келинойи жудаям чиройли аёл эди. Аммо турмуш ўртоғи... Аллоҳ раҳмат қилсин. Бувимдан нимага шундай гўзал аёл бу эркакка турмушга чиққан деб сўрайверардим. Шунда бувим мен учун даҳшатли туюлган бир воқеани сўзлаб берган эдилар.
Қозоқларда қиз олиб қочиш одат дейдилар, лекин қўшниларимизнинг деярли барчаси совчилик билан тўйлар қилган, фақат битта келинчак олиб қочиб келингач, куёв билан яшашни истамагани учун эртасига қайтиб кетган эди...
Чалғиб кетдим.
Қайси жойга совчиликка бормасин, рад жавобини олган ... акага ҳеч қайси қиз турмушга чиқишни истамайди. Шунда биздан анча олис, Туркистон томонларга совчиликка борадилар. Куёвнинг ўрнига эса кўрсатиш учун амакисининг ўғли, кўркам йигитни олиб кетадилар.
Келинчак ҳақиқий куёвни тўй куни кўради... Қочиб кетолмайди.
Бу ҳикоя мени ҳар эшитганимда даҳшатга солар, аммо уч нафар фарзанди билан тўкис ҳаёт ичида яшаётган ... келинойини кўрсам, кўнглимда тушуниб бўлмас ҳислар пайдо бўларди.
Пешона-тақдирига кўниб яшаган аёл ҳозир 70 ёшдан ошди, ҳамон тароватини йўқотмаган. Ҳозир ҳам, бола-чақалик бўлиб кетган фарзандлари "Апше, саламатсизба?" дея сўрашиб ўтади.
Одамзот тақдиридан қочиб қутулолмайди...Аслида, барчамиз синовли дунёдамиз. Бир-бирининг феълига чидаб яшаётганлар ҳам сабр ичидалар.
Барчасининг мукофоти бериладиган кун эса, албатта, келади
Феруза Салходжаева.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1