Исматга алам килди. Жудаям алам килди. Ахир унга кўл кўтаришди. Яна кимлар? кандайдир гўдаклар! Шефига айтса-ку, хаммасининг даб-даласини чикаради. Ким бўлипти булар Тоштемир шеф кошида?! Керак бўлса, хар бирини бир-бир жимжилғии билан учириб юборади. Ўшаларнинг бетига айтди: «Биттанг кимирламай тур, хозир Тоштемир шефни олиб келаман». Тоштемир номини ешитгандан сўнг барининг ичи ўтиб кетди, аммо сир бергиси келмай, «бўпти, кутамиз», деб колишди. Шунака кутсинки, кутганларига минг пушаймон йесин, иккинчи кутмайдиган, Тоштемир номини ешитгандан шаталок отиб кочадиган бўлсин.
Асли вокеа бундай бўлди.
Исматни студент дўстларидан бири - Вохид - Тоштемир шеф билан таништирмокчи еди. Исмат кувониб кетди. Ахир жуда зоʻр имконият-да бу! Коʻча-коʻйда сени урадиган бўлишса, (билиб боʻладими, шахар жой, хар хил одам учрайди), химоя киладиган таянчинг борлигини хис килиб яшаш – кишига рух бағишлайди. Кўчаларда унча-мунча болани писанд килмайсан, кўкрагингни кериб юрасан. Чиройли кизларга гап отасан. Атрофингдагиларга нисбатан зўррок еканингни хис етиб яшаш – рохат! Сенга дуч келганда аксарият болалар чўчиб туришади, айримлари лаганбардорлик билан атрофингда айланиб, ўргулишини менсимаслик билан кузатасан. Студентлар шахарчасида кўчани тўлдириб юр. Атрофингда ўтган-кетганнинг бари сенга салом беряпти. Хохласанг алик ол, хохламасанг алик олма. Хохласанг, саломига жавобан ўкрайиб кара, худди карзи бордай. Ўз йўлингда дуч келганни босиб-янчиб ўтавер. Биринчи курс студенти бўлса, йоки башарасидан сендан чўчийотгани айон бўлиб колса, масхара кил:
— Хўш, - дейди вишиллаб, анавининг кўнглига ғулғула солиш учун, - нима килиб юрибсан бу йерда?
— Мен... мен...ме-ен... Ўз-ўз-зим, - дейди калтанглаб.
— Сен, сен... Ўз-зинг? Нима сен ўзинг? – дейди-ю, Исмат уни йокасининг бир четидан тутиб, ўзига тортади. Студент пириллаб ойоғи тагига келади. – Мени танияпсанми? – дейди Исмат кўзларини лўк килиб.
— Ха, сиз Исмат акасиз!
— Исмат акаман? Яхшилаб кара, балки адашайотгандирсан? А, кара-чи!
Анави каролмайди. кўркади, йерга тикилади. Кўзингни баттар лўк киласан, овозингга овоз, кучингга куч кўшилиб кетади бунака лахзаларда. Бир уриб ерга киргизиб юборгинг келади бунакаларни, лекин сўнгги дакикада рахм киласан. кўй Исмат, дейсан ўзингга ўзинг, яшасин шулар хам сенинг даврингда. Ишшайиб, анавининг иягидан тутиб, бошини кўтарасан.
— Мен ким еканман? – сўрайсан кайталаб.
— Исмат акасиз.
— Исмат аками? Балки Исмат шефдир?
— Ха, ха, Исмат шефсиз Исмат ака!
«Исмат шеф!» Жаранглайди-я!
— Ке, иккимиз жўра бўламиз, - дейди Исмат кулимсираб.
Студентча кутилмаган бахтдан гарангсиб колади. Исматнинг ёнидаги жалпатаклардан бири анавининг кулоғига шипшитади: «Жўрачиликни ювиш керак, Исмат шеф хурсанд бўлади!». У хушйор тортади, югуриб дўконга бориб келади. Кейин биргалашиб, янги дўстликни мустахкамлаш ниятида кадах кўтаришади. Анави берадиганини бериб, тезрок кутулиш учун типирчилайди. Исмат еса атайлаб уни ёнига ўтирғизиб олади. Кейин еса «енди менинг навбатим» деб шунчаки йўлига киссасидан пул чикаради-да: «ким дўконга бориб келади?», дейди. Табиийки, ўзи хам, жалпатаклари хам анавининг ўзи тушуниб, ўрнидан туришини кутишади. Турмаса, бири яна кулоғига керакли гапни шипшийди. Янги дўстликдан хам чўчиб, хам хурсанд бўлиб ўтирган студентча сапчиб ўрнидан турганча, Исмат шефнинг қўлидан пулни олмокчи бўлади. Аммо жалпатаклардан бири унга пулни олдирмайди. У яна ўз пулига арок олиб келади. Борганча, кайтиб келганча хафталик пули коʻкка совурилайотганидан ичи езилади, аммо бошка иложи йўк. Исмат шефнинг райини кайтариш мумкин емас.
Иккинчи шишани бўшатишгандан сўнг студентча унча-мунча боши кизиб, талтая бошлаши мумкин. Дейлик, . Исмат шефнинг ўзигамас, шунда айрим гаплари жалпатаклардан бирига йоқмай колади-да, «сен ўзи нима деяпсан», дея анавини бир-икки туйиб олади. Исмат шеф, - албатта сал кейин, - янги дўстни ажратиб олади. Икковини яраштиради. Кейин ярашганларини ювишади. Оғирлик яна...
— Пулим колмади, - дейди анави йигʻламсираб.
— Йигитмисан оʻзи? – дейди Исмат шеф.
Студентча болалардан карз оладими, оʻгʻирлик киладими, пул топиб арокни келтириб оʻртага коʻяди.
— Мана бу йигитнинг иши, - дейди Исмат хурсанд боʻлиб. – Енди бемалол юравер. Ким бир нима дейдиган боʻлса, мен Исмат шефнинг укасиман, де.
— Яхши, - дейди йигитча, - енди менга рухсат, ертага семинарим бор, таййорланишим керак.
— Семинар биздаям бор, оʻтирипмиз-ку, - дейди бири.
— О’тиришимиз сенга йокмаяптими? – дейди иккинчиси хезланганнамо.
— коʻйинглар, майли борсин, оʻкишига тайорлансин, - дея рухсат беради Исмат шеф. Кейин хайол суради: «Бу бола хозир семинар йозади. Семинар! Семинарларга хадеб катнайвериш шарт емас. Имтихон куни «мен хам шу гурухда оʻкийман», деб домланинг олдига кириб борса, курсбоши коʻллаб юборади: «Ха, Исматбой озрок касал боʻлиб колгани туфайли семинарларга яхши катнашолмаган, аммо имтихонга яхши таййорланди, оʻзи яхши бола», (Мактов учун кейин яримта накд.), дея коʻлаб юборса, билет саволига жавоб бера оладими, йоʻкми, бахо бор. Йигитнинг бахоси «уч». Коʻпинча билетдаги саволга жавоб йозайотган боʻлиб (аслида жавобни мутлако билмайди), оппок когʻозга домланинг суратини чизиб оʻтирганда (албатта, агар рассомчилик коʻлидан келса), партанинг устига шпаргалка келиб колади. (Гурухда халк гʻамхоʻрлари коʻп). Гап енди таййор нарсани ифодали оʻкиб беришда. Буни амалласанг, домла имтихонга яхши таййорланганингга ишонади ва сенга йигитнинг бахосини хадя килади. Боʻлди! Исматга бундан ортигʻи керак емас. Бу бола еса семинар деб юрипти».
Хуллас, Тоштемир шеф билан танишишдан Исмат жуда манфаатдор еди. Шу максадда оʻша студент доʻсти, гʻамкишлогʻи Вохидларнинг йотокхонасига борайотиб, бир тоʻда йигитларга дуч келди. Биттта-яримтаси туртиб-пуртиб юбормасин деб (билиб боʻладими!?), четлаб оʻтайотганди , тоʻда ичидан кимдир уни чакирди. Юраги шувиллаб (ахир тоʻхтатиб, уришлари, бор пулини шилиб олишлари мумкин-ку), оʻгирилди. Бахтига Вохид шу тоʻдада екан. О’ртада Тоштемир шеф! О’ша, машхур барлослик Тоштемир шеф! Исмат Вохидни коʻриб боʻшашди, оʻзига келди. (Бир неча лахза ичида терлаб-пишиб кетипти. коʻркканидан! Жонини олармиди? Бунча коʻркди!?) Исмат йигитлар билан бирма-бир коʻришиб чикди. Тоштемир шефга дуч келганда юзига бахтийорлик аломатларини йойди, бир кадар егилди хам. Биргалашиб ошхонага боришди. Овкатланишди. Ичишди. «Доʻстим Вохиднинг шарофати билан хакикий оʻгʻил болалар билан танишганимдан гʻоятда хурсандман! О’тириш харажати мендан», деди у кадах соʻзи айтиб. Исматга пул гап емас. Исматнинг онасини Банот дейдилар, уни Барлосда хамма танийди. О’гʻлим оʻкишда, кийналмасин, деб хамиша киссаларини тоʻлдириб жоʻнатади. Хуллас, Исматдай дилкаш, коʻли очик йигитдан янги доʻстлар рози боʻлишди. Тоштемир шеф уни мактади. Тоштемир шефнинг сигарети тамом боʻлган екан, оʻтирганларнинг биронтасидан топилмади. Шунда Исмат, гоʻйо бунака ишлар одат тусига кириб колгандай, пул унинг учун оддий когʻоздай, оʻртага уч соʻмни беписанд отиб ташлади. Йонида оʻтирган коʻримсизрок болага ярим буйрук, ярим илтимос охангида (тоʻлик буйрук бераверишга хали ерта): «Илтимос, шу пулнинг хаммасига буфетдан «Опал» келтиринг», деди. Кейин уч соʻмга келган олти кути «Опал»ни янги доʻстларнинг олдига отиб ташлади: «Истаганча чекаверинглар».
Умуман, танишув коʻнгилдагидай оʻтди. Ошхонадан чикишгандан соʻнг йигитлар Исмат билан узок хайрлашишди. Тоштемир шеф унинг йелкасига кокиб коʻйди.
Йотогʻига кайтайотган Исматнинг кайфияти мутлако бошкача еди. Енди у Тоштемир шефнинг панохида еди. Тоштемир шефни ахир Самарканддаги барча студентлар тан олади, хазилми!? Еххе!! О’тган-кетганга паст назар билан, беписанд карар, гоʻйо буларнинг исталганини сал туртса, учиб кетадигандай туюларди. Йоʻлида учта киз дуч келди. Исматнинг шоʻхлиги тутиб, учовининг оʻртасидан юрди. кизлар ночор ажралишга мажбур боʻлишди. Шунда Исмат йонидан оʻтайотган кизнинг коʻкрагига коʻл чоʻзди. У кизларнинг чинкириб кочишини, коʻркишларини кутганди. Аксинча, юзига каттик шапалок урилди.
— Хе, оʻл, безори! – деди киз, кейин бамайлихотир дугоналарига коʻшилиб кетаверди.
Исмат оʻсал боʻлиб колаверди. Бир пасдан соʻнг жигʻибийрон боʻлди. Тоштемир шефнинг жоʻрасини кандайдир бир хашаки киз тарсакилаб кетса-я! Адолатданми шу? кани хакикат? Хеч боʻлмаса оʻатиб соʻколмадиям! Исматнинг алами тобора кучайиб борарди. Шу алам гирдобида «кора парк»ка кирди. Хилватрок томонга оʻтди. Бу йокларда ошик-ма’шуклар коʻпрок оʻтиради. Бояги кизлар балки шу йерга келишгандир? Исмат енг четдаги, куюк дарахтлар панасида оʻтирган жуфтни танлади. О’зи, йигити хам пачоккина екан. Бир доʻк билан хайдаб юбориш мумкин. Исмат йигитни имлаб йонига чакирди. Хар калай Исмат мард! Болани кизнинг олдида иснодга колдиришни истамади.
— Нима дейсан? – дея у бола якин келди.
— Жоʻра, кизинг менга йокиб колди, - деди Исмат дабдурустдан, боланинг йелкасига акаларча коʻл коʻяркан. – кизингни икки соатга менга колдир. Икки соатдан кейин кайтариб бераман. Гап бор.
— Хазиллашмаяпсанми? – соʻради йигит, Исматнинг боʻй-бастига оʻзини чогʻлаб.
— Яхшиликча кет деяпман! Йомон хафа киламан лекин!
— Жоʻра, маст екансан, уйингга бор, дамингни ол, - деганча пачок йигит бамайлихотир кизининг олдига жоʻнади.
Йигит узоклашгандан соʻнггина Исматнинг гʻазаби коʻзиди: «Ким билан оʻйнашяпти бу тирмизак?» Исмат муштларини тугиб, халиги йигитнинг оркасидан икки кадам коʻйган хам едики, кимдир йелкасидан тутди. О’гирилиб, коʻлтиклашиб турган яна бир жуфтни коʻрди. Йигит осойишта, киз хазарбилан тикилишиб турарди.
— Доʻстим, коʻп ичибсиз, - деди у мехрибонлик билан. – Йоʻлингизда тинчгина кетинг, оʻзингизга яхши боʻлади.
— Е, сен аралашма! – Исмат зарда билан биринчи жуфтлик томон интилди.
— Тоʻхтанг, есингиз жойидами? – деди иккинчи йигит уни тутиб колиб. – Йигитмисиз оʻзи? киз бола билан юриб коʻрганмисиз?
Тоштемир шефнинг жоʻраси оʻзига нисбатан бунака беписанд муомалага чидамаслиги тайин еди.Исмат мушт коʻтарди, аммо йигит чап берди. Исматнинг мушти хавони кесиб оʻтди-да, оʻз зарбидан оʻзи гандираклаб кетди.
— Ийе, боксчисиз шекилли! – йигит кизини коʻйиб юборди. – кани яна бир уриниб коʻринг-чи!
Исмат яна муштини хаволатди ва шу коʻйи жавоб зарбадан оʻзи гурсиллаб йерга йикилди. Исмат яна туриб, уриш ниятида югурди. Йигит кочди. Йоʻл-йоʻлакай, Исмат нимагадир кокилиб, юзтубан учиб тушди.
— Доʻстим, боʻлдими енди? Кетасизми? – дея соʻради халиги йигит хамон хушмуомала билан. Хатто уни тургʻизишиб, кийимларини кокишиб хам коʻйди.
Шунда Исмат: «Биттанг кимирламай тур, хозир Тоштемир шефни олиб келаман, Разбор киламиз», деди. Бахтига Тоштемир шеф бош оʻша йигитлар оʻз йотокхоналари олдида таркалмай туришган екан.
— Менинг номимни ешитса хам кутиб туришиптими? – соʻради Тоштемир шеф. – кани, коʻрайлик, юринглар-чи! Самаркандда шунака болалар хам бор екан-да, а?
Йотокхонадан «кора парк»кача уч минутлик йоʻл. Бир зумда йетиб боришди. Тоштемир икки жуфтни коʻриб хайрон боʻлиб колди, чунки унинг севишганлар тинчини бузадиган одати йоʻк еди. Бу йигитчиликка тоʻгʻри келмайди, деб хисобларди. Тоштемир ниманидир англагандай, Исматга гумонсираб каради, аммо Тоштемир шефни коʻркмай кутадиганлар билан гаплашиш истаги жуда кучли еди. Якин бориб уларнинг бирини таниди: кураш тушиб юрадиган тирмизаклардан бири. Якинда аллакаерга бориб, чемпион боʻлиб келди, шекилли. Аммо...
— Тоштемир ака, - деди курашчи йигит хотиржам, - сизнинг фе’лингизни яхши билганим учун хам кетмай, сизни кутдим, - дея боʻлган вокеани айтиб берди. – Шу гапдан кейин хам нохаксан, десангиз, розиман, туриб бераман, истаганча ураверинг. Ишонмасангиз, ана, оʻзидан соʻранг.
Тоштемир жим турар, шу сабабли атрофидагилар хам жанжални бошлашга жур’ат етмасди.
— Бунинг гаплари тоʻгʻрими?
Исмат хали йолгʻон тоʻкиб улгурмаганди. Тахдидли нигохлардан юраги оркасига тортиб, тисарилди...
(Бундан кейини нима бўлганини айтиш ниятим йўқ).
Miss Shoira
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1