Бугун вилоят прокурори М.Ахмедов Ҳазорасп туманида бўлди ва тадбиркорлар билан учрашди.
"Инсонларнинг дарду- ташвишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир" мавзусида ўтказилган ушбу учрашувда тадбиркорлар ўз фаолиятлари давомида мавжуд бўлган муаммолар кредит, ер, электр энергияси, солиқ, кадастр ва шу каби бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Ҳар бир мурожаат соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди. Мурожаатларнинг кўпчилиги жойида ечимини топиб, ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.
Тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда туман ҳокими З.Абдиримов, вилоят ва туманнинг тегишли идора-ташкилот раҳбарлари иштирок қилдилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев