---------
Қуръони Карим билан ошно бўлиш.
Қуръони Карим Аллоҳ Субҳонаҳунинг каломидир. Уни Жаброил а.с. ваҳий орқали Муҳаммад rга Аллоҳ тарафидан олиб келган. Унинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳникидир. Унинг тиловати билан ибодат қилинади. У мўъжиза, бизга тавотур йўли билан нақл қилингандир.
} ﻻَ ﻳَﺄْﺗِﻴﻪِ ﺍﻟْﺒَﺎﻃِﻞُ ﻣِﻦْ ﺑَﻴْﻦِ ﻳَﺪَﻳْﻪِ ﻭَﻻَ ﻣِﻦْ ﺧَﻠْﻔِﻪِ ﺗَﻨﺰِﻳﻞٌ ﻣِﻦْ ﺣَﻜِﻴﻢٍ ﺣَﻤِﻴﺪٍ {
– „Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноҳақлик келмас (яъни, Қуръони Каримнинг ҳеч қайси томонидан бирон китоб ё ҳужжат келиб уни ботил қила олмас, чунки у) ҳикмат ва ҳамду сано Эгаси томонидан нозил қилингандир“.
[41:42]
У Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоятидадир:
} ﺇِﻧَّﺎ ﻧَﺤْﻦُ ﻧَﺰَّﻟْﻨَﺎ ﺍﻟﺬِّﻛْﺮَ ﻭَﺇِﻧَّﺎ ﻟَﻪُ ﻟَﺤَﺎﻓِﻈُﻮﻥَ {
– „Албатта бу Эслатмани (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз“.
[15:9]
У билан жонлар озуқаланади, диллар таскин топади, одамлар зулматлардан нурга - Раббиларининг изни билан Азиз ва Ҳамийд зотнинг йўлига ўтиб оладилар, у билан сўзлаган рост сўзлар, у билан ҳукм қилган адолат қилар, унга амал қилган муваффақият қозонар, унга даъват қилган тўғри йўлга бошловчидир.
У - мусулмоннинг ҳамроҳи, даъватчининг қуроли. У билан қалблар обод, билаклар бақувват. Уни кўтариб юрган киши тоғдек мустаҳкам бўлиб, унинг наздида дунё арзимас нарса бўлиб қолади, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳақ гапни гапириб, Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайди.
Енгиллигидан андак шамолга ҳам учиб юрган нарса у билан Аллоҳнинг наздида Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқ бўлиб қолади. Чунки у Қуръонни тиловат қилади, тили Қуръон билан намдир, бармоқлари унга гувоҳдир. Пайғамбар с.а.в.нинг саҳобалари ана шундай эдилар. Улар гўё тирик Қуръон эдилар. Уни маромига етказиб тиловат қилардилар, оятлари хусусида фикр юритардилар, унга ўзлари амал қилардилар, бошқаларни даъват этардилар, азоб оятларидан титраб-қақшар, раҳмат оятларидан диллари яйрарди, унинг ҳукмларию ҳикматига таслим бўлиб, буюклигию мўъжизавийлигидан хушуъ билан кўзлари ёшга тўларди. Пайғамбар с.а.в.дан қабул қилиб олганлари заҳоти унинг оятлари дилларнинг туб-тубидан жой оларди.
Шунинг учун ҳам улар азизу мукаррам, бахтиёру музаффар бўлдилар. Пайғамбар с.а.в.дан ажралиб қолганларидан кейин ҳам у кишининг васиятларига амал қилиб, Қуръон билан дўстлашишда давом этдилар. Ҳофизи Қуръонлар амри маъруф ва наҳий мункарда, ҳар бир эзгу ишда энг олдинги сафда бўлиб, Аллоҳ йўлидаги машаққатларга биринчи бўлиб дуч келардилар.
Умуман мусулмонлар, хусусан, даъватчилар учун Қуръон доимий ҳамроҳга, дилларнинг қувончига айлансин. Уларни ҳар бир эзгуликка бошлаб, юксак-юксакларга олиб чиқсин. Тиловат қилибми, ёд олибми, амал қилибми, ишқилиб, уни кечаю кундуз ёнларидан узоқлаштирмасинлар. Ана шунда улар ҳақли тарзда энг яхши аждоднинг энг яхши авлодига айланадилар.
Қуйида биз сизларга Қуръоннинг нозил бўлиши, уни ёд олиш, у билан ҳидоятланиш, тиловатининг фазли ва ундаги кўп фойдалар хусусидаги ояти карималар ва ҳадиси шарифларни келтирамиз:
} ﻧَﺰَﻝَ ﺑِﻪِ ﺍﻟﺮُّﻭﺡُ ﺍﻷَُﻣِﻴﻦُ + ﻋَﻠَﻰ ﻗَﻠْﺒِﻚَ ﻟِﺘَﻜُﻮﻥَ ﻣِﻦَ ﺍﻟْﻤُﻨﺬِﺭِﻳﻦَ {
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), сиз (охират азобидан) огоҳлантирувчи бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни, Қуръонни) Руҳул-Амин (Жаброил) нозил қилди“, [26:193,194]
} ﺇِﻧَّﺎ ﻧَﺤْﻦُ ﻧَﺰَّﻟْﻨَﺎ ﺍﻟﺬِّﻛْﺮَ ﻭَﺇِﻧَّﺎ ﻟَﻪُ ﻟَﺤَﺎﻓِﻈُﻮﻥَ {
– „Албатта бу Эслатмани (яъни, Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз“,
[15:9]
} ﻻَ ﻳَﺄْﺗِﻴﻪِ ﺍﻟْﺒَﺎﻃِﻞُ ﻣِﻦْ ﺑَﻴْﻦِ ﻳَﺪَﻳْﻪِ ﻭَﻻَ ﻣِﻦْ ﺧَﻠْﻔِﻪِ ﺗَﻨﺰِﻳﻞٌ ﻣِﻦْ ﺣَﻜِﻴﻢٍ ﺣَﻤِﻴﺪٍ {
– „Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноҳақлик келмас (яъни, Қуръони Каримнинг ҳеч қайси томонидан бирон китоб ё ҳужжат келиб уни ботил қила олмас, чунки у) ҳикмат ва ҳамду сано Эгаси томонидан нозил қилингандир“,
[41:42]
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев