Аниқ билолмайман,тушунолмайман.
Ишвалар қилмайин меҳрлагансан.
Мен энди ҳеч қачон узилолмайман.
Айтсам дийдиёга ўхшайди дардим.
Найлайки жонимдан ўтадир соғинч.
Алдайман эрта тонг йўқлаб бораман.
Измига солади ҳаёт,ташвишлар.
Манзилга отланмам,шундоқ қоламан.
Аё ортаётир олдингда қарзим.
Носоз кунларимни бир-бир босурман.
Айбим ўз бўйнимда,айбим муҳаббат.
Иста сочларингга ўзни осурман.
Майин қилиб олдин силайин фақат.
Адоман телбадин қолганми фарқим?!
Надирки ишқ отлиқ пайкондин бу кун.
Азоб номли ўқлар келар пайдар-пай.
Индамай масофа сақлабон нечун.
Жамолингдан чимдим тутмайсан атай.
Асли етармикин висолга сабрим?!
Нодир қизсанда хўп.ноодатийсан.
Ақл идрокинг ҳам менданда баланд.
Икки қалб бирлигин қачонки туйсам?!
Масрур лабларимга тегкан каби қанд.
Атиргул дастасин қучгандек бағрим.
Назмни ўқийсиз,ўйланасиз жим.
Айтасиз бу кимни айлаётур ёд.
Индамай қаторлар бошига қаранг.
Мана унинг исми бўладир бунёд.
Аниқми ким ҳақда тузилган шарҳим.
Nuriddin Ziyo Turaqulov
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев