“Тамаки ўпкани емиради”. Шу каби турфа чақириқларга бугун деярли барча кашандалар амал қилмайди. Сигарета қутисига ҳатто ўпка ракининг суратини туширилган, Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг огоҳлантируви ҳам бор. Бу “қайғуриш”лар шунчаки антиреклама вазифасини бажараётгандек... Саломатлик қадрига уни йўқотгач етамизми? Назаримда, шу иллат орқали инсон ўз-ўзига душман бўла олишини ҳам исботлайди. Сигарета тутуни таркибидаги никотин ва шу каби заҳарли моддалар юрак, асаб, нафас тизимининг энг асосий емирувчиларидир. Европа мамлакатлари сигарета чекиш учун шаҳар кўчаларида алоҳида жойлар ташкил этди. Оммавий жойларда, ресторан ва кафеларда ҳам тамаки тутатиш мумкин эмас. Океан орти мамлакати бош шаҳри Нью-Йоркнинг бирон кўчасида сигарета чекиш яқиндан бошлаб қатъиян маън қилинди. Ҳатто соҳилда ҳам! Ушлаб олишса, бир дона сигарет тутатганингиз учун 50 доллар жарима тўлашингизга тўғри келади. Рига халқаро аэрапортида ҳам тамаки чекувчилар учун фақат битта, мўъжаз хона ажратилган. Дели халқаро аэрапортида ҳам шу аҳвол. (Ҳатто, кўча-куйда биронта спиртли ичимлик билан ушлаб олишса, албатта полиция маҳкамасига боришга мажбур этишади.) Хуллас, инсон ўз саломатлигига ва ўзгалар соғлиғига билиб зарар келтирадиган омиллар учун ҳар бир давлат ўзича қонунлар яратиб, имкон қадар тўсиқлар яратишга ҳаракат қилмоқда. Бизда ҳам бу борада кўплаб чора тадбирлар бор-у, фақат натижа у қадар самарали эмас. Сигаретни кўп ҳолларда хоҳлаган жойда чекиш мумкин! Энг қаттиқ қаршилиқ бир пайтлар ТВ орқали намойиш этилган Чекиш ва Ичишга қарши бир кўрсатувнинг такрорий намойишлари бўлганди. (“Ёшлар” телеканалида томоша қилгансиз!)
Хуллас, ким нима учун чекади-ю, бироқ, атрофдан душман излашидан олдин, ўз- ўзига душманлик қилаётгани ҳақида бир баҳя ўйлаб кўришса, нур устига аъло нур бўларди.
Бугун, 31-май -- Чекишга қарши халқаро кураш куни. Ҳеч бўлмаса йилда бир марта, бир кун, 24 соат Планетамиз тутунсиз ўз ўқи атрофида айланса, анча савобга қолармидик?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
axshi ma'naviy guruh bo'ladi deb umid qilamiz