Предыдущая публикация
Ота Юсуф Косибий ғазали
Олма юзли нигорим, қоматим дол этибди,
Олиб сабру қарорим, ажойиб ҳол этибди.
Қандай гўзал латофат, ақлим олган малоҳат,
Киприги қоши ҳай-ҳай, ганжи иқбол этибди.
Фарҳод мисоли Ширин, аҳтарди бири-бирин,
Тоҳир ишқида Моҳим, амри маҳол этибди.
Ҳай-ҳай нечук фазилат уйғотди манда журъат.
Икки аждар баҳайбат, ақлимни лол этибди.
Қалам қошли санобар, сўзи дурга баробар,
Лаъли лабида шаккар, тилларни бол этибди.
Субҳидам келди дилдор, кутар эдим интизор,
Сумбул сочини тор-тор, қоши ҳилол этибди.
Кўрмай ҳаргиз заволин, таъриф этай висолин,
Косиб ѐрнинг жамолин, ойга мисол этибди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев