- Пастки лабим ички томонига майда тошмалар тошиб кетди. Бир шифокорга учрадим.
Шифокор синчиклаб текширдида:
- сиз раксиз, яхшилаб даволанишингиз керак деди.
Бу хабардан дунё кўзимга қоронғу бўлиб кўриниб кетди, эй Аллоҳим, энди нима қиламан, нахотки ҳаммаси тамом дея тушкун холатга тушиб қолдим, иштаҳам йўқолди, уйқуда халоват йўқ.
Болаларимни шўх кулгуларини кўриб баттар эзила бошладим. Энди нима қиламан, эримни топгани тирикчилигимизга зўрға етади, хозирги кунда дориларга пулни қаердан топамиз деган хавотир билан касалимни ташхисини эримга билдирмадим, нима бўлса бўлар, дея сир тутдим.
Ўша кунлари бир дугонам менда хол сўрашлик учун уйимизга келганди, мени сўлишиб қолганимни кўрди, мен дўхтирни ташхиси тўғрисида айтгандим:
- ээ ўртоқжоней, қўявер, ўйлама, шунақа тошмалар бўйича зўр мутахассис танишим бор, зўр аёл, қирқ йилдан бери тери касалликлари бўйича ишлайди, тур кийин, ўша шифокорга борайликчи, деди.
Шифокор аёлга учрадик, рус миллатидаги аёл экан:
- какой дурак сказал что у тебя рак? Бу рак эмас кизимка, не переживай, бир хафтада тузаласан, деди русча ўзбекча аралаш гапириб.
Бир хафта шифохонада ётиб даволандим, алхамдулиллах тошмалардан асорат ҳам қолмади, суюнганимдан ёнимда қолган юз минг сўмни олиб шифокор хонасига кирдим ва:
- опа, сизга катта рахмат, шуни олиб қўйинг, оз бўлсаям чин кўнгилдан дея чўнтагига солиб қўйдим.
Опа бирданига жиддийлашиб:
- ты что делаешь? Бунака килма, болаларинга ишлатгин дея пулга ҳам қарамай чўнтагидаги пулни ўзимга қайтариб берди. Хозир самазванец дўхтирлар ҳам учраб туради, как попало билмасдан учраб ўзинга проблема орттириб олмагин, мен қирқ йилда бери шу сохадаман.
Куда катится наша медицина не понятно, бор энди пархез килгин, болаларингаям чипс мипс, криешки мриешкилар бераверма, улар хаммаси захар, кўпроқ қатиқ, сут ва сливочний маслалар бер, тухум бер, бор кизим, Худо хохласа кўп яшайсан, деб мени кузатиб қўйди.
Мана, алхамдулиллах соғайиб кетдим.
П.С.
Бу бўлган воқеа, шифокорни шахсини ёзмадик, сабаби, "гадой гадойни душмани" деганларидай опага зарар бўлмасин дедикда.
Аскар Мамадиев саҳифаларидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2