Қаранг Дунё қанчалар гўзал,
Қувноқ юрак, гоҳида ўтли.
Ёзса арзир шеърлару, ғазал,
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.
Бир- зум қараб, эътибор беринг!
Осмон эмас, сиз ерда юринг!
Озроқ тўхтаб хаёллар суринг!
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.
Ғамгин бўлиб, юрибсиз нечун?!
Паришонсиз не сабаб, учун?!
Кўрсатдими, синовлар кучун?!
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.
Кимга азоб, кимларга рохат,
Кимлар бунга қилолмас тоқат.
Замон дея, айблайди фақат,
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.
Дунё кезиб, юрганлар қанча!?
Дард азобни кўрганлар қанча!?
Яшаш учун, турганлар қанча!?
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.
Кўпни кўрдим, ўлишни хоҳлар,
Кўплар акси, кулишни хоҳлар,
Яна кимдир чекади, оҳлар.
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.
Кулиб юринг, хаёт кулади,
Ғамгинликда, ғамгин бўлади.
Хар бир юрак дардни билади,
Хаёт гўзал, яшамоқ тотли.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев