Sky Sports телекомпанияси мухлислар ўртасида АПЛнинг энг эсда қоларли воқеаси борасида сўровнома ўтказди.
Мухлисларнинг фикрича, энг эсда қоларли воқеа деб "Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэронинг 2011/12 йилги мавсумда КПРга қарши ўйиннинг қўшимча вақтида киритган голи топилди. Ушбу гол "Сити"га чемпионликни олиб келганди. (7474 овоз)
Иккинчи ўринда эса, "Сити" сардори Венсан Компанининг ўша мавсумда МЮ дарвозасига киритган голи (5275 овоз)
2003/04 йилги "Арсенал"нинг мағлубиятсиз серияси эса учинчи ўринни эгаллади (3697 овоз)
4. Уэйн Рунининг "Манчестер Сити"га қайчи услубида киритган голи (3571 овоз)
5. "Лестер"нинг МЮ дарвозасига киритган 5 та голи (3379 овоз)
6. Жеррарднинг "Челси"га қарши ўйинда йиқилиб тушгани (2603 овоз)
7. "Манчестер Юнайтед" "Арсенал"ни 8:2 ҳисобида ютгани (1993 овоз)
8. Уилширнинг "Норвич" дарвозасига киритган комбинацион голи (1783 овоз)
9. "Кристал Пэлас"нинг "Ливерпул"га қарши ўйиндаги иродали ғалабаси (1716 овоз)
10. Марио Балотеллининг МЮ дарвозасига гол киритган ўйинда ёзиб олган ёзуви: "Why always me?" (1432 овоз)
Манба : sports.ru
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев