Укинг факат йигламанг.
Бугун йигирма олти йиллик дугонамни кўрдим. Хол ахвол сўрашдик.
Дугонамнинг хам уч қизи бўлиб, бир қизини узатган. Невараси бор. Қизи яна хомиладор. Шунинг учун у қизини алохида ахволини сўрайман қийналмаяптими, - дея.
Чунки дугонам хам , қайнонаси хам мусофир юртда.
Ўғли бир ярим ёшида, ўзи хомиладор. Қайнона хам она бундай олганда. Қайнонада хам она мехри бўлади. Баъзан она мехрини қўмсаганингизда ўша мехрни қайнонадан олар экансиз. Келини уй ишларини қилганда болага қараб ўтирса хам, хомиладор аёлга озгина бўлса хам ёрдам бўлади. Ўзим бегона юртда онасизликдан кўп қийналганим учунми, дугонамни қизини хам балки онасизликдан қийналаётгандир деб ўйласам керакда. Қизини сўраганимда: " Аллохга шукур яхши. Кеча отаси шашлик қилиб берибди, орада сомса егани олиб боради. Сомса билан шашликка бошқоронғу бўлган қизим. Яхшиям турмуш ўртоғим яхши инсонлар. Кеча қизимга шуни айдим. Бахтимизга отанг яхши қизим, сендан хабар олиб турибди. Мени отамга ўхшамаган дедим " ,- деди.
Хайрон бўлдим бу гапига .
— Нега ундай дейсиз. Ота бўлгандан кейин фарзанди, хабарини олади. Егиси келган нарсани олиб беради бу оддий хол ,- дедим.
Дугонам чуқур уф тортдида. Мени отам бир умр фарзандларига азоб бериб қийнаб келган. Бир уйда яшаб отамиздан оталик мехрини кўрмаганмиз. Қўрқиб яшаганмиз. Болалигимиз хўру - азобда ўтган . Хеч биримизни яхши кўриб эркаламаган, бағрига босмаган , - деб кўзлари ёшланди.
Кўнгил бермоқчи бўлдим. Бекорга отангиздан хафа бўлманг. Баьзилар фарзандларини ошкора яхши кўради, баьзилар яхши кўрганини билдирмай ичдан, юракдан яхши кўрадилар. Сиз буни билмагансиз, - дедим.
Шунда дугонам отамни бизга қилган хўрликларини қайси бирини айтай, - деб аста гап бошлади:
— Мен жуда кичкина эдим. Уч - тўрт ёшлар чамаси. Кўча тарафимизда узум бор эди. Узумлар қизариб пишган .Узумларни кўриб кўзимиз қувнади опам билан иккимизни . Бола эмасмизми узумдан уч - тўрт дона узиб едик. Бир пайт отам бизни олдига чақирди. Важохатини кўриб қўрқиб кетдик.
— Қайси биринг узумни единг, - деди.
— Опам хам , мен хам биз емадик дедик. Агар едик деб айтсак калтак ейишимиз аниқ.
Отам бизни узум тагига олиб келди. Узум тагига тоза тупроқ тўкиб қўйган экан. Тупроқда оёқ изларимиз қолган. Шу оёқ излари билан оёғимизни ўлчади. Опамни оёқ изи тўғри келди.Опамни оёқларига ўқлов билан урди, қўлларига , бармоқларига хам урди. Мениям жазосиз қолдирмади ёлғон гапирганим учун.
Қайси ота бир узум учун норасида болани шунча калтаклайди.
Яна бир кун синглим билан ўйин ўйнаётгандик. Бизга йўқолинг шу ердан деб бақирди. Синглим билан қўрқа - писа ўйинни ташлаб кетаётгандик, қўлидаги қисқични бизга қарата отди. Биз қочдик. Қисқич келиб синглимнинг орқасига тегди. Синглим нафас ололмай қолди. Шундай бўлса хам синглим билан қўрққанимиздан уйдан қочдик. Пахта экардик. Ўша ердан нажот истаб далага бордик. Ўша ерда кечгача ўтирдик. Амаким келиб бизни уйга олиб кетди.
Хамма болалар кўчада ўйнарди. Бизни хам ўйнагимиз келарди. Отам уйда йўқ пайти кўчага ўйнагани чиқардик. Ўзимиз ўйин ўйнаяпмизу, ақлу - хаёлимиз отамда бўларди. . Қўрққанимиздан тез - тез кўча бошига қараб турамиз. Отамни қорасини кўргудай бўлсак, ўша захоти ўйинни ташлаб уйга қочардик.
Уйимизда на байрам, на туғилган кун нишонланганини эслай олмайман. Чунки бизни уйимизда байрам бўлмасди ,туғилган кун нишонланмасди. Бизга оддий совға олинмасди. Янги йил олди у пайтлар деразаларга расм чизиларди. Янги йилингиз билан деб ёзиларди. Ранго - ранг қоғозлардан занжир қилинарди. Дугоналаримиз бир хафта олдин янги йил безакларини тайёрлаб уй безатишарди. Бизга арча безаш, уй безаш армон эди. Янги йилга уч кун қолганда отам бақир - чақир қилар, йўқ ердан жанжал чиқарар. Баъзан онамни тутиб калтаклар. Янги йил куни хар қайсимиз бир бурчакка тиқилиб ўтирардик. Хатто дастурхон безашга қўрқардик. Агар дастурхон безаб ўйин - кулги қиладиган бўлсак уйимизда қиёмат қойим бўларди.
Катта опам отамни қарши бўлганига қарамай севган йигитига турмушга чиқди. Отам опамдан воз кечди. Қарғаб билганича бисотидаги барча қарғиш билан қарғади. Опам шўрлик йигирма йил туғилиб ўсган уйига келмади.
Отам эрини хам опамни хам уйга киргизмасди. Болали бўлгач невараларини кўргач кўнгли юмшар деб ўйладик. Афсус ... Эри бошда яхши эди. Кейинчалик борадиган ери йўқ деб опамни қанча хўрлади, азоб берди , масхара қилди, устидан кулди. Хохлаган пайти урди, озорлади. Опам шўрликни оғзи бор тили йўқ. Хаммасига чидади.
Йигирма йил деганда отам касалхонага тушади. Шунда опам отамни кўргани боради. Қайси ота фарзандини қарғайди, туғилган уйидан махрум қилади. Опам ёш бўлган севган. Уйда кўрмаган мехрни бошқа бировдан олгач, унга мехр берган . Айби севганига турмушга чиққаними ... балки опам уйдаги жанжаллардан отамни хўрлаб қийнашларидан безор бўлиб севган йигитини танлагандир. Шу инсон ота дейишга лойиқми? Куёвлари келса куёвларига "хотинни хафтада бир марта уриб туриш керак, бўлмаса эри борлигини унутади "-дейди.
Рахматли акам яхши ўқирди. Ўқишга хужжат топширди. Ўз кучи билан ўқишга кирди. Аммо отам акамни ўқишга кирганига рози бўлмади. Ота оқ фотиха беринг ўқишга кетаяпман, - деди Ульяновскга кетиши олдидан. Сенга оқ фотихам йўқ деб қўлини тарс қилдида: "— Хеч йўлинг бўлмасин, ўқимайсан деганига хам қарамай хужжат топшириб ўқишга кирдинг рози эмасман, - дея юзига фотиха тортди. Акамни бир дунё орзулари бор эди. Ўқишга кетди - ю, олти ой бўлмай касал бўлиб қайтди. Минингит. Чимилдиқ кўрмай орзулари қурбонига айланди. Ёшгина умри хазон бўлди. Барчамизни доғда қолдириб чин дунёга рихлат қилди. Онаизорим сочларини юлиб, кўкракларини муштлаб, боламмм деб додлаб йиғлади, ичи тўла армон билан нола қилиб йиғлади. Онамни ноласига чидамай ер йиғлади само йиғлади. Лекин отамчи... отам миқ этмади. Кўзидан қатра ёш оқмади. Фарзандидан айрилиб кўнгли вайрон бўлмади. Мен яхши ўқимаганман, аммо опамлар яхши ўқиган, синглим яхши ўқиган. Хеч бирини ўқитмади. Бир ўғлини тупроққа берди. Ёлғиз бир ўғли қолди. У ўғли хам ўқимоқчи эди унга хам қатъиян рад жавобини берди. У акамни хам ўқитмади.
Дугонамни тинглаяпман, аммо , нима дейишимга хайронман. Онангизчи, онангиз фарзандларининг келажаги учун курашмадими ,- дедим.
— Онам бечорани аёвсиз калтакларди. Онам қўрқарди.
— Сабаб. Нега калтаклайди. Нега қийнайди. Нега фарзандларига бундай муомила қилади .Онангиз шунча хўрликларга нега чидаб яшади , -дедим.
— Онам чидаган . Вақт ўтса болалар улғайса ўзгарар деган. Кейинчалик қуда андали бўлди.
Биз болалигимизда онам қўни - қўшни ёки бирон бир қариндошникига тўйга кетса вақт тайинларди , шу соатда уйда бўл деб. Айтган вақтидан бир дақиқа кеч қолса, онамни уйга қўймасди. Онам кўчада қоларди. Қанча ёлворарди, йиғларди уйга олинг деб. Мен дарвозани очмоқчи бўлсам. Агар очсанг ўлдираман, - дерди. Қўрққанимдан очолмасдим .
Қўшни ёши катта бир аёл бор эди. Ўша аёл отамга кўп гапирарди. Уялмайсанми гулдай хотининг, гулдай фарзандларинг бор. Бу бечораларнинг айби нима. Нега буларни бунча хўрлайсан, - деб.
Хозир қариди. Қариганда неваралар қуршоғида рохат фароғатда яшайдиган пайти. Қариб кучдан қолган .Фарзандларига рохат кун бермади, невараларига кун берса . Невараларга хам кун йўқ. Уйда пашша учмаслиги керак. Халиям келин яхши хаммасига чидайди. Болаларини қарғаса хам, уйдан чиқариб хайдаса хам тишини - тишига қўйиб чидайди. Болаларига азоб бериб билганингча берди , энди невараларини тинч қўйса . Нега уларни озорлайди. Яқинда акамни қизини уйдан чиқариб хайдаган. Бу уйдан ё сен кетасан, ёки мен кетаман деб кийим бошларини бир сумкага солиб қўни-қўшнига масхара бўлиб дарвоза олдига чиқиб ўтирган жанжал қилиб. Жияним шўрлик бир хафта тоғасини уйида яшаган.
— Нега хайдайди уйдан. Сабаб ,- деб сўрадим.
— Чунки уйда тиқ этган сас бўлмаслиги керак. Жияним 15-16 ёш атрофида. Уйларни супуради, пол ювади , чанг артади . Идиш товоқ ювади. Товоқни тақирлатди деб уйдан хайдаган. Мана бахонаси. Товоқ бўлгач ювганда хохланг - хохламанг тақирлайди ,- деди дугонам.
Дугонам билан хайрлашдик. У кетгач мен ўйланиб қолдим. Дугонамни онасини танийман .
Онаси келганда дугонам " онам келди " ,- деб мени чақирарди. Ўша захоти онасини кўришга ошиқардим.
Чунки бу дугонам "Қиёматга қолган дийдор" хикоямдаги Гулчехра дугонам . Онаси Ўзбекистондан келарди. Дугонамни онасини кўрсам худди ўз онамни кўргандай бўлардим . Кела солиб ўзимни бағрига отардим. Юзларидан чўлпиллатиб ўпардим.
Дугонамни онаси хам мени қучоқлаб худди қизини эркалагандай эркаларди.
Биринчи гапим " Онамни кўрдингизми, онам яхшими " ,- деб сўрардим.
— Ха кўрдим , кўп - кўп салом айтиб юбордилар. Яхшилар, - дерди.
Онам ўлган йили эди адашмасам. Бир куни кўчадан ўтаётгандим. Бир пайт дугонамни дарвозаси олдига такси келиб тўхтади ва таксидан дугонамнинг онаси тушди. Онасини кўриб худди ўз онамни кўргандай бўлдим. Югуриб олдига ошиқдим. Дугонамни онаси мени кўриб қучоқлади. Мен хам уни махкам қучоқладим. Иккимиз хам йиғлаяпмиз. Беш дақиқадан ортиқ қучоқлашиб йиғлашиб турдик. Қўйиб юборгим келмади. Чунки онамни кўрган инсонни қучоқлаяпман. Юрагимдаги туйғулар яна уйғонган эди. Ўзимни худди онамни бағрида бўлгандай хис қилдим ўшанда. Дугонамни онасини кўзларига қарадим.
Онажонимни кўраолмадим, - дедим йиғлаб.
— Йиғламагин қизим, тақдир экан деб, томоғи тўлиб бошқа гап айта олмай, кўзларини мендан олиб қочди. Мени ахволимни кўришга юраги бардош бермади. Ўзини гунохкор хис қилди худди ярамни янгилаб қўйгандай...
Дугонамни онаси жуда оқила, саранжом саришта ,мехнаткаш аёл. Мана етмиш ёшга келиб хам бекор ўтирмайди. Рўзғорга ёрдам бўлсин деб қўни - қўшниларни кўрпасини қадайди. Пенсия олади, олган пенсиясини ўғлига беради. Невараси ўқийди. Ўқишига хар на ёрдам бўлсин дея.
Мен дугонамдан отаси хақида бу гапларни эшитиб, мен дугонамни отаси рухий касалга чалинган деб ўйладим. Шундай фариштадай аёли бор шу аёлни қадрига етмагани учун отасини ёмон кўриб кетдим.
Фарзандларига ота мехрини бермай уларни бир умр ота мехрига зор қилган инсонни қандай ота дейиш мумкин.
Хайф ота деган ном дея оламан холос.
Само юлдузи (Дилфуза) 2019.
Эътиборингиз учун ташаккурларим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3