Alloh hammamizni ikki dunyoda ziyoda aylasin!
➡️ Қонунчилик палатаси мажлисида бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
✅ Лойиҳада ота-оналар томонидан фақат қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб қилганлик учун жавобгарликни белгилаш назарда тутилган.
📣 Бунда, қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб қилиш сифатида тушуниладиган ҳолатлар аниқ санаб ўтилмоқда. Хусусан:
– болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар ихтиёрига диний таълим олиши учун топшириш;
– болани махсус диний маълумоти бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълим бераётган шахслар ихтиёрига, яъни “ҳужралар” га диний таълим олиши учун топшириш.
🟢 Мана шу ҳолатларда болани диний таълимга жалб қилиш қонунга хилоф деб ҳисобланмоқда.
❗️ Бироқ, муҳокамалар давомида айрим шахслар лойиҳадаги нормаларни нотўғри талқин қилишяпти.
- Мен амалиётчи ҳуқуқшунос сифатида ишонч билан айта оламанки, киритилаётган ўзгартиришлар фарзандларимизга тарбия мақсадларда оилада диний таълим ва тарбия берганлик учун ҳеч қандай жавобгарликни келтириб чиқармайди. Чунки бундай норма лойиҳада умуман йўқ, унинг мақсади, нормаси аниқ қилиб ёзилган.
Бошқача талқин қилишга асос йўқ.
🌐 Қолаверса, БМТ томонидан қабул қилинган Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 18-моддасида ота-оналар фарзандларини ўзларининг динга муносабатларига мувофиқ тарзда тарбиялашга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.
❗️ Бу қоидалар Ўзбекистон учун катта аҳамиятга эга бўлган аниқ қоидалардир ва улар ўзгараётгани йўқ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев