Марказий банк Хоразм вилояти бош бошқармаси ва Ҳазорасп тумани ҳокимлиги ташаббуси билан “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилди.
Маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва тижорат банкларининг ролини ошириш юзасидан Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбирда туман тижорат банклари, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими вакиллари, тадбиркорлар ҳамда айни фаолиятни бошлаш истагидаги фуқаролар иштирок этди.
Тадбир давомида тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, банк кредит турлари, имтиёз ва қўлланилаётган янгиликлар бўйича мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев