(воқийлик асосида ёзилди)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломатмисизлар...
Турмуш ўртоғим вафот этгандан кейин барча рўзғор ташвишлари ўзимни зиммамда қолди. - дея гапида давом этди бир онахонимиз. Катта қизимни қарз олиб бир бало қилиб узатиб, яна қийналиб қолдим. Ҳали яна ўсиб улғайиб келаётган уч қизим ҳам бор. Иккинчи қизимга совчи кела бошлаганда, совчиларни қайтариб юборавердим. Чунки биринчи қизимни тўйида олган қарзларимни тўлаб қутулмаган эдим.
Кунларнинг бирида иккинчи қизим билан Чорсуга бозор қилгани тушдик. Бозорлик қилиб бўлгач, бозордан чиқиб уйга қайтиш учун мошина тўхтатдим. Бир жигули келиб тўхтади. Барча бозорликларимизни кўтариб қизим билан машинага чиқдик. Йўлда кетаётиб машина ҳайдовчиси гап бошлаб қолди.
-- Келинойи... қизингизни узатасизми?-деб сўраб қолди.
Мен эса ҳали узатолмаслигимни, биринчи қизимни тўйидан олган қарзларимизни тўлаб улгурмаганимизни айтиб қоллим. Худди азага борган ўз дардини айтиб йиғлайди дегандек. Ҳайдовчи бошқа гапирмади, то эшигимизни тагигача олиб бориб тўхтагунча мени тинглаб борди. Биз пулни тўламоқчи эдик... ҳайдовчи олмади. Биз эшигимиз олдида тушиб қолдик.
Эртаси куни уйимизга яна совчи келди. Ўзини таништирди.... билсак кеча бизни машинасида олиб келган ҳайдовчининг аёли экан. Қизимни ҳали узатолмаслигимни , ҳали шароитимиз йўқлигини тўғри тушунтирдим... ҳалиги аёл чиқиб кетди.
Орадан бир кун ўтиб, ҳалиги ҳайдовчининг ўзи совчиликка келибди. Салом аликдан кейин ўша инсон гап бошлади.
-- Кеча аёлимни сизларникига совчиликка жўнатгандим, қайтариб юборибсиз. Бугун ўзим келдим... мени келганимни ҳеч ким билмайди. Сиз ҳам ҳеч кимга айтманг. Қизингизни илтимос бизни ўғлимизга беринг. Ҳамма нарсангизни ўзим қилиб бераман. Бу гаплар шу ерда қолсин.- деди.
Мен хижолатда қолгандим.... ўша ҳайдовчи қайта қайта келиб бизни кўндирди. Ва аёлини яна совчиликка жўнатди. Совчиларга розилик бердик. Ҳамма нарсамизни ҳайдовчи қилиб берди... ҳатто гугуртгача.
Мебель олиб уйига жўнатганда ҳам худди мен жўнатгандек бўлиб кўриндим. Сир сирлигича қолганди. Қудам иккимиздан бошқа бу гапларни бошқа ҳеч ким билмасди. Ҳатто куёвим ҳам.
Аллоҳнинг ишларини қарангда.... ўзига осон экан. Қизимни тўйи жудаям чиройли ўтди. Ҳеч кимдан бир сум қарз бўмадим. Ҳозир қизимнинг тўртта фарзанди бор. Ҳар бир фарзандини туққанда, қайнотаси келиб менга пул ташлаб кетарди. * Совға саломни шу пулга қилинг*- дерди мени қийнамаслик учун. Қизимни ҳаёти жудаям чиройли, куёвим билан бахтли ҳаёт кечиришяпти.
Ҳамма қизларимни яхши жойларга узатдим... Алҳамдулиллах . Ўша мени мушкулимни осон қилган шафёр қудам беш йил бўлди вафот этдилар. Қудамни ҳақларига қанча дуо қилсам ҳам кам.... жойлари жаннатда бўлсин.
Мен бу ҳаётий воқеани бекорга сизларга ҳавола этмадим... ҳозир бунақа инсонлар жудаям кам. Зеро ҳозиргилар бор харажатни келин томонни зиммасига юклаб қўйишади. Келин тарафни имконияти кўпчиликни қизиқтирмайди ҳам. Онахонимизни раҳматли қудасини номига дуо қилиб қўяйлик.... ёзиш биздан ибрат олиш эса ҳат кимнинг ўзига ҳавола.
Крикдуши //Шухрат
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2