Базилар "эр деган йиғламаслиги керак", дейдилар. Уларнинг назлида эркак жинсига мансуб инсонлар кўз ёшларини қотиб қолган, қалблари эса тошдан-да қаттиқ жисмга айланган махлуқлар хисобланади
"Ўғил боласан-ку, йиғлама!" деб койиймиз гоҳида эндигина пиқирлашга тушган боламизни. Бироқ дунёни теран кузатар экансиз, аёлнинг йиғисига қараганда эркакнинг йиғиси қаттиқроқ бўлади. Унинг дод-фарёдидан тоғлар ларзага келади, устунлар қўлайди. У уввос солганда, дунёнинг мана-ман деган кўнгилчанг аёллари ҳам хайратдан ёқа ушлаб, бу борада эр зоти билан кураша олмаслигларини англаб етишади. Чунки эркакнинг йиғиси ростакам бўлади, унинг йиғисида ёлғон бўлмайди. Аёллар йиғлаётган бўлса «ха, энди дардини тўкиб олябди-да» дейишингиз мумкин. Бироқ, эркак кўз ёш тўкаётган бўлса, бориб қарагингиз келади унинг олдига. Чунки биласиз-ки, бу одам бекорга йиғламайди. У йиғласа, нимадир рўй берган бўлади. Камида, қуёш нурини сўндирган бўлади. Хайрон қоляпсизми!? Хайрон бўлманг, зеро бу ҳақиқат.