Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти бошлиғининг ўринбосари Бахтиёр Ибатов маълумот берди.
“Илгари пора берган ёки воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин исталган вақтда бу ҳақда ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинарди, - унинг сўзларини келтиради “Даракчи” нашри.
– Эндиликда бу муддат ўттиз сутка қилиб белгиланди. Бу шуни англатадики, бундан буён пора берган ёки пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлсагина жавобгарликдан озод этилади. Агар ўттиз суткадан кейин арз қилса, пора берган ёки воситачилик қилган шахснинг ўзи ҳам пора олган шахс каби жавобгарликка тортилади”.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев