Бу воқеани эшитганимда ичимдан бир нималар чирт узилгандек бўлди. Исмларини ўзгартирган холда дустларимга сўзлаб беришга изн олдим.
29 октябр Лоланинг хаётида унитилмас кун бўлди.. Чунки... чунки Нодир унга румолча совға қилди. Рўмолча билан юрагини хам тақдим етди гўё. Севган инсонингни тухфаси ээх... Дилдаги хисларинг тўфон кўтаради-ю, жажжи юрагинг қафасдаги қушдек ўзини хар ён ура кетаркан. Бахтдан сармаст жисм эса еттинчи фалакда учаркан. Ох севги..! Сен қандай ажойиб туйғусан-а!
Йўлингиз туташган йўлимга
Тутдингиз ишқингиз қўлимга
Бирор сўз келмайди тилимга
Розиман сиз бирла ўлимга.
14 январ Нодирнинг туғилган куни. Лола унга атаб торт тайёрлади. Бу тортга дилдаги ширин хисларидан қўшиб қалб харорати билан пиширди. Торт хам иболи қиз яноғидек нимғара рангда эди. Нодир асли онаси томонидан тоғасининг ўғли бўлиб, икки ёшнинг муносбатлари қариндошларига сир эмасди. Нодир акасининг ўртоқлари келди. Алламахалгача байрам қилишди. Нодира қўли тўрт бўлиб хизмат қилди. Лекин негадир Нодирнинг онаси ора-сира уни жеркиб гапирар, Лола эса бунга кўп ахамият бермасди. Ярим кечада мехмонлар тарқади. Лола идишларни йиғиштириб ювушга чоғланганда келинойиси ёнига келди:
-Сенга нима керак ўзи? Мингта торт обкелсанг хам, тоғанг билан аканг сендан бошқасига кўнмасаям мен сени келин қилмайман ўғлимга... Бугунги сехрли кечадан сармаст қизнинг юраккинасига нимадир санчилди. Олаётган нафаси бўғзида қотди. Йўқ, хар тугул бу нафас ичкари кирди-ю, аламли хитоб билан қайтиб чиқди:
-Мен хам ўлиб турганим йўқ, ўғлизга тегаман деб... Чопқир оёқлар уни олиб қочди. Бу пайтда ақл карахт, қаёққа, нега чопаётганини хис қилмас, нима бўлсада бу ердан - юрагини музлатган хонадондан қочса бўлди. Ярим кечада шахарга борадиган йўлда юпун кийинган қиз шитоб билан кетиб борар, совуқми ё жахл, нимадандир тишлари такилларди. Йўқ ақл карахт бўлсада инстинкт уни уйига бошлаб кетаркан, қоронғуликни хам, қишлоқнинг қопағон итларини хам ўйламасди.
Остонаси баланд ховли бегонасан энди менга
Ишқим етим, қўлим тутар суянаман енди кимга?
Лой кўчангда овворадир абгор таним борар музлаб
Соғинчимдан нома битсам ким етказар сени кўзлаб?
Қанча юрганини билмайди, бир пайт Нодир харсиллаб етиб келди. Устига нимадир ёпди-да юзларидан икки қўллаб тутган-ча кўзига қаради:
-Лола бу нима қилганинг, жиннивой... Юр уйга!-Лоланинг кўзига келинойиси кўриниб кетди-ю, бир силтаниб унинг қучоғидан чиқди-да чопа кетди. Нодир хам қайтмади ортига. Қандай хам қайтсин ахир... Салкам 50 чақирим йўлни тонг сахарда босиб ўтишди. Лоланинг бутун вужуди чўғдек бўлиб ёнарди. Бир қучоқ оловдек бўлиб ўзи онасининг бағрига отди. Лоладек лов-лов ёниб қишлоққа кетган қизи бемахалда ранги кўкариб, яраланган қушдек бехол кириб келиши онанинг дилини парчалади. Дарров ўраб иссиқ ўринга ётқизди. Қиз бояқиш 14 кун кўзини очмади. Нодир хам шу кунгача тепасидан кетмади. Баъзида қулоғига овозлар хам кириб қоларди.
-Амма у ўлмайди а? У ўлса менам ўламан... Айтинг ўлмасин аммажоооон! Сизга қулоқ солади, айтақолинг ўлмасиииин...
