшнимиз ҳам яқин дўстим Одил турарди. У ҳали уйлангани йўқ эди ўшанда. Оилали эркакни қандай ҳолда бўлиши, нималарга эътибор бериши кераклигини у ҳали билмасди.
-- Нодир дўстим...кетдик балиқ овига борамиз!....Келин дўчтимга рўхсат беринг....у сизга бир халта балиқ олиб келади!- деса бўладими.
-- Ким ушлаб турибди дўстингизни? Бемалол бораверсинлар!- деди бувинг.
Худди мен бувингдан қўрқадигандек менга ишораларига жахлим чиқиб :
-- Бўпти дўстим.....қани кетдик!- дедим ва устимга курткаларимни кия бошладим.
Ташқарига чиққач, дўстимга...
-- Жиннимисан....қанақа балиқ?Кўряпсанку хотиним хомиладор....ёнида бўлишим керак. Мени дадамларникигача олиб боргин. Уйда картошка қолмаган, бир қоп картошка олиб келаман.- дея уни москвичига миниб олдим...биз жўнадик.
Биз дадамларникига бордик, ҳовлисига экилган картошкадан иковлашиб ковладик....халтага солдик. Дадам билан уччаламиз бироз футболдан, сиёсатдан гаплашдик. Шу орада бир ярим икки соат вақт ўтди. Уйимизни ёнига келганимиздан сўнг ҳам дўстим билан бироз гаплашиб ўтирдик. Кейин у билан хайрлашиб бир қоп картошкани елкамга кўтариб уйга кирдим.
Эшикдан кирдиму....қотиб қолдим залда хотинимни нарсалари йиғиштириб солинган катта сўмка турарди. Иккита деворга осилган холи гилам ҳам олиниб ўралган турарди. Бир пайт хомиладор қорнини қаппайтириб хотиним ҳам чиқиб келди янги палтосини охирги тугмасини ўтказиб. Бир бало қилиб уни бу йўлидан қайтардим.
Шундаям бир икки кунлар гаплашмадик.
Орадан тўрт кунлар ўтиб , унгача ярашиб ҳам олдиккуя, кейин тилимни тийиб туролмасдан :
-- Кампир ўшанда нега унақа қилгандинг?- деб сўрадим.
-- Жахлим чиқди....мени бир балиқ овига алиштириб кетдингиз деб.- деди.
-- Қаерга кетмоқчи бўлгандинг ўзи бу ҳомиладорлик аҳволингда?- сўрадим яна.
-- Онамларникига.. - деса бўладими.
-- Онангларникига? Юз км узоққая.... яна катта сўмканг ва иккита холи гиламниям кўтарибми ? Аммо қизиқ .... бир кўрмоқчи эдим қандай кўтариб автобусга чиқишингни. - дедим ҳайрон бўлиб.
Ҳозирги замонда ҳатто фелни ҳам бир жойдан бошқа жойга олиб кетиши мумкин шароит бор. Аммо ўша пайтлари техникаям кам пул ҳам кам эди.
Лекин мен бувингдан мингдан минг розиман. Бирга қирқ йил яшаган бўлсак ҳам бирор марта менга овозини кўтариб гапирган инсон эмас. Баракат топгур.....бирор марта ҳам....Аллоҳ рози бўлсин. Қанийди ҳар бир бахтли жуфтлик доим интифоқ яшашса.....
Бу мени бобомни оддий ҳаётий ҳақиқатлари эди.....
Крик души Шухрат
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев