Ушбу воқеани сирдарёлик мухлисамиз Мастура Ёрбоева ёзиб юборган...
Бу воқеа ўтган йили содир бўлганди. Очиғини айтсам, эсласак ҳалигача юрагимизга ваҳима солади. Айни қовун пишиғи вақти эди. Жуда катта жойга қовун экканлигимиз боис, бир укам полизнинг бир бошида ётса, иккинчиси қарама-қарши томонида ётиб қоровуллик қиларди. Албатта, улар ўзларига қулай қилиб чайла ҳам қуриб олишганди. Кечки овқатни бири келиб уйдан олиб кетар, сўнг ўша ерда бирга тамадди қилиб олишгач, ўз чайлаларига жойлашишарди. Шукрки, қовунларимиз ҳавас қилгулик эди.
— Сергак ётинглар. Шунча меҳнат зое бўлмасин. Мол-ҳол ораласа борми, ҳаммасини пайҳон қилади,— тайинарди отам.
Онам эса ҳамма оналар каби болаларининг ўзидан хавотирда бўларди:
— Бир-бирингдан хабардор бўл. Эҳтиёт бўлинглар. Қўрқсаларинг, бир жойда ётинглар...
Албатта, онамнинг гапидан улар кулишарди:
— Бир-биримизга қоровуллик қилсак-чи, ойи?
— Куласан-а, куласан! Эҳтиёт бўлган яхши-да, — ўзини оқларди ойим.
Ана шундай кунларнинг бирида. Кичик укам ваҳима билан югуриб келди уйга:
— Акам... акам бошқача бўлиб қолди. Уйга олиб келмасак бўлмайди...
— Нима бўлди? — жон ҳолатда бақирди онам. — Ҳушдан кетдими?
— Йўқ!
— Йиқилиб тушдими?
— Йў-ў-ўқ, юринг ота...
Отам ва укам шу тариқа югуриб кетишди. Уларга онам эргашди:
— Сен уйда ўтир, менам бормасам ўлиб қоламан...
Шу билан мен уйда қолдим.
Ана келар, мана келар дея бир соатни ўтказдим. Йўқ, улар келай дейишмасди. Яна бир соат ўтди, дарак йўқ.
Кичкина укамга қўнғироқ қилдим.
— Акамни излаб юрибмиз, топа олмаяпмиз... — укамнинг овози титраб келди.
— Нима қилганди, ўзи?
Давомини укишни хохлайсизми унда тезрок пастдаги ссилкани босиб коришингиз мумкин факат тезрок бизда алдов юк
👇⬇⬇⬇⬇Хикоянинг давоми⬇⬇⬇⬇👇
Ссилка::》🔗▶ https://youtu.be/jWwt7OAYTpM ⚪▶6 : 12 min 5.3 MB (ХАЖМДА)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10