Ана шу гинеколог аёл сўзини шундай бошлади: “Касбим гинеколог бўлгани учун аёлларга доялик қилишимдан ташқари, аборт билан ҳам шуғулланардим.
Кунларнинг бирида шифоҳонада навбатчи эдим. Хонамга ўрта ёшдаги эр ва хотин кириб келишди, кўринишидан анча ўзига тўқ оила эканлиги кўриниб турарди. Улар бир муҳим илтимос билан келишганини айтишди. Мен қандай илтимос экан десам, хотини аборт қилдиришим керак, деди. Аёлнинг кўринишидан ҳомиласи таҳминан 4-5 ойликка етиб қолганди. Мен аввалига рози бўлмадим. УЗИ аппаратида текширсам, айнан мен айтгандек ҳомила 5 ойлик эди. Мен уларга ҳомила анча катта бўлиб қолибти, ҳомилани 3 ойликдан ўтганидан кейин тушириб бўлмайди, дея уларни бу фикрларидан қайтаришга ҳаракат қилдим. Аммо эр ва хотин мени гапларимни тушунишни ҳам ҳоҳлашмасди. Уларнинг 4 қизи бўлиб, аёл ҳомиладор бўлганидан буён кўплаб текширув аппаратларига тушган экан. Ҳаммасида бир хил гап, “Ҳомиланг қиз бола!”. Ўзи аслида ҳомила 3 ойлик пайтида унинг жинсини аниқ билса бўлади. Булар эса текширувма-текширув юраверганидан ҳомиласи 5 ойлик бўлиб қолганини билмаган ҳам. Эри бўлса, яна қиз кўриб, 5 та қизи бор деган “иснод”ни қандай қилиб кўтариб юраман, деб менга жуда катта миқдорда пул ваъда қилди. Мен бироз ўйланиб қолдимда, уларга гапирганим фойда бермаганини англаб етдим. Нафсимни жиловлай олмай, аборт қилишга розилик билдирдим. Ҳамма тайёргарликларни кўриб, аёлни аборт қила бошладим. Ҳомила анча катта бўлиб қолгани сабаб, болани бўлиб-бўлиб олишга харакат қилдим. Аборт жуда оғир кечарди. Мен қанчалик қийналсам, аёл менданда қаттиқроқ қийналарди. Шу пайт кутилмаган холат юз берди. Боланинг белидан пастки қисми бутун холатда тушди. Не кўз билан кўрайки, ҳомила ўғил бола эди. Қўлларим қалтираб, ичимни муздек совуқ қоплагандек ўрнимда қотиб қолдим. Озгина муддатдан кейин ҳомилани аёлга кўрсатдим. Аёл овозини борича дод-вой соларди. Буни эшитган эр эса ўзини қўярга жой топа олмасди. Бу воқеадан кейин анча муддатгача шифохонага бора олмадим, қўлим ишга бормасди. Ҳар қанча замонавий техника бўлмасин, ҳомилани ўғил ёки қиз эканлигини аниқ айтиб бера олмас экан ва бу нарса фақатгина Аллоҳ таологагина хос эканлигини англаб етдим. Қайтиб аборт қилмасликка ўзимга ўзим ваъда берди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2