Тақдир қотди пешонамда тош бўлиб.
Соғинчларим оқаверди ёш бўлиб,
Ота бахтим кўрмадингиз зўр бўлиб.
Ота деган давлат эди бисотим,
Дилим ёқар ўзим ёзган баётим.
Сизсиз энди не кунларда ҳаётим,
Ота даврим ўтказибман кўр бўлиб.
Кўнгил энди хушламас тўй ҳашамлар,
Мени не деб ўйлар энди одамлар.
Кўзимни кўр этгандими санамлар,
Энди тоғ ҳам йиғлар менга жўр бўлиб.
Отам борда мағрур эди савлатим,
Бойлик дунё тошган эди давлатим.
Шундан балки равонмиди ҳаётим,
Кўзларимдан қон оқади шўр бўлиб.
Суръатларда жилмаясиз беғубор,
Боқишингиз мехри гўё сехри бор.
Соғинаман соғинчлирнинг захри бор,
Дунё менга кўринмоқда тор бўлиб.
Қабр тошга бошим қўйсам хуш ёқади,
Сокин қабр ҳаёлимда бўш ётади.
Тўхтамайди кўзда ёшим жуш оқади,
Тўпроқларда тулғонам хор бўлиб.
Дард чекиб юрган борми меннинг каби,
Етимлик нонин татиб тортиб таби.
Хотирадир энди ҳаёт ширин боби,
Қабрингизга юзланаман зор бўлиб.
Жаннатдан елса ифор юзим тутиб,
Майсалар шивирига қулоқ тутиб,
Турибман ўзим Ота зўрға тутиб,
Кўз ўнгимда дийдорингиз дор бўлиб.
Қабристондан ўзоқлашиб йиғлаб зор,
Дардим тинглар энди менда кимим бор.
Бахтли ҳаёт йўллари ҳам кичрайган тор,
Турибманда гуноҳларим ор билиб.
Ориф Сурхон.
23/07/24...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2