Ҳаётий воқеа
Ўзига тўқ обрўлик оилада ўсиб улғайди, оилада кенжа фарзанд эди, акалари ўз бизнесига эга эдилар.
Акаларини ёрдами билан мўжазгина дўкон қуриб савдони бошлаб юборди.
Ишлари юриб атрофида савдогар дўстлари кўпайди.
Ўзоро сухбатлар, дўстлари дўкон очмаган бўлса ҳам фирма очиб енгил пул топиш сирлари сухбат орасида айтилавериб уни ҳам фирма очиб катта ишларга қўл уришга ундади.
Зўр. Бўларкану, ҳамма иш буёқда эканку, мен бўлса дўконниям бизнесс деб ўтирибман.
Ишлари қовушиб авваллари бир - икки миллион оборотга хурсанд бўлган дўкончи энди юз миллионларни оборот қилар, авваллари ошна деб мурожаат қилаётган ўртоқлари энди хожи ака деб мурожаат қиларди.
Авваллари гапирганида энсаси қотиб эшитадиганлар энди оддий гапини ҳам ўта муҳимдай ярим букулиб эътибор билан эшитишарди.
- хожи ака, фалон юкни четдан олиб келсак икки ҳисса фойда бўлади деб таклиф берди анчадан бери бизнесда шериклик қилиб ишлаб юрган шериги.
- яхши, ҳаракатни бошлайверинг, мендан нима ҳаракат керак бўлади?
- разтаможкага тўлов ва молни ташкилотларга топширишдаги харажатлар сиздан.
- давай, газини босинг, розиман.
Мол терминалга етиб келди, тўлов қилинса бас.
- хожи ака, мол етиб келди, тўлов қилсак терминалдан олиб чиқишга рухсат бўлади.
- мен бу ишга қўшилмайман, ўйлаб кўрсам невигидна экан.
- ия, бошда келишгандикку
- йўқ, фойдаям керакмас, билганизни қилинг.
Шерикни боши қотди, агар мол терминалда белгиланган вақтдан узоқ қолса тўлов нархи кўтарилиб зарарга кириши, харидор ташкилотларга вақтида молни етказилмаса муносабатларга дарз кетиши аниқ.
- майли, нима ҳам дердим, ҳеч бўлмаса терминал тўловлари учун қарз бериб туринг илтимос.
- ҳмм, яхши, манабу қўлимдаги молни сизга 100 га ўтказаман, 100 га тилхат ёзиб берасиз.
- яхши, аввал бу молни қанчадан олишини суриштирайчи, намуна беринг.
Афсуски пулга чақиб қарзга берилаётган молни улгуржисига 70 га ҳам олмас экан.
- ака, берган молингизни харидорларга кўрсатдим, бунча нархга кўтармаяпти
- бу мени муаммойим эмас, майли десангиз нақд харидор бор, фақат 55 беради. Лекин мол сизга ўтган, сотиш - сотмаслик сизни ихтиёрингизда, менга муддат кўрсатилган вақтда 100 ни берсангиз бўлди.
Ноилож қолган шерик қолган суммани бир иложини қиларман деб ўйладида шартга рози бўлди.
Молни ўзини кўрмади,фақатгина берилган намуна қўлида холос, 100 га рози бўлиб 55 ни олиб тилхатга имзо қўйди.
Қисқаси нотўғри савдо ўз кучини кўрсатди, олиб келган молини ташкилотларга топширди аммо кўзлаган фойдани ўрнига инфиляция сабаб зиён билан чиқди.
Қарз тўлаш муддати келди, тўлашга имконият йўқ, хақдор томони холатни тушунишги хохламай қарздорга босимлар бошланди.
Қарздорни битмаган учусткасини сув текин баҳода олиб қўйди.
Тўланмаган 70 учун қарздорни устидан ариза ёзилди, қидирувга берилди.
Қарздор эса қарзни узиш учун ўзини ўту - чўғга " уриб" ҳарактда бошқа вилоятларда сарсон юрарди.
Қарздор менга мурожаат қилди:
- ака сизни хожи эшитади, аризасини қайтариб олсин, энди ишимни топдим, ойига 10 дан бериб узаман.
- ишингни кўриб аниқ маълумотга эга бўлмагунимча ўртангизга туша олмайман дедим.
