Бир доктор аёл шундай
ҳикоя қилади:
Хонамга ташхис учун
олтмиш ёшлардаги кампир билан ўттиз ёшлардаги
эркак кириб келиш. Эркакнинг кампирга бўлган ўта илиқ муносабати диққатимни тортди. Чунки у кампирнинг қўлини ушлар
ва устидаги ёпинчиғини тузатиб қўярди ...
Қўли билан овқат ва сув берар эди.
Кампирнинг соғлиғи ҳақида сўраб, таҳлилларни олиб келишни айтганимдан
кейин, эркакдан кампирнинг ақлий ҳолати ҳақида сўрадим. Чунки кампирнинг ҳаракатлари мутаносиб эмас, берган жавоблари эса ғалатроқ эди. Эркак
шундай жавоб берди:
─ У туғилганидан бери ақлий ногирондир.
Ҳайрат ичида:
─ Унга ким боқади?─ деб сўрадим. У:
─ Мен, деб жавоб берди.
Мен:
─ Шундайми? Унинг кийимлари ва
танасини ким ораста тутади?,─ дедим.
─ Уни ҳаммомга мен олиб кириб,
кийимларини жавонга қўяман ва ювиниб
бўлгунича кутиб тураман. Кир бўлган
кийимларини кир ювиш машинасига
соламан ва эҳтиёжи бўлган кийимларини
харид қиламан─ деб жавоб берди эркак.
─ Нега унга қарайдиган хизматкор аёлни
ишга олмайсиз?,─ деб сўрадим.
У жавоб берди:
─ Чунки бечора онам болаларга ўхшаб
шикоят қила олмайди. Шунинг учун
хизматкорнинг онамга озор бериб,
кўнглини оғритишидан қўрқаман!
─ Сиз уйланганмисиз.
─ Ҳа, алҳамдулиллаҳ. Фарзандларим ҳам
бор.
─ Ундай бўлса, онангизга рафиқангиз
қарар экан–да?
─ У ҳам қўлидан келганича ғамхўрлик
кўрсатади: овқатларини пишириб,
едиради. Онамга ёрдам бериши учун
хотинимга хизматкор аёл тайинлаганман.
Бироқ, мен ўзим онам билан бирга
овқатланишни яхши кўраман. Чунки унинг
қанд касали бор!
Унинг сўзларини эшитар эканман
ҳайратланар ва кўзимнинг ёшларини аранг
тутиб турар эдим. Ўша онда кампирнинг
қўлидаги тирноқларнинг олинагни ўғринча
нигоҳ ташлаб билиб олдим ва:
─ Унинг тирноқларини ким олади?,─
дедим.
─ Доктор хоним, унинг тирноқларини мен
оламан. Бечора ўзининг тирноқларини ола
олмайди,─ деб жавоб берди ўғил.
Кампир ўғлига қараб:
─ Менга қачон картошка сотиб оласан?,─
деб қолди.
─ Ҳозир, онажон! Ўзингизни дўконга олиб
бораман!,─ деди ўғил.
Она шундай қувонди–ки, болалардек:
─ Ҳозир борамиз! Ҳозир борамиз!,─ деб
юборди.
Ўғил менга қараб:
─ Онамнинг бундай қувонишини кичик
фарзандларимнинг қувончидан афзал
кўраман!,─ деди.
Мен ҳолатдан таъсирланганимни
сездирмаслик учун унинг делосини
варақлай бошладим. Сўнгра:
─ Унинг сиздан бошқа бирон яқини
йўқми?,─ деб сўрадим.
─ Мен унинг ягона фарзандиман. Чунки
отам уйланганидан бир ой сўнгра онам
билан ажрашган экан,─ деб жавоб берди.
─ Ундай бўлса сизни отангиз тарбиялаган
бўлса керак?
─ Йўқ, менга ва онамга бувим ғамхўрлик
қилганлар ва мен ўн ёшга кирганимда
бувим вафот этганлар! Аллоҳ уни раҳмат
қилсин!
─ Сиз бетоб бўлсангиз онангиз қараганми?
Унинг сизга бирон марта эътибор
берганини биласизми? Бошқача айтсак:
Қувончу қайғуйингизга ўртоқ бўлганми?
─ Йўқ, доктор хоним. Ўша ўн ёшимдан
буён биламанки, онам шундай ногирон.
Ўша ёшдан буён унинг қўлу оёғиман ва
бошига бирон нарса келмасин деб
қўрқаман.
Дорилавҳа (рецептни) ёзиб, дорилардан
қандай фойдаланиш кераклигини
уқтирдим. Ўғил онасининг қўлидан ушлади
ва:
─ Ана энди дўконга борамиз!,─ деди.
Кампир:
─ Маккага бормаймиз–ми?!,─ деди.
Ҳайратландим ва:
─ Уни Маккага қандай олиб борасиз?,─
дедим.
─ Учоқда,─ деди ўғил.
─ Уни Макка олиб борасизми?
─ Ҳа.
─ Онангиз умра қилмаса ҳам бўлади–ку?
Нега уни умрага олиб бориб, ўзингизни
қийнайсиз?
─ Балки умрага олиб борсам онам
севинар. Бу эса барча оламлар Робби
бўлган Аллоҳнинг даргоҳида усиз қилган
умрамдан кўра савоблироқ!
Улар ҳузуримдан чиқдилар. Эшикни
ёпдим ва ҳамширага олдимга бировни
қўймаслигини тайинладим...
Ичимдан келган йиғи портлади.
Ўзимга ўзим шундай деб пичирладим:
Бу кампир ўғлига ҳомиладор бўлиб,
туғишдан бошқа оналик хизматини
қилмабди: на тарбия берибди, на кечалари
бедор бўлибди. Қайғу изтироблари ва
йиғиларига ўртоқ бўлмабди...Унинг
ҳаётидан хавотирга тушиб, уйқудан
кўзларини очмабди . Лекин шундай
бўлишига қарамай ўғилдаги меҳр ва
ғахўрликни қара Холисанлиллоҳ айт–чи,
ақли ҳуши жойида бўлган оналаримизга
мана шу ўғилнинг ақлий ногирон онасига
қилган муомалани қилаяпмизми?
Аллоҳим, ота–онамизга ғамхўр бўлишимиз
учун бизга мададкор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1