Инсон фарзандларини муқаддаслаштириш.
Инсонларнинг ушбу жирканч ширк амалга мубтало бўлишларининг сабабилари бор. Бири солиҳ кишилар борасида Нуҳ қавмида рўй бергани каби Аллоҳ белгилаб берган чегарадан чиққанларидир.
Нуҳ қавмида Вадд, Суваъ, Яғус, Яъуқ ва Наср исмли солиҳ кишилари бор эди.
Улар солиҳ ва тақволи кишилар, мақтовга сазовор фазилатли зотлар бўлганлари туфайли, қавмлари уларни улуғлар ва ниҳоятда қаттиқ яхши кўришарди.
Ўша солиҳ кишилар вафот этганларидан сўнг, уларга бўлган муҳаббатлари ва ишончлари ортиқлигидан уларнинг фироқига чидай олмадилар.
Шайтон эса бу фурсатдан зўр фойдаланди...
Одамларга уларнинг ўзлари ва кейин келадиган авлодлар учун ҳам оқибати жуда ҳам оғир, таъсири ниҳоятда ҳатарли бўлган машъум бир фикрни чиройли қилиб кўрсатди.
Давомини фильмни кўриб тушуниб оласизлар деган умиддамиз.
***
Филимьни ишлаб бизларга ўзбек тилига таржима қилиб ҳавола қилган Islom TV ва Islom Biz сайти ҳодимларига миннатдорчилик билдирамиз.