Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун зарур инфратузилмани ривожлантириш мақсади кўзланган президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳозирча ана шу мақсадда махсус бир комиссия ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
Бу комиссия исломий банк ва молияси тамойилларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш билан шуғулланади.
Хусусан, фоиз (рибо) кўринишидаги мукофотни тақиқлаш, тадбиркор билан лойиҳадаги улушга мос равишда фойда ва зарарни бўлишиш, исломий молиялаштириш тамойиллари асосидаги суғурта фаолияти (такофул), лизинг фаолияти (ижара), қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар (сукук) ва бошқаларни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий актларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Ўзбекистонда исломий молияга эҳтиёж қанчалар кучли?
"Тадбиркорлар Ўзбекистонда ислом банки қачон очилади, деб кутишган", дейди Ўзбекистоннинг собиқ нефть вазири, тадбиркор ва иқтисодий таҳлилчи Анвар Ҳусаинов.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини
www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.