Йигит қизни севарди. Қиз эса йигитни... Улар бахтиёр эдилар.
Қиз йигитдан юз ўгирди. Айтишича, йигит фақат ваъда беришнигина билар экан.
Келинчак фарзанд кўрди. Йигит ҳамон ёлғиз, ваъда беришни билиш оғир экан...
Аёлнинг турмуши бузилди. Энди у ҳам ёлғиз. Худди йигитга ўхшаб.
Аёл яна турмушга чиқди. Йигит эса ёлғизликка кўникиб қолди.
Кампир тул қолди. Ўзининг уч, марҳум эрининг икки фарзанди ва уч невараси билан. У эса ёлғиз.
Йигит қизнинг қабрига гул кўтариб келди. Бироқ энди у йигит эмас, йиллар ҳукмидан ёлғиз ўта олган, қўллари ҳасса тутиб соч-соқоли оқарган нуроний эди...
Кампирнинг қабри ёнида яна бир қабр пайдо бўлди. Бу ниҳоят ваъдасини, бундан олтмиш уч йил қизнинг кўзларига қараб "сендан ўзгани демайман" деб берган ваъдаси бажарган йигитнинг қабри эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев