ёки... ПУЛ
Ибратли хикоя
⭕️⭕️⭕️⭕️
Оила бола - чақасиз бадавлат киши ўз хизматкорларига кечки овқат - зиёфатга таклиф қилди.
Дастурхонга - ҳар бирларининг олдиларига биттадан Қуръон китоби ва маълум миқдорда маблағ қўйди. Таомланиб бўлганларидан сўнг:
- Олдингизга қўйилган Қуръон ва маблағдан бирини танланг! - деди!
Биринчи бўлиб соқчига деди:
- Танланг!
Соқчи:
- Мен, албатта, шундай... ҳалиги, Қуръонни танлаган бўлардим... аммо лекин... мен уни ўқишни билмайман. Пулни ола қоламан. Менга уни кўпроқ фойдаси тегади, - деди.
Кейин ошпазга қараб:
- Марҳамат, танланг! - деди, бой киши.
Ошпаз:
- Мен ҳам... табиий, Қуръонни танлаган бўлардим... Ўзингизга маълум. Ишчи одам бўлсам. Қуръон ўқишга вақтим қаерда дейсиз. Шунга, мен ҳам пулни оламан, - деди.
Боғбонга қараб:
- Танланг! - деди.
У ҳам ўзидан аввалгилар каби:
- Мен албатта Қуръонни олаган бўлардим... бироқ аёлим бетоб. Менга пул жуда керак! Унга дори дармонлар олиш учун пулга жуда зарур. Агар шу сабаб бўлмаганда эди.. албатта Қуръонни олардим! - деди.
Охирги бўлиб, уйидаги ҳайвонларни боқиб юрувчи ёш йигитга юзланди. Бой бу боланинг ўта фақир оиладан эканлигини биларди. Шу учун ҳам унга:
- Сен ҳам пулни танлайсан, деган фикрдаман. Озиқ - овқат, эски пояфзалинг ўрнига янгисини, яхши кийим - кечаклар олишингга албатта пул керак! - деди.
Йигит:
- Ҳақиқатда, мен янги устбошга эришишим жуда қийин. Пишириб онам билан бирга ўтириб ейишга ҳатто бир дона товуқ ҳам ололмайман. Бироқ мен, Қуръонни танлайман! Чунки менга онам, Аллоҳ таолонинг каломининг қиймати тиллодан ҳам қиммат, асалдан ҳам тотлироқ, деб ўргатганлар, - деди.
Мусҳафни қўлларига олиб, ўпиб очди.
Ичида икки зарф (конверт) бор эди.
Бирида дастурхон устидаги пулнинг ўн баробари.
Иккинчисида, бой ўзига яқинда меросхўр тайинлаши ҳақида васийқа, бор эди.
Бой киши деди:
- Ким Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, Аллоҳ уни асло ноумид қолдирмайди! - деди.
Сиз - чи Аллоҳ ҳақида қандай гумондасиз?
©️Умму Абдуллоҳ таржимаси
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев