(бўлган воқеа)
Қизининг юрагида туғма пороги борлигини эшитган Ҳусноранинг ҳуши бошидан учди. Турмуш ўртоғининг доим такрорлайдиган «Қизимизга оғир исм қўйгансан, шунинг учун касал бўляпти»,-деган гаплари кўнглидан ўтди...
Шифокорнинг жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклиги ҳақидаги айтган фикрларидан сўнг интернет саҳифаларини титкилай бошлади. Дунёда яхши одамлар кўп. Шу баҳона Гулбаҳор опа билан танишди. Бу дилбар, меҳрли нигоҳлари юракка етиб борадиган аёл орқали қизалоғи Ҳадичага ўхшаган юраги ҳаста бўлиб , шифо топган болажонлар тақдири билан танишди. Соғайиб, югуриб кетган жажжи фаришталарни кўргач, юрагида умид пайдо бўлди. Энди яхши жарроҳ ва...катта миқдордаги пул керак эди. Кўнгилли одамлар ёрдамида ташкил қилинган жамғарма (фонд) борлиги ва қайси мамлакатда малакали мутахассис мавжудлиги-ю, қай бири нисбатан арзонроқ операция қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам Гулбаҳор опа орқали хабар топди. Ариза ёзиб, қизи ҳақидаги маълумотларни жўнатди. Бемор болалар жуда кўп эди , аммо муҳими умид бор... Вақт бешафқат, у кутиб турмайди..
Жарроҳлик учун тўланадиган пул жуда катта миқдорда эди. Ўзида борини қўшди, қолганини қариндош-уруғлари орқали тўплай бошлади...
Турмуш ўртоғи билан митти қизалоғини бағрига босганча Россияга учиб кетди.
Барчаси ортда қолди. Бир маромда нафас олаётган қизалоғини кўргач, Аллоҳга ҳисобсиз шукроналар келтирди. Шундагина жуда катта миқдорда қарз бўлиб қолганлигини, энди уларни эгаларига қайтариши кераклигини ўйлаб қолди. «Аллоҳ тўғри йўлга бошласин, муҳими қизим шифо топди»,- кўнглидан ўтказди у.
-Сизларни бош шифокор чақиряпти! Ҳамширанинг овози фикрларини тўзғитиб юборди. Турмуш ўртоғи билан бирга бош шифокор ҳузурига сал ҳаяжонланиб кириб борди.
- Жамғармага мурожаат қилганмидингиз?
-Ҳа! - баравар жавоб бердилар эр-хотин иккаласи.
-Сизларнинг ҳисоб рақамингизга пул тушибди? Нақд оласизларми?
-Ким пул ўтказганлигини билсак бўладими?-деди Ҳуснора ҳаяжонланиб
-Йўқ, пул ўтказган одам исми сир тутилишини сўраган, - дея жавоб берди шифокор.
-Доктор, охирги саволим. Бу яхши одам шунча бемор боланинг ичидан нимага айнан бизнинг қизалоғимизни танлаган, нима деб ўйлайсиз?
-Бунга аниқ жавоб беришим мумкин!- деди шифокор, - пул ўтказган одам шахсан ўзи илова қилиб ёзиб қўйибди. «Шу қизалоққа ёрдам бермоқчиман. Ҳадича исмининг ҳурмати учун!» деб Ҳуснора секин қараса турмуш ўртоғи кўзда ёш билан пичирлаб турибди. «Субҳаноллоҳ!»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1