«Реал» футболчиси Криштиану Роналду «қаймоқранглилар»дан кейинги келажаки ҳақида фикр билдириб ўтди.«Футболчилик фаолиятимни якунлагандан сўнг мураббийлик ҳақида кўп ўйлайман. Бироқ ҳозирги вақтда касбимни алмаштира олмайман. Мухлисларнинг аксарияти мураббийлик менга маъқул келишини айтиб келишади. Мураббийлик касби осон эмас. Ҳозирча футбол ўйнашни давом этаман, футбол – таасуротлар мажмуи. Келажакда ким нима бўлишини ҳеч ким таҳмин қила олмайди. Балки 5-6 йилдан кейин мураббийлик вазифасини ҳам бажариб кўраман. ЕЧЛнинг бош совринини 2-марта қўлга киритишимиз мумкин. «Реал» либосида майдонга тушиш ўзгача завқ бағишлайди. Жамоа аъзолари ажойиб йигитлардан ташкил топишган, мураббий ва раҳбарият билан муносабитимиз аъло даражада», дейди португалиялик ҳужумчи.Эслатиб ўтамиз, «Реал» кеча ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 2-турида «Боруссия» Дортмунд билан меҳмонда дуранг (2:2) ўйнади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев