Оч қолишдан қўрқиб Аллоҳнинг фарз рўзасини тутмайдиганлар, Аллоҳнинг кичик синовидан қўрқиб ваҳимага тушадиганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётидан ибрат олайлик!
Оиша онамиз айтади:
“Уйимизда бир ойлаб қозон қайнамаган кунлар кўп бўлар эди. У вақтда нон ҳам йўқ, қуруқ хурмо ****, устидан сув ичар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшак, ёстиқлари меш теридан бўлиб, ичи хурмо қипиғи тўлдирилган бўлар эди. Эланган оқ буғдой нонни, семиз қўй этини умрлари давомида кўрмадилар. Қорин тўйдириб, таом емадилар, кечаси оч ётиб, яна кундузи рўза тутар эдилар. Бир куни “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга раҳмим келиб, йиғлар эдим. Орқаларига ёпишган қоринларини силаб: - Ота-онам Сизга фидо бўлсин ё Расулуллоҳ, дунё ноз-неъматларидан бироз фойдалансангиз нима бўлади?”, – дедим.”
Шунда ул зот:
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев