Ассалому алайкум. Мактублар саҳифасига ёзадиган ҳикоямни мақул топсангиз каналга жойларсиз. Бу менинг ҳаётим ҳикояси.
Исмим сир бўлақолсин. Ёшим 28 да. Касбим ҳамшира болалар бўлимида. Турмуш ўртоғим такси ҳайдовчиси. Оддий ва бахтли оиламиз. Оилада мендан сўнг 2та синглим ва 1 укам бор. Онам ва отамнинг қилган меҳнатлари берган яҳши тарбиялари сабабли ҳозирда суюкли рафиқа, намунали келин, меҳрибон она ва ўзига ишонган тадбиркор аёллардан бириман. Ҳаётим ҳудди киноларидагидек оҳири яхшилик билан тугайдиган. Бу натижаларга эса оллоҳ бизга берган жуда катта ирода сабр ва ҳамма вақт қилган шукримиз бн эришдик. Ҳуллас ҳаммаси мана бундай бошланганди.
2001 йил 2-центябр. Мактабга илк бор қадам қўйдим ва ҳамма болалар қатори синфдаги 1-партага қараб югурдим. Озимча бўш экан деб ўйлаб стол устида турган сумкага ҳам эътибор бермай жойни эгалладим. 5 дақиқадан сўнг эса ёнимга келган боланинг бу ер мени жойим деган овозидан кайфиятим тушиб йиглагудек бўлиб орқада турган онамга қарадим. Улар эса бошқа аёл бн ҳотиржам гаплашиб турардилар. Нима қилишни билмай индамай туравердим. Бу орада эса ҳалиги бола кармисан тур дедим сумкамни қўйиб ташқарига чиққандим деб бақиришни бошлади. Мен эса табиийки йиғлаб онамни чақирдим. Онам мени юпатиб майли бошқа партада отирасан қизим деб орқароқдаги стулга кочирдилар. Шу куни ўзим учун мактабдаги илк душманимни кашф қилдим. Бу душманим бутун мактаб давримдаги 1- ва охиргиси эди. 1-синф якуни алифбе байрами: ҳамма қизлар оқ кўйлакчада йигитчалар эса кастюм шимда. Байрам рамзий ифодаси қизил лентали қонгироқча эса ҳамманинг кўкрагини безаб турибди. Фақат меникини эмас. Сабаби эса ўша душманим. Қонгироқчани тақаман деб турган вақтим беҳостан болалик қилиб тушириб юбордим. Югуриб ўтиб кетаётган "душманим" эса уни эзиб олди. Шу куни мени йигидан аранг тоҳтатишдию лекин кулдира олишмади. Суратларда ҳам мажбуран турган ҳафа ҳолдаги қизчанинг ҳолати бир умрга муҳрланди.
2007 йил центябр. Бўйларимиз анча чўзилган синфдошлар аллақачон "қизлар ва йигитлар" гуруҳига ажралган. Кимлардадир 1- муҳаббатлар бошланган. Айрим қизлар аллақачон йигитлардан ишқий номалар олишни бошлаган энг беғубор ва унутилмас даврлар. Синфнинг алочи ва фаол (чиройли ва одобли) ўқувчилардан бўлганим учун менинг ҳам ошиқларим талайгина. Мен эса оилавий тарбия сабаб ҳеч қачон йигитлар бн гаплшмасдим. Лекин энг қизиғи ҳаммаси 1 ёки 2 марта гап отишардию шу бн йўқ бўлиб кетишарди. Паналарда огринча қараб қойишардию юрак ютиб бирор нима дея олишмасти. Гаплашмаганим бн барибир қиз бола сифатида сабабини билгим келарди. "Душманим" бн эса муносабатимиз ўша ўша. Пичингли гап сўзлар ва қўпол ҳазиллар бн ҳар куни бир биримизни сийлаб турардик. Базан мени сочим стулга боғланса баъзида у ҳўл стулга ўтириб оларди.
2009 йил центябр. Ҳаммани ташвиши ўзига етарли. Кимдир репетиторга қатнаган, кимдир ҳунар ўрганган. Яна кимдир "душманимга" ўхшаб қизлар бн суҳбатлари авжида. Ҳайрон қолардим бу қизлар шунчалик аҳмоқми дугонаси бн гаплашиб юрганини билсаям яна шу йигитга ҳат ёзаверади севги изҳорини қабул қилаверади. Буларнинг ҳаммаси эса 1-2 ойдан уёгига ўтмайди. Менда эса ҳаммаси бошқача. Ҳаёлимда фақат ўқишга киришу душманимдан боплаб қасд олиш. Қасд олиш фикри шу йил пайдо бўлди. Сабаби бизни душманлигимизни бутун мактаб биларди. Бу йил эса бу гапларни ёнига душманим мени ёқтирармиш деган миш мишлар қўшилгани эди. Бу гаплар мени доимий назоратда ушлайдиган онамни қулоқларига етиб борса манга яҳши бўлмаслиги аниқ эди. Шунинг учун "душманим" билан боғлиқ бу гапларни қандай қилиб бўлмасин йўқотиш керак. Душманлик шу даражага еткан эдики энди уни мактабга келмаган кунлари мен учун байрам. Мани жаҳлимни чиқарган ишлардан яна бири қўпол ҳазиллар ортидан ўғринча термулишлар пайдо бўлганди. Ҳатто синфда тинчгина отирольмай қолгандим. Бирпасда синфдошлар орасида висир висир пичинглару, истеҳзоли нигоҳлар пайдо бўларди.
Нимага бошқа йигитлар гап ота олмаслигини сабабини ҳам синфимиз қулоқлари аллақачон тарқатиб улгуришган. Нима эмиш, мактабимиз йигитлари ичида "козер" болган менинг "душманим" атрофимда пайдо бўлган бошқа йигитлар бн яхшилаб "гаплашиб" қойганмиш. Мактабда манга заҳар деган лақабни қўйиб берган одамнинг бу ишига нима дейсиз. Энди унга ҳатто душманлик қилиш тугул қарольмай қолгандим. Энг ёмон кўрган одамим бн боғлиқ бу гаплар ўша вақтларда асабимни яхшигина эговлаганди. Ҳар ҳафта янги қизларга гап отадиган душманимнинг бу иши нафсониятимга текканди. Тезроқ мактабни битирсаму шу гаплардан ҳам душманимдан ҳам қутулсам деган орзу орзуда яшардим.
Ниҳоят 25 май. Сўнгги қўнғироқ чалинди. Мактаб тадбиридан сўнг синфдошлар бн паркда айланишни режа қилгандик. Олиб боришга 2 та машина гаплашилганди. Гаплашилган машина келди. Машинага чиқишимиз бн яқин дугонамнинг сумкаси ҳонада қолганини эсладик ва машинадан тушиб ҳозир чиқишимизни айтиб ҳонага югурдик. Қайтиб чиққанимизда эса кочада ҳеч ким йўқ эди. Бизни ташлаб кетишканди. Душманим охирги ва энг қўпол ҳазилини қилганди. Бизни нариги машинага чиқишти деб алдаб ҳаммани олиб кетканди. Дугонам бн таксида бордик орқаларидан ўша паркка лекин уларни тополмадик. Кейинчалик билдикки йўлда режа ўзгартирилиб улар умуман бошқа паркка боришган экан. Оша куни ўзимга ваъда бердим шу болани юзига қайтиб қарамаганим босин деб.
Шундай қилиб ажойибу ғаройиб мактаб даври тугадию ман педагогика коллежи талабаси бўлдим. Ана энди тинч ва ёқимли ҳаёт бошланганди. Коллежнинг энг гўзал ва фаол қизлари қаторида эдим. Бунинг устига журналистикага қизиққаним сабабли танловда 1- ўринни эгаллаб телевиденияга жамоатчи мухбир қилиб олингандим. Коллежда обрў ва ҳурмат ҳам шунга яраша. Оқитувчилар бн эса она боладай бўлиб кетганмиз. Улар менга доимий ёрдам беришар билмаганларимни эринмастан тушунтириб, ҳаттоки баъзида дарсларга қатнашолмай қолсам ҳам кечиришарди. Ҳақиқий олтинга тенг даврларим эди. Буёқда эса ҳали 2-курсга ўтмасимдан совчилар кела бошлаганди. Онам турмушга беришга шошилмастильар ҳеч бўлмаса коллежни битириб олсин деб. Шу сабабли мен ҳам ҳотиржам олий ўқув юртига ўқишга астойдил тайёрланардим. Онамга билдирмастан. Чунки онам фақат коллежни битирвогин кейин турмушга чиқасан Университетда эса эрингникида ўқийверасан рухсат беришса дердилар. Мен барибир ўқийман деб таёрланардим. Коллежни 3-курсига ўтган вақтимда бир куни онам астойдил гап бошлаб қолдилар. Билгандурсиз сабабини. Ҳамма қизни бошида бор савдо. Бу сафарги совчиларни ҳечам қайтарольмаяпман. Оиласи ҳам маъқул аслида фақат тўйни коллежни битирганингдан кейин десам унашмаяпти. Тўйдан кейин ҳам оқийверадилар қаршилик қилмаймиз дейишяпти. Шунга йигит бн учрашиб кўргин зора ёқтириб қолсанг дедилар. Авваллари ҳам шунақаси бўлганди фақат қаттиқ қаршилик қилиб йигит ёқмади деб қайтаргандим. Бунисини ҳам ёқмади дейман шунда онам ҳафа болмастан жавобини бериб юборадилар деб режа қилдим. Учрашув уйда бўларди, кўчада кўришгани дадам рухсат бермастильар. Бу сафарги учрашувдан бир кун олдин "душманим" маҳалламизда пайдо бўлди. Оша пайтларда мўда болган скутери бор эди. Визиллаб уёққа ўтади, бу ёққа ўтади кочани тозалаб болгунимча шу аҳвол давом этди. Нима бўлган бунга деб ҳайрон болдиму ўзимни атайин кўрмаганга олиб эътибор бермадим. Бунгача ўтган 2 йил мобайнида умуман коришмадик деёлмайман, синфдошлар бн топланганимизда иложсиз кўз кўзга тушарди. Лекин охирги қилган ишини ҳалиям кечирмаганим учун бир оғиз ҳам гапирмагандим. Дугоналаримдан юборган саломлари ҳам ёнига пичинглар қўшилиб келгани учун доимий жавобсиз қоларди.
Бўлажак куёв бн учрашув куниям эрталабдан маҳалламизда пайдо бўлганди. Деразадан кочага қараб турардим. Куёвни кўриб олиш учун. Сабаби уйга киргандан сўнг қарай олмастим. Бу сафар кўзларим куёвликка номзодни эмас фақат " душманим"ни кузатарди. Бир балони бошламаса бўлди яна деб ҳавотирим ҳам йўқ эмасти.
Бир конглим мана сенга деб шу йигитка тегиб кетсаммикин, тўйга таклифномани қўлига берганимда қай аҳволга тушишини томоша қилардим деб режалар ҳам туздим.
Куёв уйга киргач гап сўзларидан маълум бўлдики умуман ўқиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас экан. Фақат уй бекаси бўлса кўчага чиқмаса ва қайнонасини ҳизматини қиладиган қиз керакмиш. Бу гаплардан сўнг билдимки биз умуман бошқа дунё одамлари эканмиз. Ҳеч қайси инсонга эркимни ортиқча даражада чеклашга йўл қўймайман. Ман ўзимга, жамиятка фойдаси тегадиган ўқимишли, зиёли, маърифатли аёл бўлмоқчиман. Ўқийдиган, ишлайдиган аёллар, кўчада бекор юрмайди. Кимнидир ташвиши бн юрган бўлади. Ҳам диний, ҳам дунёвий билимларни эгалласа буни нимаси ёмон деб ўйлаб қолдим. Шу бн учрашув тугади. Онамга бу гапларни айткандим аёл учун аввало оила бўлиши кераклигини айтиб бироз насиҳат қилдилар. Лекин охирида ўзлари ҳам ишлаганлари учун, майли тушунадиган одамлар ҳам бор. Бир гап бўлар деб индамадилар. Уйимизда доим дадамни айтганлари болган, қаергадир бормоқчи бўлсак 2-3 кун олдиндан рухсат сўраб, шунда ҳам зўрға 2 соатга рухсат олардик. Ўзлари обориб, олиб келадилар. Дунёвий илмлардан олдин қулогимизга диний билимлар қуйилган эди. Шунинг учун оилада ҳеч ким чегарадан чиқадиган иш қилмасти. Кўп масалаларда онам доим ҳоп бўлади дердилар, лекин ўқиш ва оила масалаларига жиддий қарардилар. Керак бўлса дадамни ётиги бн чиройли қилиб ўз гапларигаям кондирардилар. Бизга ҳам ҳунар, ҳам касб, ҳам ўқиш учун шароит яратиб берган мана шу онажоним бўладилар. Оилани ҳам, ишни ҳам эплашни, болаларни қандай тарбиялашни чиройли намунасини онамда кўриб органганмиз. Мен ҳам онамдек жамиятда, ҳаётда ўрнини топадиган аёл бўлишни мақсад қилгандим.
Оша куни Оллоҳдан астойдил ибодат қилиб сўрадим сорадимки, манга атаган жуфти ҳалолини таниб олишимга ишора берган. Дилимдагиларни айтмасам ҳам ўзинг биласан, бутун ҳаётим давомида ёнимда бўладиган, тушунадиган, дунё ташвишларини, муаммоларини деб мендан воз кечмедигон, жаннатда ҳам бирга бўлишини сўрайдиган даражага лойиқ инсонни йўлиқтиргин. Бу инсонга абадий меҳру муҳаббат билан боғлаган деб дуо қилдим. Иложи бўлса тушимда корсат деб сўрадим. (Лекин тушимда кўрмадим).
Учрашув кунининг эртасига яни 2012 йилнинг 8- ноябрьида ўқишга кетаётиб бир воқеа содир болдики бу ҳаётим ўзгариб кетишига сабаб бўлди. Кечаги учрашувдаги гаплардан конглим гаш бўлиб бунақада қандай қилиб одамларга ишониб болади онаси бошқа гапни, ўғли бошқа гапни айтиб турибди. Йигитларни Уйланиб олгунча ваъдаларни бериб тўйдан кейин бошқача бўлиб кетмаслигига ким кафолат беради. Бир маротоба кўрган одамга ишониб бўлмас экан. Ундан кўра анчадан бери билган синовдан ўтган ва ишончли одамга турмушга чиқиш кераклигини ўйлаб ҳаёл суриб кетаётсам, ортимдан тинмасдан мотоцикл овози эшитиларди. Ана ўтиб кетар деб йўл чеккасига ўтиб олдим ҳамки ҳечам отиш нияти йўқ. Айтайин қилаяптими безбетларча, Ортимга қараб боплаб танбеҳ берай десам ҳижолат бўламан. Ҳаёлларимга ҳалал бериб эрталабдан асабимни бузаётган ким экан деб нафрат тўла нигоҳлар бн қараганимни биламан... қаршимда "душманим" турарди. Фақат бу душман ман олдинги билган ҳазилкаш, доим устимдан кулиб маза қиладиган, менсимаган нигоҳ бн қарайдиган одам эмасти. Кўриниш ўша фақат ичидан бошқа одам чиқиб келгандек. Ман билган ўсмир болани ўрнига, қарашлари жиддий, мақсади аниқ, ўткир нигоҳли, гапирганда ҳар қандай одамни ҳоп дейишга мажбур қила оладиган даражадаги инсон турарди. 2 дақиқа умуман гапирмадик. Ман ҳудди биринчи мартта кўраётгандек анграйиб турардим. Улар бўлса нима деб гап бошлашни билме турганаканлар. ( ҳозир ўша кунни ширин ҳотира қилиб эслаб турамиз) Ниҳоят тилга кирдилар. Ўқишга кетяпсизми деб сўраган саволларига биз томонда нима қиляпсиз деган жавоб олдилар. Тақдирни қарангки одатда синфдошлар бир бирларини сенсираб гапиришади. Биз эса бир биримизни сизлаб гапирардик ҳаттоки душманлик пайтимиздаям. Манку ҳамма ўғил болаларни сизлардим тарбия шунақа эди, улар бўлса бошқа қизларни сансираб, ман ва яна айримгина қизларни сизлардилар. Саволга савол бн берилган жавобдан аниқ бўлдики биз ҳалиям ўша ўша эканмиз. Саволлар кетма кетлигини ёзсам аниқроқ бўлса керак:
- Онез уйдамилар?
- Нимайди?
-қачон уйда бўладилар?
-нима қиласиз ?
- иштан қачон қайтадилар?
- ишиз бормиди?
-Меҳмонлар келмоқчи майлими?
-Сизга айтиштими?
- уйда бўлиш вақтларини айтинг!
- Ким келишини айтарсиз?
- Келишганда биласиз!
- Унда ҳайр.
Орқамга бурилиб юришни бошлагандим, мотоцикл гуриллаб ёнимдан ўтиб кетди. Ичимда ажаб бўлсин шунақа бўлади. Ҳалиям осмонда ўзича деб жаҳлим чиқди. Кетиб қоганларига нимагадир ҳафаям бўлдим. Гапларини тагидаги мақсадни озимча тахмин қилиб боплаб кулгим келди устильаридан. Ана энди кўрасиз қасд олиш, бировни йўлда ташлаб кетиш қанақа бўлишини деб ғолибларча табассум бн оқишка кетдим. Ўқишдан уйга қайтаётсам яна ўша мотоцикл. Режага кўра мулойимроқ бўлиб кўриниб туриб, астойдил ялинтириб, уйдагилариниям роса югуртириб, охирида рад жавобини бериш эди. Шунда ҳаммага мақтаниб устильаридан кулардим кўриб қўйилар душманимни ялинишини деб. Шунинг учун мулойим маскани кийволдим. Ёнимга келиб тоҳтамастан мотоциклда секин юрордилар гапирмастан. Оҳири ўзим гап бошладим.
-Яна онамни сўрагани келдизми? Бу сафар овозимда заҳар, пичинг эмас озгина уялиш ва фитна бор эди. Биринчи марта бунақа оҳангни эшитиб лол бопқолдила. Соддагиная. - Энди сўрасам айтасизми? Бу овозда эса ишонч ва умид бор эди.
- Тушдан кейин уйда бўладилар!
-Меҳмонлар келишса майлими?
- Меҳмонларга эшик доим очиқ.
Ҳаётда биринчи мартта секин ва тинч гаплашишимиз эди. Кулвормаслик учун ўзимни зўрға босиб турганман. Улар бўлса ростакамига ишониб, ҳаяжонланиб кетканаканлар. Ҳайрият тушунди деб. Эртасигаёқ меҳмонжонлар келишди. Ўқишдан қайтсам уйда ўтиришибди. Ҳеч нимани билмагандек уйда ишларимни қилишни бошладим. Совчилар кетгандан кейин аям ҳонага кириб тавба ажойиб аёллар экан. Ўғиллари ҳали 20 ёшгаям кирмаганакан уйланармиш. Сани мактабинда ўқиганакан. Шу уйда қиз бор дейишса киришорипти деб ҳайрон бўлиб отирардилар. Ман бўлса ўзимни тушунмаганга олиб туравердим.
Орадан 3-4 кун ўтиб меҳмонлар яна келишди. Кечроқ бўлгани учун меҳмонҳонани йигиштираёткандим. Онам меҳмонларни бошлаб кириб қолдилар. Иложсиз салом бериб кўришдиму тезда чиқиб кетдим.
Энди фақат ўқишга қатнардим ҳолос. Орзуларимдан бири чилпарчин бўлгани учун кайфиятим ҳам ўртача эди. 8- март байрам арафасида синфдошлар бн йиғилиб зиёфат қилмоқчи бўлдик. Дугонамнинг уйида бўлаётгани учун уйдагилардан аранг рухсат олиб бордим. Тезда қайтиш шарти бн албатта. Зиёфатда Душманимни кўзига умуман қарамасликка ҳаракат қиляпману игнанинг учида ўриргандек аранг чидадим. Улар эса умуман гапирмас, савол берганларгаям ҳа ёки йўқ деб жавоб берардилар ҳолос. Кўзларидаги майуслик ва яна қандайдир дардни кўриб қилган ишимга жуда қаттиқ афсусландим. Уларни биринчи мартта бу аҳволда кўришим эди. Бир биримизга аччиқ қилиб қасд оламиз деб аслида иккимиз ҳам мағлуб бўлгандик. Синфдошларимиз эса ҳайрону лол. Сизларга нима бўлган ўзларинга ўҳшамаяпсилар деб тинмай сўрашади.
Зиёфат тугаб ҳамма бн ҳайрлашарканмиз ниҳоят ман кутган савол берилди.
-Гаплашиб олсак бўладими? Фақат ёлғиз.
Ҳамма бараварига оооооо, ниҳоят тан оларканларта, бўларкану деб бақирворишти. Ман бўлса баттар ҳаяжонланиб йиғлагим келарди.
- нимага бунақа қилдиз? Шунчалик ёмон корармидиз? Ёшликдаги ҳазил ҳузул ўз йўлига лекин сиз мани ростанам синдирдиз. Энди ҳақиқий ғолиблигизи билиб мазза қилиб яшаяпсизми деганларида мани ичим шилиниб кетганди.
Шунда билдимки маниям юрагимда нимадир бор. Бўлмаса бунчалик таъсирланиб уларга раҳмим келмаган бўларди. Лекин Ғурурим сабабли индамай турардим. Гапирсам йиглаворишим аниқ эди.
- Агар ростанам ёмон корсез айтин қайтиб ҳеч қачон келмайман сиз бор жойга.
- Нима дейишим керак? Бир қараса устимдан куласиз? Бир қараса йўлда ташлаб кетасиз? Бир қараганда эса совчи жонатасиз. Мақсадиз нима ўзи. Нимани тушунишим керак. Бизи орамизда ҳалигидақа ( севги дейишка уялганман) нарсалар бўлмаган бўлса. Доимий жанжаллару шунча ишлариздан кейин ман уйизга борволишимам кереми. манда нафсоният, ғурур йўқмиди. Сизи ишларизи ҳали унутганим ёқ деб гапириб ташладим.
- Унутишиз, кечиришиз учун нима қилишим керак? Кинолардегидақа тиз чўкиб кечирим сорен димассиз? Ёки нима бошқа ёқтирганиз борми?
- Йўқ. Нима қилишизи билмиман. Ўйлаб кўринг кечиргунимча сабриз етса ҳаракат қилиб кўринг. Кечирган куним жавобимни айтаман деб кетиб қолдим.
Шу бн ҳаётимга баҳор ва ишқ баравар кириб келди. Ҳар куни бўлмасада кун ора йўлимда жим кузатиб юришлари, (ҳатто яқинимгаям келмастильар) уйимизга қатнаётган совчилари, онамни ҳам бора бора шу аёлларга мойилдек коринишлари натижасида ниҳоят 2 ойдан сўнг онам бн охирги жиддий суҳбатимиз бўлди.
-қизим буларга шунча йўқ десам ҳам ҳечам нийятларидан қайтишмаяпти. Балки оллоҳ насиб қилган тақдири шудир. Даданг суриштирибтилар оиласини. Ҳунарманд, тинч, яҳши оила экан. Йигитни ҳам ҳамма мақтабди. Ҳатто бир қўшнилари мен қизимни бермоқчи эдим, куёв қилса арзийдиган бола деб мақтабди. Фақат бир томони бор, жуда камбағал эмаску лекин бой деб ҳам бўлмайди. Янги ҳовлига чиқишган экан. Ҳовлини ҳали ишлари анчагина. Буни устига йигит ҳам ҳали ўқувчи, коллежни битириб бир ишни бошлагунча анча вақт керак. Йигит моли ерда, астойдил ҳалол меҳнат қилса ҳаммасига эришади. Бунгача эса сабр қилиш керак. Агар шу болага розилик берсанг ҳамма нарсага тайёр тур. Ҳали ҳаётни анча машаққатларини коришингга, бору ёғига чидашингга тўғри келади. Доим ёнида юпанч бўлиб, биргаликда меҳнат қилсаларинг иншаоллоҳ ҳаммаси яҳши бўлиб кетади.
Биз ҳам даданг бн бу кунларга осонликча етмаганмиз. Яҳшилаб ўйлаб жавобингни айтарсан дедилар.
Ўйлаб қарасам мани ҳеч қачон бойлик қизиқтирмаган. Турмуш ўртоқ масаласида эса доимий талабларим: ақлли, мард, отасини пулига эмас ўзига ишонган, тушунадиган, қадрлайдиган, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳимоя қила оладиган, манга термилиб қарашга ҳам андиша қиладиган даражада севадиган инсонни тасаввур қилардим. Ўз кучи бн оёққа турсаю ман уларни ёнида суянч, юпанч бўлсам деб орзу қилардим. Буларнинг барига муносиб инсон доим ёнимда бўлган экан. Ман бўлса сезмаган эканман.
2- кундан сўнг келган совчиларга эса онамнинг саволларига берган жавобим етарли бўлди.
- онажоним сизлар нима десаларинг шунга розиман. Манам сизга ўхшаб кучли аёл бўламан иншаоллоҳ.
2013 йил май ойида фотиҳамиз бўлди. Фотиҳадан сўнг 1-расмий учарувимиз эса жудаям кулгили бўлди. Соқов йигит ва телбароқ қиз учрашди десаям болади 😁 ҳаяжондан ва уялганимиздан ким гапирдию ким эшитди ҳозир ҳам эсимда йўқ.
Шундай қилиб коллежни битирув имтиҳонлариям бошланди. Иккимиз ҳам ўқувчи бўлганимиз учун тўйни 1 йилдан сўнг деб белгилашти. Тўғрироғи онам йигит ҳали жуда ёш ҳеч бўлмаса 19 га кирсинлар деб унамадилар. Мангаям яҳши бўлди бемалол университетга ҳаракат қилсам бўлади. Режаларимни бўлажак турмуш ортогимга айтканимда эса бироз ўйланиб қолдилар. Ў қишизга қаршилигим йўқ фақат ҳозир эмас. Ман ўзимни бироз тиклаб оле, мабодо шартномага тушиб қолсангиз ҳаммасини ўзим тўлайман. Тўйдан кейинга қолдириб туринг деб илтимос қилдилар. Ичимда шунча вақтим бекор кетадими барибир топшираман деб қўйдим. Энди биз ҳам, гаплашишимиз ҳам анча озгарганди. Олдинги жанжаллардан асар ҳам йўқ. Ҳудди катталардек маслаҳатлашиб, тинчгина гаплашардик. Табиатан улар анча кам гап, жиддий, оғир вазмин шу билан бирга жуда меҳрибон эдилар. Ман бўлсам бироз шошқалоқ, шаддодроқ, ҳар соҳага қизиқувчан ва янгиликларни ёқтирадиган эдим. Қарама қарши ҳарактерга эга бўлсакда ҳеч қачон гапимиз қочмаган. Баъзида улар шундай оҳангда гапирар эдилар, ҳоп дейишга мажбур бўлардим. Ҳатто ўзимга ёқмаган ишларда ҳам. Муносабатларимизда яҳши маънода шундай чегара бор эдики, уни бузишга ҳеч биримизни ҳаддимиз сиғмаган. Ҳаттоки тўйгача яқин юриб гаплашмаганмиз ҳам. Ҳозир айрим ёшларни кўриб борган сари биз ўтган асрда яшаган эканмизми деб ўйлаб қоламан.
Куз келгач бир куни телефон қилиб эртага коришелик гапим бор деб қолдилар. Майли сўраб кўраман деб онамдан сўрасам, рухсат бердилар. Қизиқ одатда бунчалик тез унамасдилар. Нима гаплари боракан ҳатто онамниям ҳабарлари бор шекилли деб кечаси бн уҳлалме чиқдим. Эртасига эса ишлаш учун Россияга кетаётганларини, уйларини таъмирлаш ва тўйга ҳаракат қилмасалар бўлмаслигини айтканларида шунақа ҳафа бўлиб кеттимки, яқин инсонини йўқотиб қўйиш қўрқувини биринчи бор ҳис қилдим. Фотиҳадан сўнг Ўтган озгина вақт мобайнида қалбимга шунчалар кириб борган эканларки, ҳатто кетмасларидан олдин ҳавотирланишни, соғинишни бошлагандим. Базида ўзимга ҳайрон қолардим бу ҳиссиётлар қачондан бошланди ўзи, нимага ман аввалги ўзимга ўҳшамаяпман? Битта йигитни деб наҳотки ўзимдан кечиш даражасига борган бўлсам деб. Учрашувдан келсам онам секин гап бошладилар. Кайфиятимдан аллақачон ҳолатимни сезган эканлар.
-Ҳафа болма қизим. Буни ҳаёт дейишади. Ҳеч нарса осонликча бўлмайди. Эркакларга ҳам осон эмас уйидан, яқинларидан узоқда ишлаш. Айниқса бу болага. Ёш боши бн мақсадида қаттиқ туриб оҳири мана ҳаммизни конглимизни олди. Суйган одамига энди етканда ташлаб кетишни ўзига ҳам қийин. Йиғлаб уни ҳафа қилиб баттар қийнамагин. Ундан кўра далда бер, дуо қил, қўллаб қувватла. Энди у сизлар учун ҳаракат қиляпти. Биринчи синовларин бошланди. Ҳозирдан енгилишни бошлама деб насиҳат қилдилар. Кеча уларни оналари қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирган эканлар. Онамни учрашувга осонгина рози бўлганларини сабаби шу экан.
1 ҳафтадан сўнг ичим йиғласада, юзларим кулиб уларга оқ йўл тиладим. Озим улар учун тўқиган шарфимни бераётганимда 2 томчи ёш думалади ҳолос. Кетаёткан одамни кўнглини синдирмай деб ўзимни аранг ушлаб турдим йигидан. Уларни аҳволлари ҳам меникидан кам эмасти. Шу куни биринчи мартта биз вадалаштик. Бир умр бир биримизга содиқ бўламиз, ҳамма синовларни табассум бн енгиб ўтамиз деб сўз бердик. Бу инсонга нисбатан ишончим ва меҳрим шу даражада кучли эдики ҳатто бирор мартта гапларига шубҳа қилмасдим. Уларни таниганимдан бери фақат яҳши сифатларини эслайман. душманлик қилиб юрган вақтларимизда ҳам душманчилигимизга ғараз, фитна, ёмонлик аралашмаган. Содда ва беғубор душманлар бўлган эканмиз. Мактабдаги йигитлар бн манга билдирмай гаплашиб қойишлари эса бунинг исботи бўлган экан. Шуларни ўйлаб йўқликларида ўзимни тинчлантирардим. Ҳавотир ва шубҳаларни чиқариб юборардим.
6 ойга деб кетканларигаям 1 йил бўлай деб қолди. Қачон қайтасиз деб сўрашга эса уялардим. 15-20 кунда бир қўнғироқ қилардилар 2-3 дақиқа ҳол аҳвол сўрагунимизча тугаб қоларди. Шу бн яна кейинги қўнгироқни кутиб яшардим.
Бу орада тўйимиз чўзилиб кетгани учун одамлар орасида гап болалай бошлаганди. Ҳатто яна совчи келишни бошлаганди. Фотиҳаси бузулибди, бошқасига уйланармиш йигит деган гаплар дадамниям қулоқларига етиб, уйда бироз тортишув ҳам бўлиб ўтди. Уйланса тезроқ тўйни қилиб тинчицин, бўлмаса бошқасига узатвораман. Одамларни гапини қара. Уялмастан яна ўзимдан сўрашяпти бефаҳмлар деб онамга жаҳл бн бақирдилар.
Онам эса дадамга сабр қилиб туришларини, одамларга эътибор бермасликни қудаларни уйида ҳозир вазият оғирлигини (боболари автоҳалокатга учраб инсульт бўлиб қолгандилар) айтиб дадамни юмшатдилар. Орадан 1 ойча вақт ўтиб боболари вафот этгани ҳақида ҳабар эшиттик. Бу эса уйда аза бўлганию, тўйни яна бирор йилга чўзилишини билдирарди. Шундай қилиб ҳар ҳил гаплар копаяверди биз эса сабр бн кутавердик. Бу орада аёл қудалар шунчалик иноқ бўлиб кетишини асти қўяверинг. Тақдирни ишлари сабабли иккала оила ҳали тўй бўлмай туриб бир оилага айланиб улгурди. Онамни самимий муносабатлари, қилган сабрлари, доим ёнларида елкадош бўлиб турганини кўрган одамларни ҳаваси кела бошлади. Болажак қайнонам эса раҳмат айтиб чарчамастильар. Шунақа гап сўзлар бн орадан яна анча вақт ўтиб ниҳоят уларнинг Россиядан қайтадиган кунлари аниқ бўлди. Ҳурсандчилигимни чеки йўқ эди. Осонми ахир севимли инсонини 2 йил кутиб яшаш.
2015 йил. апрель. Қуёш қиздириб кунлар анча исиб қолган вақтлар эди. Тўсатдан ҳаво айниб қор ёғишни бошлади. Ҳамма ҳайрон 1 апрелда қор? Оша куни самолёт қўниши керак эди.
Келганларини эртаси куни тўсатдан совға саломлар бн уйимизга кириб келганларида ҳаяжон ва уятдан тилимни тишлаб олганман. Уйимизга биринчи келишлари эди. Онамни олдиларида нима қилишни билме роса довдираганман. Қаршимда анчагина толишкан, билаклари чиниққан, янада кўркамлашган ҳақиқий забардаст йигит турарди.
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
Давоми бор
❌БОШКА КАНАЛЛАРДА ТАРКАТИШ ТАКИКЛАНАДИ ‼️🚫
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1