- кетдик Тошкентга, бирор ҳафта ишимни кузатиб танишинг.
Тошкентга келдик, вилоятлардан харидорлар келиб молни улгуржисига сотиб олишаётганига гувоҳ бўлдим.
Ортга қайтдим, хақдорни чақирдим:
- ука, ўрталарингиздаги олди - берди халол бўлмаган, ноилож қолган одамга ўта юқори нархда молни ўтказиб ўзи кўрмаган молни яна арзон нархда сотиб олиб қарздорликка тилхат ёздиргансиз, бундай иш келажак бизнесингизда ўз салбий оқибатлари билан сизни зиёнга киргазиши мумкин, яна ўзингиз биласиз.
- бу савдода ман хақман, мақсадга ўтайлик.
- ука, аризангизни қайтариб олинг, мен кафилман, ҳар ой 10 дан бериб қарзини узади. Аммо иши тўхтаб қолса, бемор бўлиб қолса ёки ўлиб қолса кафиллигим кучини йўқотади, алдов бўлмайди, шу шартга кўнсангиз аризани қайтариб олинг.
- ака, мен сизга ишонаман, келишдик.
Ҳар ой ваъдага мувофиқ айтилган сумма хақдорга берилар, мен россияда бўлсам ҳам смс орқалик хақдор пулни олганлигини хабарини берарди.
Қарздор қарзини узди, ишлари ривожланиб блоклаб пулга қодир бўлди аммо сухбатлашиб қолинганда:
- э акаа, қийинчиликлар ҳам ортда қолди а ? Алхамдулиллах яна ўзимга келиб олдим, аммо хожи акани ғирромликлари ёдимдан бир умр чиқмайди.
- минғиллаб эслайвермасдан бориб шартта юзига шуларни айтмайсанми, ахир ўзингдаям айб бўлса керак?
- ўзимни ҳам "оппоқ" демайман, аммо ғирромона босимлар алам қиларкан, ўшанда Худога ёлбориб Ўзинг кифоя қилгин эй Роббим деб эркак киши бўлсам ҳам кечалари йиғлардим.Майли, ҳаммани қалбини Аллоҳ билиб турибдику ака.
Орадан йиллар ўтди, инсон бойликка тўймас экан, бўлган сари яна яна деяверар экан.
Катта бизнесни орзу қилган ака жуда катта бизнес режага қўл урди.
Катта бизнес учун энди ўнлаб блок пул керак эди, атрофидагиларга ишончга эгалиги учун кимдан бизнес учун пул сўраса ҳеч иккиланмай пул берарди.
Пул олиш шарти ажойиб эди.
10 сўмлик молни 13 - 15 сўмдан уч ойда қайтариб бериш шарти билан 3 ой мудатга олинар ва нақд пулга молни эгасини ўзига 8 сўмдан сотиларди.
Бир неча савдогарлардан шу услубда катта бизнес учун сармоя тўплади.
Тўпланган пулни бизнес ишга солиб берадиган " катта ака" га берилди.
Иш битгунга қадар ҳаёлан гавай оролларидан уйлар сотиб олинган, энди қаёққа қўлини "узатса" етадиган олигарх эди.
Аммо, ҳа, аммо бу ҳаёлларни биттагина шумхабар барбод қилиб ташлади.
Пулни олган " катта ака " қамалиб қолди ва қамоқда ўлиб қолди. Пулни берилаётганда ҳеч қандай тилхат бўлмаган. Фиг доказеш.
Нимада адашдим, олинган пулларни қайтариш учун ховли жойим машиналаримни сотсам ҳам урвоғ бўлмайди, ё Аллоҳ, нималар бўлаяпти, қаерда хато қилдим дея хожи ака бошини ушлаганча ўлтириб қолди.
Энди эса хақдорлар акадан хаққиларини талаб қилишни бошлашди.
П.С.
Агар шу ҳикояни ўзлари ўқиётган бўлсалар қаерда адашилгани ҳақида ўз фикримни айтишни лозим топдим.
Кишини тупикдалигидан фойдаланиб ўз манфаатингизни ўйлаб савдода зулм қилганлигингизда адашган бўлишингиз мумкин, буни бумеранг дейдилар.
Аллоҳ қарзларингизга нажот берсин.
Хақдорларга сабр берсин.
Мухаммад Икром.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев