Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Бир киши: “Албатта, мен садақа қиламан” – деди. Чиқиб садакасини ўғри кўлига топширди. Одамлар: “Кечаси ўғрига садақа қилинибди", дея бошладилар. У айтди: “Аллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин. Мен албатта садақа қиламан” – деди. Садақасини олиб чиқиб зинокор аёл қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси зинокор аёлга садақа қилинибди” – дейишга тушдилар. У айтди: “Аллоҳим, зинокор учун берилган бўлса ҳам Сенга ҳамд бўлсин. Мен албатта садақа қиламан” деди. Садақасини олиб чиқиб бир бой қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси бир бойга садақа қилинибди", деб гапирадиган бўлдилар. У айтди: “Аллоҳим, ўғри, зинокор аёл ва бойга берилгани учун Сенга ҳамд бўлсин”. Тушида унга айтилди: “Сенинг ўғрига берган садақанг уни ўғирлигидан, фоҳишага берган садақанг уни зинодан тийиши мумкин. Бойга берган садақанг ҳам эътиборга олиниб, у Аллоҳ унга берган нарсадан инфоқ қилиши мумкин” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Ибрат: садақани холис, Аллоҳ учун беравериш лозим, ҳар хил гап сўзлар ёки бошқа нарсалар туфайли ниятни ўзгартирмаслик яхши амалларда бардавом бўлишга сабабдир.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев