Бир куни кўпчилик ичида бир одам бошқа бир танишининг қизиқ феъли ҳақида гапириб қолди.
У одам ўзининг "Запарожец" машинасини нуқул мақтайвераркан. Вақти келиб "Москвич"га алмаштирибди. Энди эса ушбу машинасини мақтай бошлабди. Гўёки дунёда бундан яхши машина йўқдек. Кўп ўтмай машинаси "Жигули"га айланибди.
-- "Шу пайтгача "Москвич"ни машина деб юрганаканман. Бу "Жигули" деганлари жонни роҳати экан-ку", деб энди бу машинасини мақташга ўтибди.
Кундан-кун ишлари юришиб, "иномарка" олибди. Ана энди унинг машиналар ҳақидаги тасаввури бутунлай ўзгарибди. Машина мана бунақа бўларкан-ку, деб навбатдаги машинасини кўкларга кўтара бошлабди. Одамлар:
-- «Доим сиз минган машина энг зўри бўлавераркан-да, яқиндагина эски "запарожизни" мақтаб юрган эдингиз-ку,» деб устидан кулишар экан.
Ишонсангиз, яқинда ишга "Merсedes" ҳайдаб келибди. Энди оғзидан бол томишини кўринг:
-- «Машина ясашни немисларга чиқарган экан, кемадек сузади-я бу тойчоқ,» деяверармиш....
Даврадагилар ҳалиги одамнинг соддалигидан роса кулишди...
Мен эса бу воқеада Аллоҳнинг: "ЛАИН ШАКАРТУМ ЛААЗИЙДАННАКУМ..." ояти каримасининг тажаллийсини завқ билан тамошо қилардим...
Бандаси қўлидаги неъматга том маънода шукр қиларди, Аллоҳ ҳам ўз ваъдасига мувофиқ, неъматини зиёда қилаверарди...
Shoolim Shomansur
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1