Euronews телеканалида
Самарқандга бағишланган
янги кўрсатув намойиши
бошланди.
28 октябрь – 1 ноябрь
кунлари дунёдаги етакчи
телеканаллардан бири бўлган
Euronews эфирида Uzbekistan
Life туркум дастурлари
доирасида «Самарқанднинг
бебаҳо меросини асраб»
номли телекўрсатув намойиш
этилди. Мазкур кўрсатув 2-3
ноябрь кунлари ҳам
мухлислар эътиборига ҳавола
этилади. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
Телекўрсатувда Самарқанд
шаҳрининг бой маданий ва
тарихий мероси бўлган
машҳур Регистон майдонини
асраш борасида олиб
борилаётган кенг қамровли
ишлар ҳақида ҳикоя
қилинади. Шунингдек, Амир
Темур ва Мирзо Улуғбек
даврларида ўзига хос
«Кремний водийси»га
айланган Самарқанд ўз
даврининг ажойиб олимлари
ва моҳир ижодкорларини
тўплагани таъкидланади.
Бундан ташқари, Самарқанд
атрофидаги Имом ал-
Бухорийга бағишланган
хотира мажмуасига алоҳида
эътибор қаратилган.
Кўрсатувда ҳар йили
шаҳарнинг тарихий
ёдгорликларида 90 га яқин
малакали реставратор иш
олиб бориши қайд этилди.
«Самарқанднинг бебаҳо
меросини асраб» кўрсатувини
Euronews телеканали орқали
2 ноябрь куни Тошкент вақти
билан 03:19, 11:19, 19:21 ва
21:15 да, 3 ноябрь куни эса
16:20, 19:51 да томоша қилиш
мумкин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев