"Tesla Motors” ва "SpaceX” компаниялари бошлиғи Илон Маск астрофизик Нил Деграсс-Тайсоннинг "StarTalkRadio” дастурида иштирок этди ва улар инсоният ва технология келажаги ҳақида суҳбатлашишди. Суҳбат давомида Маск ёшлигида ўзини омадсизликларга қарши қандай тайёрлагани ҳақида сўзлаб берди. Ўшанда у ўзини худди синган тадбиркордек фараз қилган ва маълум бир вақт мобайнида бир кунда фақат 1 доллар эвазига кун кўрган.
"Америкада чўнтагингда ҳемиринг бўлмаса ҳам яшасанг бўлади. Менга кўп нарса керак бўлмади. Мен компьютери бор каталакдек бир хонада бемалол яшашим мумкин эди. Бошқа ҳеч нарса керак бўлмасди”.
Маскнинг айтишича, у тажриба тариқасида бир ой мобайнида арзон супермаркетдан оддий таомлар сотиб олиб еган.
"Хот-дог ва апельсинлар жуда тез ҳазм бўлади. Бундан ташқари турли пасталар, яшил қалампир ва катта банкада соус сотиб олса бўлади. Узоққа етади”.
"Шундан сўнг ўйлаб қолдим, егулик учун бир кунда 1 доллар сарфласам ойига 30 доллар бўлади. Бу пулни бемалол ишлаб топа оламан. Егулик масаласида ҳеч нарсадан қўрқмасам ҳам бўлади”.
Бу Маск томонидан кўрсатилган қаттиққўлликнинг якуни эмас. У акаси билан ўзларининг "Zip2” компаниясига асос солишганида ҳам у уй ижарага олмаган, аксинча, офисда ётиб юрган. "YMCA” хайрия ташкилотининг маҳаллий бўлимларидан бирида ювиниб юрган.
"Акам иккаламизда битта компьютер бор эди. Кундузи унда сайт ишлаган бўлса, тунда мен унда код ёзиб чиқардим. Ҳар куни, ҳатто дам олиш кунлари ҳам шундай бўларди”.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев