Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Австралиялик олимлар COVID-19ни даволаш учун қора седанадан фойдаланишни таклиф қилмоқда
Шимолия Африка ва Ғарбий Осиёда ўсадиган, бутун дунёда зиравор сифатида фойдаланиладиган Nigella sativa, ёки қора седана ўсимлиги келажакда COVID-19 ни даволаш учун фойдаланилиши мумкин.
У узоқ вақтдан бери кўп касалликлар, шу жумладан, яллиғланиш ва инфекцияларга қарши восита сифатида фойдаланиб келинади. Бу ҳақда австралиялик олимларнинг Clinical and Experimental Pharmacology and Physiology журналида чоп етилган мақоласида айтилади.
Тадқиқот муаллифи, профессор Каниза Фатима Шаднинг сўзларига кўра, моделли тадқиқотлар натижасида арпабодиён гули сифатида маълум бўлган Nigella sativa фаол элементи саналган тимохинон COVID-19 вируси оқсилига ёпишиб олиб, вируснинг ўпка инфекциясига сабабчи бўлишига йўл қўймаслиги мумкин экан.
«У шунингдек, COVID-19 билан ётқизилган оғир касал бўлган беморларда «цитокин» бўронини блокировка қилиши мумкин», - деди профессор Clinical and Experimental Pharmacology and Physiology журналида.
Тимохинон лабораторияларда, жумладан, жониворларда кенг ўрганилади. Бу тадқиқотларнинг кўрсатишича, тимохинон интерлейкин каби кимёвий моддалар чиқишининг олдини олиб, иммунитет тизимимизга ижобий таъсир этиши мумкин.
тўлиқ матни: https://islamonline.uz/index.php/jamiyat/salomatlik/item/5149-qora-dona
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.