- Ҳўп бўлади-да ота оғил, мана олақолинг. - Дада зўр машина сотаётган экан мана бууундай, олиб беринг! - Ҳа майли-да, сазангиз ўлмасин ўғлим, мана бориб олақолинг. - Дада бугун кўпроқ беринг, ўртоқларим билан айланмоқчи эдик. - Ҳўп ўғлим, мана… - Дада ўқитувчимиз ҳаммадан пул йиғяпти, беринг. - Дада янги туфлига пул беринг, буниси эскириб кетди. - Дада бугун дўстимнинг туғилган куни, совғага пул беринг. - Дада, битирув оқшомига пул йиғяпмиз, шунга… - Дада репетиторга пул беринг. - Дада йўлкирага пул беринг. - Дада шартнома пулини эртага тўлаш керак экан. - Дада бозорга тушиб кийиниб чиқсамми дегандим, ҳамма ўртоқларим яхши кийиниб юришади, шунга озроқ… - Дада сессияга анчагина ҳаражат бўлади, пул юборинг. - Дада пул… - Дада пул! *** - Ўғлим, уйнинг томидан сал чакка ўтяпти-да, шуни қишгача тўғирлаб қўйсак дегандим. Агар имконинг бўлса… - Дада ҳозирмас, ўзи ишлар юришмай турибди, буни устига эрта-индин набирангизни суннат тўйини қилиш керак. - Ўғлим, ун- мойнинг таги кўриниб қолибди, бир йўлинг тушса… - Дада, яқинда рўзғор қилиб бергандим-ку! Бир амаллаб туринглар, ҳамма пулни “оборот”га тикиб юбордим. - Ўғлим, онангни нок егиси келаётган экан. Биласан, анчадан буён тоби йўқ, мен кўчага чиқолмайман, ўзинг топиб келсанг… - Дада! Қишда нок қанча туришини биласизми? Ўзи учма-уч етказиб турган бўлсам… - Ўғлим, доктор дориларни рўйҳатини ёзиб кетди. Даволанмасам бўлмас экан... - Дада! Нима мендан бошқа болаларингиз йўқми? Ана, акамга, опамга айтинг! - Ўғлим, бир келиб кетсанг бўларди… - Нега дада? Тинчликми? Ё яна пул керакми? - Онангни жанозасига углим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2