Предыдущая публикация
— Бўлди бас, мен айтган қизга уйланасан.
— Ахир дада, қандай қилиб кўрмай, билмай туриб уйланаман? Ким ўзи у қиз?
— Ҳокимнинг қизи.
— Ҳа-а, ундай бўлса майли.
Шундан сўнг, ота ва хоким сухбати:
— Қизингизни сўраб келдим, ўғлимга келинликка берсангиз...
— Ие, қизиқ экансиз-ку, танимаган билмаган одамга қизимни берворавераманми, ким ўзи ўғлингиз?
— Ипотека банкини бошқарувчиси.
— Ҳа-а, ундай бўлса майли.
Шундан сўнг, ота ва банк бошқарувчиси сухбати:
— Ўғлимни Ипотека банкига бошқарувчи қилиб ишга олсангиз.
— Ие, қизиқ одам экансиз-ку, дуч келган одамни банк бошқарувчиси қилиб ишга олаверамизми? Ким ўзи ўғлингиз?
— Ҳокимнинг куёви.
— Ҳа-а, ундай бўлса майли...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев