Муҳаммад ибн Башшор Яҳёдан, у киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтади:
“Етти (тоифа киши) бор.
Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради:
1- Oдил имом;
2-Роббининг ибодатида ўсган йигит;
3-Қалби масжидга боғлиқ бўлган киши; 4-Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган ва ажрашган икки киши; 5-Мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганда (зино қилишга даъват қилганда) мен Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб берган киши;
6-Яширинча садақа қилган киши, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайдиган киши; 7-Аллоҳни якка зикр қилганда кўзлари намланган киши”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.
#Ҳикмат
Донишманд ўз ўғлига қуйидаги ажойиб насиҳатни қилди:
«Кўп олимларнинг ёнларидан ўтдим ва ушбу саккизта ҳикматни ўргандим:
1. Намозда бўлсанг қалбингни сақла!
2. Инсонларнинг мажлисларида бўлсанг тилингни сақла!
3. Инсонларнинг уйларида бўлсанг кўзингни сақла!
4. Таом устида бўлсанг ошқозонингни сақла!
Мана бу икки нарсани асло эслама:
1. Инсонларнинг сенга қилган ёмонликларини.
2. Инсонларга қилган яхшилигингни.
Мана буни асло унутма:
1. Аллоҳ азза ва жаллани.
2. Охиратни».
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев