Махачқалъанинг «Анжи»
клубида юз бераётган
воқеалар Россия матбуотида
кенг мухокама қилинмоқда.
Гус Хиддинк кутилмаганда
жамоани тарк этди. Унинг
ўрнини бошқа бир
голландиялик мутахассис Рене
Меленстен эгаллади.
Аммотез орада «Зенит»дан
таклиф этилган Игорь Денисов
легионерлар билан айтишиб
қолгани боис, машғулотларда
қатнашмай қўйди. Кейин клуб
хўжайини Сулейман
Керимовнинг барча юлдуз
легионерларни сотиб
юбормоқчи эканлиги
тўғрисида хабарлар тарқади.
Шунингдек, жамоада янги бош
мураббий иш бошлади. Бу
Гаджи Гаджиевдир. Бундан
олдин ҳам у «Анжи»ни икки
муддат бошқарган.
Аслидабарчаси Самуэль Это`О
таклиф этилганда бошланганди
десак хато қилмаган бўламиз.
Айтишларича, камерунлик
ҳужумчи ҳаттоки клубнинг
трансфер ишларига ҳам
аралашар экан. Эътибор
беринг, у келганидан сўнг
«Анжи» бир қатор юқори
савиядаги дарвозабон,
ҳимоячи ва ярим
ҳимоячиларга харидор бўлди.
Аммо улар орасида бирорта
ҳам топ-форвард йўқ эди.
Самуэлдан олдин «лидерлик»
Роберто Карлоснинг қўлида
эди. Лекин тез орада
бразилиялик иккинчи планга
тушиб қолди. Шу ёзда эса
жамоадан кетиб қутилди.
Хиддинк ҳам шартномани
узайтирганидан сўнг учта
учрашув ўтказди, холос.
«Ростов»гақарши баҳсни
«Анжи» ўта бўш ўтказди.
Учрашувда Рене битта таянч
ярим ҳимоячи - Лассана
Диаррани майдонга туширди.
Аслида ҳам шундайми?
Тасдиқланмаган манбаларга
қараганда, Это`О Лассни тянч
нуқтасининг асосий
ўйинчисига айлантирмоқчи
экан. Олдинги ўйинларда
майдонга тушиб келган
Жусилей негадир захирада
қолдирилди. Шунингдек, соппа-
соғОдил Аҳмедов ҳаттоки
захира ўриндиғида ҳам йўқ
эди. Эсингизда бўлса, Хиддинк
пайти келганда майдонга учта
таянч ярим ҳимоячини ҳам
туширган. Шунингдек, бу
зонага Игорь Денисов ҳам
таклиф этилди.
Кўпчилик Денисовни
легионерларни ёқтирмайди,
деб айламоқда. Баъзилар у
Самуэлнинг маошига ҳасад
қилиб, жанжал чиқарган ҳам
дейишмоқда. Аслида ҳам
шундайми?
Маълумбўлишича, Денисов
Одил Аҳмедовнинг ёнини олиб,
легионерларбилан жанжал
чиқарган. «Ростов»га қарши
учрашув олдидан жамоа
иккига бўлиниб, учрашув
ўтказаётганди. Бундан олдин
кимнинг асосий таркибда
майдонга тушиши аниқ бўлган.
Яъни, Рене Диарра ва
Жусилейни эмас, балки Одилни
«асосий»да майдонга
туширмоқчи бўлган. Албатта,
бу айрим легионерларга
маъқул келмаган. Натижада
Диарра ва Муборак
Буссуфалар машғулот пайтида
Аҳмедовга жароҳат
етказмоқчи бўлишган. Бундан
жаҳли чиққан Одил уларга
ташланган. Тагирбеков ва
Денисов эса ҳамюртимизнинг
ёнини олмоқчи бўлган. Тез
орада жанжални Это`О
бартараф этган. Аммо унинг
Муборак ва Ласснинг ёнини
олгани кўриниб қолган.
Албатта, бу Россиядек улкан
мамлакат терма жамоасида
сардор бўлган Игорга маъқул
келмаган ва камерунликнинг
одам ажратишига чидай
олмаган.
Қисқаси, «Ростов»га қарши
ўйинда «Анжи» 0:1 ҳисобида
имкониятни бой берди.
Маълум бўлишича, ўйиндан
сўнг Керимовнинг бироз тоби
қочиб қолган. Шундан кейин у
жамоанинг етакчи
легионерларини сотиб
юборишга қарор қилган.
Шунингдек, улар орасида
маҳаллий кучли футболчилар
ҳам бор. Хабарларга қараганда,
Керимовбарча етакчиларни
тўплаган ва ўз фикрларини
билдирган. У ҳаммаларини
ишга жойлаб қўйиши ва
шартномаларида кўрсатилган
суммани олишларини айтган.
Россияликфутболчилар
орасида ҳам жамоани тарк
этиши мумкин бўлганлар
талайгина. «СЭ» нашрининг
хабар беришича, яқин
кунларда Россия терма
жамоаси аъзолари Александр
Кокорин ва Юрий Жирковлар
жамоани тарк этишаркан.
Кокоринни махачқалъаликлар
июль ойининг аввалида 19
миллион еврога харид
қилгандилар. Тахминларга
кўра, 22 ёшли футболчи
«Динамо»га қайтади. Юрий
Жирковнинг ҳам «Спартак»
ёки «Динамо»га ўтиши
борасида гап-сўзлар юрибди.
Бундан ташқари, «Динамо»
дарвозабон Владимир
Габуловни ортга қайтармоқчи.
Москваликлар Игорь Денисовга
ҳам даъвогарлар. Шунингдек,
Денисовнинг «Краснодар»га
ўтиши тўғрисида хабарлар
бор. Sports.ru сайти «Анжи»
футболчиларининг қайси
клубларга ўтишлари
мумкинлигини тахмин қилиб
кўрди.
Одил Аҳмедов
Баҳоси: 6 млн евро
( transfermarkt.com версиясига
кўра)
Қаерга: «Арсенал» (Лондон,
Англия)
Владимир Габулов
Баҳоси: 6,5 млн евро
Қаерга: «Динамо» (Москва).
Юрий Жирков
Баҳоси: 11 млн евро
Қаерга: «Динамо» (Москва)
Жусилей
Баҳоси: 11 млн евро
Қаерга:
«Коринтианс» (Бразилия).
Кристофер Самба
Баҳоси: 11 млн евро
Қаерга:«Куинз Парк
Рейнжерс» (Англия).
Муборак Буссуфа
Баҳоси: 14 млн евро
Қаерга:«Зенит» (Санкт-
Петербург).
Лассана Диарра
Баҳоси: 14 млн евро
Қаерга: «Монако»
Александр Кокорин
Баҳоси: 15 млн евро
Қаерга:«Динамо» (Москва),
«Зенит» (Санкт-Петербург)
Ласина Траоре
Баҳоси: 16 млн евро
Қаерга:«Зенит» (Санкт-
Петербург).
Игорь Денисов
Баҳоси: 16 млн евро
Қаерга:«Динамо» (Москва),
«Краснодар».
Самюэль Это`О
Баҳоси: 22 млн евро
Қаерга: ҳечқаерга (бир йилдан
сўнг Это’О озод агентга
айланади)
Виллиан
Баҳоси: 30 млн евро
Қаерга:«Челси» (Лондон,
Англия).
http://vk.com/pakhtakoruz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев