Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа раҳбарияти янги шартнома таклиф этишни пайсалга солаётганидан асабийлашмоқда.
Хабар қилинишича, ёзда Роналдуга Англиянинг бир қатор клубларидан қизиқиш бўлган. Улар орасида унинг собиқ клуби "Манчестер Юнайтед" ҳам бор.
Боз устига "ПСЖ" томонидан қилинган таклиф ҳам ҳамон кучида қолмоқда. Парижликлар Роналдуни сотиб олиш учун пулни аяшмоқчи эмас.
Аммо "Реал" президенти Флорентино Перес трансфер бозорида Роналдунинг ўрнини боса оладиган бошқа ҳужумчи кўрмагани туфайли уни сотгиси келмаяпти. Клуб Роналдуга узоқ йиллик шартнома таклиф қилиши кутилмоқда, бироқ бу таклиф ҳозирча тўхтаб турибди.Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг "Реал" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етиши лозим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев