Предыдущая публикация
Махтумқули сўзи
Муҳаммад уммати молсиз бўлмасин,
Молсиз бўлса дўғған қардош ѐт бўлар,
Қочар оға-ининг бўлмас қодиринг,
Қувонишар душманларинг шод бўлар.
Ғариб оѐқ яланг кандир гўшакдир,
Маъракага борса ўрни ошоқдир,
Ғариблар от миниб юрса эшакдур,
Давлатмандлар эшак минса, от бўлар.
Бир тилак тиласанг мўминг битмас,
Дўстинг ихлос билан марҳамат этмас,
Маъракада айтган сўзинг жой тутмас,
Тингламаслар қуруқ сўзинг бад бўлар.
Кураш бир обрўдур, уруш бир дастдир,
Кишини камситган ўзи нокасдир,
Бир мўминга ғийбат этмак абасдур,
Ғийбаткашни борар жойи ўт бўлар.
Махтумқули, шукур айлагил Худоға,
Ўлим баробардир шоҳу-гадоға,
Бесабр қул тез йўлиқар балоға,
Сабрли қул бора-бора шод бўлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1