Бундан қариб 3 ёки 4 йил аввал, уйим ёниб кетди. Ўша вақтда ўзим талаба бўлиб ўқиб юрган кезларим эди, оилада тўнғич фарзанд бўлганим учун дадамларга ёрдам бўлиши учун ишлар эдим. Бир кун нимаям бўлдию уйимизда олов чиқиб ёниб кетди. Ҳамма нарсамиздан айрлдик. Устига-усте дадамлар ҳам бўлиб ўтган ишдан сўнг қаттиқ сиқилиб инфаркт ортириб олдилар. Оила масулияти энди росмана ўзимга тушди. Бир ёғда дадам оғир аҳволдалар, бир ёғда уйимиз ҳалиги аҳволда қаёққа боришни билмай қолдим. Бир одам депутатларга мурожат қилишимни айтиб қолди. Ўша кезлари бир аёл депутат эди. Ўша аёлни ёнига ёрдам сўраб бордим. У аёл эса (ҳудди устимдан кулгандек) президентни йўлига чиқиб туринглар у сизларни кўриб ёрдам беради, деб қолди. Мен эса :«Сиз ҳазилашяпсиз шекилига? Аҳир ҳечким президент уёқда турсин ҳатто у ўтадиган йўлига яқинлаша олмидику» деб жавоб қилдим у аёл эса бундан бошқа ёрдам қилаолмаслигини айтиб мени қайтариб юбордим. Охири Аллоҳдан ўзга нажоткорим йўқлигини билгач, ўзим пул топишга ҳаракат қила бошладим. Ака, ишонсангиз ёниб кетган уйимда оиламиз билан бирга ётдик, қора куяни устида.
Аввалига роса ҳўрлигим келиб йиғлагудек бўлиб қолдим ҳечким на ёрдам, на бирон бир кўмак бермасди. Аллоҳим дедим бошқа ҳеч нима деяолмасдим. Бир куни уйда деворларни суваб, қайтатдан кўтариш учун лой аралаштираётганимда эшик тақилатиб қолди. Ёнимда 5-6 ёшлик жияним борлиги учун унга: «Бор қарачи, ким экан?!» дедим. Бир оз вақатдан сўнг эса жияним иккиала қўлида қора салафан пакетни зўрға кўтариб кираётганини кўриб унга ёрдамлашгани бордим.
«Ким экан? Ким эшикни тақирлатибди?» деб сўрасам :« Билмайман. Бир амаки уйда катталар борми деб сўраган эди сизни чақирмоқчи бўлиб қайтиб кирмоқчи эдим у амаки мени тўҳтатиб мана буларни ўша одамга бериб қўй, деб қўлимга тутқазганича кетиб қолди» деди.
Ака, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг иккиала салафан пакетнинг ичида тўла пул экан, (чамаси 100 миллонча эдийўв). Салфан пакетларни ким берган, ким ташлаб кетган ҳалигачан номалум бўлиб қолди. Лекин салафани биттасини очиб қарасам ичида бир парча қоғозга: «Мени ҳаққимга дуо қилинглар, фарзандим йўқ, Аллоҳ менга фарзанд ато этсин!!!» деган ёзув турар эди.
Мана шунча йил ўтсаҳамким бирор номозим йўқки, ўша одамни ҳаққига дуо қилмасам.
Аллоҳни меҳрибончилигини қаранг ака?
Нақадар чевар Зот-а?!
Деб ҳайдовчи ўз ҳикоясини тугатди, мен жуда қаттиқ тасирландим унинг бу ҳикоясига. Аллоҳ ана шундай соҳиби эҳсонларга ўзи ғойиби ҳазинасидан бераверсинким улар сабаб бошқа муҳтожмад бандалар баҳраманд бўлаверсинлар!!!
Эҳсонинг мукофати албатта эҳсондир!
Абу Зар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1