Афсуски ўлим бизнинг ихтиёримизда эмас, шартта ўлиб қўяқолгани. Лола ўзига келган кунлари хам бир оғиз гапирмади . Онизорнинг тўрт ойлик югур-югурлари самара берди. Докторларнинг саъйи харакатлари билан қиз ўзига кела бошлади. Аммо кўнгил...
Нодирнинг дадаси бир куни келдида тўй бошлашганини айтди :
-Тўйимизда ўзингиз бош бўласизда опа,-деди бувисига. Лоланинг ичидан бир нима “чирт” узилди. Соғайишни хам истамай қолди. Довуччалар етилган кунлари Нодирнинг тўйи бўлди.
Бугун тўйинг зар чопонлар ярашгандир Сулув қизлар хавас билан қарашгандир
Ёт билакни кафтларингга тутганингда Сағир ишқим сабр билан талашгандир...
Қариндош эмасми хамма тўйга кетиб, Лоланинг онаси қизи билан қолди. Кундузи иккиларда куёвнинг акаси келди:
-Юр, Лола сен бормасанг Нодир ЗАГСга бормаябди.
Бормади, боролмади...Бутун вужуд аламда-ю, лекин ичидан бироз тин олди, “мени севади..” Шом пайти яна акаси келди:
-Юр синглим, у жиннидай хаммаёқни ағдар-тўнтар қилябди. Сани кўрмагунча даврага чиқмасакан. Хаммани олдида шарманда бўлмайлик юрақолгин ...
-Бор қизим, борақол..-деди онаси хам. Боришди. Мехмонхона олдида куёв жўралари тўпланиб олган, ичкарига киришолмай халак эди. Акаси эшикни очди:
-Келди,-деди Лолага ишора қилиб.-Лола кириб борди-ю, Нодирнинг ахволидан эзилиб кетди. Хонада қандайдир жанг бўлгандек эди гўё. Дабдала қилинган жихозлар бурчак – бурчакларда инграб ётар, башарасига шарбатли пиёла билан хол қўйилган деворлар хам мунғайиб турарди.
Лола хам унинг ёнига чўк тушди. Икки юрак-икки жуфт кўз бирдек йиғларди. Сассиз-садосиз, фақат кўзлар, ёшли кўзлар бир-бирига унсиз тикиларди. Хона хам хатто бутун тўйхона хам жим қолгандек.
Сен йиғладинг, мен йиғладим, йиғлади осмон
Ғанимларга бўлди байрам, бизга кўп ёмон
Дув тўкилдик довуччадай ишқнинг пойига
Энди биз саргардон мухаббат сарсон... -Қочамиз... Лола, юр қочиб кетамиз... – Лола “йўқ” дегандек бош ирғади.
- Сиз ман учун бахтли бўлишиз керак,-деди шивирлаб,- Шунда менам бирор кун бахтли бўламан... сиз учун... Нодир ака... эшитдизми...
Нодирнинг дадаси кириб келди: Сизларни бахтсиз бўлмасин деб, бахтдан айирган ман ўлай,-дея ўзини улар орасига отди. Лола ўзини хотиржам кўрсатиб, ёшларини артаркан тоғасини турғазди.
- Тоғажон... қараб туринг биз бахтли бўламиз,-деди жилмайиб. Нодирни куёвжўралар обчиқиб кетишди. Ошиқ йигитнинг вужуди энди хеч нарсани хис қилмас, дилида тинмай Лоланинг гапи айланарди: “ биз бахтли
бўламиз...” Лолани эса акалари уйларига ташлаб кетди. У хам ичида тинмай қайтарарди “ биз бахтли бўламиз... биз бахтли бўламиз...” Қанийди кўнглимда бир умр турсанг Қанийди севилсанг, севинсанг, кулсанг Сенсиз хам ўтаркан бедор тунларим Мени йиғлатганда қасдим бор
билсанг...
Кўнгил ойнасида сийратинг қолди Алам қилмас эди тушимга кирсанг Кулдингми, юрагим бир йиғлаб олди Мени йиғлатганда қасдим бор
билсанг...
Кеча гўзал эди, кеча бор эди
Ох, қандай унутай ёдимга келсанг Менга ситамларинг баланд дор эди Мени йиғлатганда қасдим бор
билсанг...
Хайдама, бу дайди хислар меники Алам қилмас эди ишқни ўлдирсанг
Сен на жон бўлдинг-гу мен на вужудман
Мени йиғлатганда қасдим бор
билсанг...
Хикояда шоира синглим Хилолахоннинг шерларидан мамнуният ила фойдаланилди.
Дониёр
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2